16-Маъруза. Уруғлик чигит тайёрлаш технологияси. Режа
Download 97.5 Kb.
|
16-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар: 3,4,7,8,9,10 Таянч иборалар
- 16.2. Чигитни делинтерлаш.
16-Маъруза. Уруғлик чигит тайёрлаш технологияси. Режа: 16.1. Уруглик чигитларга куйиладиган талаблар. 16.2. Чигитни делинтерлаш. 16.3. Тукли ва туксизлантирилган чигитларни тайёрлаш технологияси. 16.4. Пахта заводларида уруғлик чигитларни ишлаш. 16.5. Уруглик чигитни ташиш ва сақлаш. Адабиётлар: 3,4,7,8,9,10 Таянч иборалар: Линтер, таъминлагич, момиқ, линт, делинт. 16.1. Уруглик чигитларга куйиладиган талаблар. Мамлакатимизда уруғлик чигитни тайёрлашга алоҳида эътибор берилади. 2003 йилда 180 минг тонна уруғлик чигит тайёрланган. Пахта етиштиришда илғор технологияни татбиқ этиш, жумладан пахтачиликда чигитларни аниқ қадаш машиналарини жорий этиш натижасида йилдан-йилга уруғлик чигитнинг гектар бошига кам сарф қилиш имкониятини бермоқда. Натижада 2004 йилга келиб Республикамизда 124 минг тонна атрофида уруғлик чигит тайёрланган. Уз РСТ 663-96 бўйича экиш учун ғўзанинг районлаштирилган янги истиқболли навларининг элита ҳамда биринчи (R1), иккинчи (R2) ва учинчи (R3) авлодли чигитлари ишлатилиши керак. Уруғлик чигитнинг нав тозалиги 16.1–жадвалда кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак. Чигитнинг унувчанлиги буйича 16.2–жадвалда келтирилган нав тозалиги буйича синфга бўлинади. Уруглик чигит ишлаб чикарувчи ва талабгорлар (бригада, фермер хужалиги) узаро келишувига мувофиқ уруғлик чигит бўйича 16.3 – жадвалда келтирилгандек ўсиб чиқиш қуввати бўйича ҳам тавсифланиши мумкин. 16.1 - жадвал
16.2 - жадвал
16.3- жадвал
Уруғлик чигит экишга тайёрлаш буйича қуйидагилар бўлинади: -тукли (линтердан кейин); -механик усулда туксизлантирилган; -кимё-механик усулда туксизлантирилган; Намлик (намликнинг массавий улуши), ифлослик (минерал ва органик ифлослик аралашмаларининг массавий улуши), туклилик, механик шикастланганлик ва қолдиқ толалик кўрсаткичлари буйича уруғлик чигит 16.4-жадвалда келтирилган меъёрларга муносиб бўлиши керак. Туклилиги бўйича туксизлантирилган чигитлар тегишли тартибда тасдиқланган намуналарга мос келиши лозим. 16.4 - жадвал
Туксизлантирилмаган уруғлик чигитларнинг экиш учун мулжалланган фракцияси ўлчамлари бўйича бир текислилиги 94 % кам бўлмаслиги, тўкилган дори аралашмасининг мавжудлиги эса 0,5 % дан ошмаслиги керак. 16.2. Чигитни делинтерлаш. Чигитларни уч марта линтерлагандан кейин ҳам чигитларда калта тола ва туклар кўп миқдорда (6-8% гача) қолади. Уруғлик чигитларнинг асосий кўрсаткичларидан бири уларнинг туксизлик даражаси ҳисобланади, чунки тукли уруғлик чигитларни дискли аппаратлар билан умуман экиб бўлмайди. Уруғлик чигитларни уяларга аниқ миқдорда ташлаб зкиш учун уларнинг қолдиқ туклилиги 0,2% дан ошмаслиги зарур. Бунинг устига сунъий толалар ишлайдиган кимё саноатининг линт ва делинтга талаби кундан-кунга ўсиб бориши пахта тозалаш саноатидан линт ва делинтни кўпроқ чиқаришни талаб қилмоқда. Сўнгги вақтларгача пахта заводларида чигитни тозалаб туксизлантириш процесси линтер арралари сонини 160 гача кўпайтираш, шунингдек чигитларни уч марта линтерлаш йўли билан амалга оширилган. Бунда бир жин ҳисобига беттта линтер ўрнатилса ҳам, чигитларда 6-8% калта туклар қолади. Шунинг учун ЦНИИХпром ва пахта тозалаш соҳасидаги ТГСКБ ва бошқа илмий муассасалар чигитни туксизлантиришнинг янги самарали усулларини топиш устида ишламоқдалар. Чигитларда қолдиқ тукларни олиш процесси делинтерлаш, олинган калта туклар делинт, машиналар эса делинтер деб аталади. Кейинги йилларда МПМ-1, ЗСОМ, 4СОМ, ЛКХ, 2ЛО ва бошқа маркали делинтерлар яратилди. Уруғлик чигитларни туксизлантириш учун 4СОМ ва техник чигитлар учун эса 2ЛО маркали машиналар яхши натижа бермоқда. 4СОМ чигит туксизлантириш машинаси кетма-кет ишлайдигап иккита иш камерасидан иборат. Ҳар бир камера ичида иккита чўткала барабан қопланган тўрли кожух бор. Кожухнинг юқори қисмида узунасига жойлашган нов чигит камераса вазифасини бажаради. Чўткали барабанларнинг хаммаси бир томоига 1100 мин1 частота билан айланади. Ишланган чигитларни юқори камерадан пастки камсрага ўтиш йўлида ва пастки камерадан чиқиш йўлида заслонкалар ўрнатилган бўлиб, улар камералардан чиқаётган чигитларнинг қолдиқ туклилигини созлаш учун мўлжалланган. Ишланадиган чигитлар машинага труба орқали тушиб чигит камераси ва барабанлар билан тўрли кожух орасини тўлдиради. Барабанлар айланганда улар билан бирга чигит валиги ҳам айланиб яиа камерага қайтади ва секин-аста барабанлар охиригача сурилиб пастки камерага тушади. Шу даврда чигитлардан линт ва делинт ажратилади. Чўткали барабанлар иккита электромотор билан айлантирилади. Чигитлардан ажратилган линт ва делинтлар тўрла кожухдан марказдан қочирма куч таъсирида ташқарига ҳаво камерасига ташланади, сўнгра ҳаво оқими билан циклонга бориб, ҳаводан ажратилади. Чўткали барабанлар 80-100 соат ишлагандан кейин чўтка симларининг учи ўтмас бўлиб қолганлиги учун уларни тескари томонга айлантириб ишлатилса ҳам бўлади. Шундай қилиб чўткали барабанларнииг иш қобилиятини қайтадан тиклаш мумкин. Машинадан линт ва делинтни конкрет шароитларга қараб унинг иккала ён томонидан ҳаво билан тортиб олиш мумкин. Юқори секциядан чиқадиган линт ва делинт ифлослиги 7-9%. Пастки секциядан чиқадиган линт ва делинтнинг ифлослилиги 30-35% бўлиб, улар алоҳида тўпланади. 4СОМ маркали чигит туксизлантириш машинасининг техник характеристикаси: Чигит бўйича иш унуми, кг/соат................500 Линт ва делинт олиш, %.................8 гача Барабанлар диаметри, мм.............250 Барабанларнинг айланиш частотаси, мин1............1100 Талаб қиладиган қуввати (вентилятор билан), кВт......75 Линт ва делинт суриш учуа ҳаво сарфи, м/с........1,2 Босимнинг йўқолиши, Па...................600....700 Электромоторлар: типи........................АО73- 4 қуввати, кВт...............28 айланиш частотаси мин1 .........1460 2ЛО ўқли линтер. Бу машина қуйидаги асосий қисмлардан иборат; корпус, иш камераси, иккита аррали цилиндр, таъминлагич, чўктириш камераси, пневмотранспорт ва марказий линт трубаси. Иш камерасида жойлашган 775 мин1 частота билан бир томонга айланадиган иккита аррали цилиндр чигитларни делинтерлаш процессини бажаради. Аррали цилиндрлар диаметри 270 мм ли аррали дисклардан уларнинг ораларига эни 6-7 мм ли пўлат лентадан гофрли қилиб ясалган қистирма қўйиб йиғилган. Аррали цилиндрлар иш қисмининг узунлиги 1900 мм. ПМП-160 маркали линтерларда икки марта линтерланган чигитлар УСМ маркали чигит тозалагичда тозалангандан сўнг тақсимловчи шнек ёрдамида таъминлагичлар шахтасига туширилади. Таъминлагичнинг валиклари чигитларни машинага маълум миқдорда узатиб беради. Таъминлагич чигитларни машинанинг иш камерасига бир томондан беради. Шунинг учун чигитлар аррага эргашиб, айланади ва вал бўйлаб сурилади. Линт трубасида сийракланиш натижасида пайдо бўладиган ҳаво оқими айланаётган аррали цилиндрлар улоқтириб узатадиган чигитлар орасидан ўтиши сабабли улардан ажралган линт ва делинтни тортиб олиб камера орқали ўтказади ва пневмо сепараторлар колосникларида тозалаб трубага узатиб шинадан чиқаради. Чигитлар аррали цилиндр ўқи бўйлаб сурилиб аста-секин делинтдан ажраб туксизланади ва труба орқали машинадан ташқарига чиқиб кетади. Аррали цилиндрлар электромотордан ҳаракатга келтирилади. Download 97.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling