16-мавзу. Электр кофе қайнаткичларни тузатишни ўрганиш, ишлаш принципи


Download 196.58 Kb.
Pdf ko'rish
Sana19.06.2023
Hajmi196.58 Kb.
#1610677
Bog'liq
16-мавзу. Кофе кайтатгич



16-мавзу. Электр кофе қайнаткичларни тузатишни ўрганиш, ишлаш 
принципи 
НАЗАРИЙ ҚИСМ:
Электр кофе қайнатгичлар (1-жадвал) қуйидаги 
типларда 
тайёрланади: 
ЭКВ-вакуумли, 
ЭКК-компресной, 
ЭКП-
перколяцион, ЭКФ-фильтрацияли. 
Вакуумли электр кофе қайнаткияда кофе иссиқ сув ва буғнинг 
туйилганкофе қатлами орқали босим остида бир марта ўтиши ва тайёр 
маҳсулотнинг ҳосил бўлган вакуум ҳисобига сув учун мўлжалланган 
идишга қайтиб келиши билан тайёрланади. Компрессион кофе 
қайнаткичда кофе белгиланган босимда сув ёки буғнинг туйилган кофе 
қатлами орқали бир марта ўтиши билан кофе тайёрланади. Перколяцион 
электр кофе қайнатгичда кофе иссиқ сув ёки буғнинг туйилган кофе 
қатлами 
орқали 
кўп 
марта 
ўтиши 
натижасида 
тайёрланади.
Фильтратцион электр кофе қайнатгичда кофе иссиқ сувнинг дозатор 
фильтирида (турида)ги туйилган кофе қатлами орқали бир марта ўтиши 
билан тайёрланади.
Электр кофе қайнаткичларнинг шартли белгисига: типи, тайёрланган 
кофенинг номинал миқдори, номинал истеъмол қуввати ва номинал 
кучланиши киради электр кофе қайнаткичларининг конструкцияларида 
уларнинг қулайлигини оширувчи қўшимча қурилма ва керак-яроқлар 
(кофени иссиқ ҳолда сақлаб турувчи қурилма, вақт релеси, ёруғлик 
сигнализатцияси, туйилган кофе учун ўлчов идиши, қоғоз фильтрлар, 
тармоқ включатели ва бошқалар)дан фойдаланилган бўлиши мумкин. 
Электр кофе қайнаткичларнинг корпуси ва қопқоғи алюминий 
қотишмасидан, 
зангламайдиган 
пўлатдан, 
латундан, 
дифлондан, 
чиннидантайёрланади. Электр кофе қайнаткичларнинг дасталари 
пенопласт 
ёки 
пенопропилендан 
тайёрланган. 
Электр 
кофе 
қайнаткичларда 
иссиқлик 
чеклагичлар 
ва 
термовиключателлар 
ишлатилади. Иссиқлик чеклагич кофе тайёрлаганидан кейин электр кофе 
қайнаткични тармоқдан узиб қўйиши керак. Термовиключателнинг 
вазифаси-сув (кофе) қайнаганида электр кофе қайнаткични ишдан 
чиқишдан сақлаш ва унинг қопламасининг (сирининг) кўчиб кетишига йўл 
қўймаслик. Электр кофе қайнаткичлар улаш шнурининг узунлиги 1,5м.
Перколяцион электр кофе қайнаткич. Перколяцион (гейзерли) электр кофе 
қайнаткичда сув корпуснинг резервуарига қуйилади ва айнан бир вақтда 
бу сув резервуар га ҳам ўтади; гейзер бу резервуарларни бир-биридан 
ажратиб туради. Электр иситкич тармоққа уланганида резервуардаги сув 


қайнайди. Бунда резервуардаги босим ортади. Қўзғалувчан шайба 
клапаннинг тешигининг беркитади, сув гейзер бўйлабюқорига кўтарилиб, 
қопқоқ орқали кофе солинган турли цилиндрга тушади, кофе орқали ўтади 
ва резервуарга тушади. Бунда резервуарда босим камаяди, шайба пастга 
тушиб, клапаннинг тешигини очади. Резервуардан сувнинг навбатдаги 
порцияси резервуарга тушади. То сувнинг ҳаммаси кофе орқали юқорида 
кўрсатилган тарзда ўтиб бўлмаганига қадар цикл қайта-қайта такрорланиб 
туради. Гейзердан сувнинг шиддат билан чиқиши ичимлик тайёр 
бўлганлигини билдиради. 
Кофе қайнаткич корпусида қуйиладиган сувнинг ҳажмини билдирувчи 
белги бор.
ЭК-0,3электр кофе қайнаткичи. Компрессион типдаги бу кофе қайнаткич
қуйидагича ишлайди. Резервуарда турган сув иситилганида қайнайди ва 
буғ босими таъсирида перфорацияланган сув тақсимлагичдаги дискдаги 
кичик найчадан катта найчага, сўнгра туйилган кофе солинган фильтрга 
сиқиб чиқарилади. Тайёр ичимлик пастки қопқоқнинг тешикчасидан 
пиёлачага оқиб тушади.
Ичимлик тайёрлаш учун юқориги пластмасса каллакни бураб чиқариш 
ва юқориги қопқоқни олиш керак, сўнгра резервуарга кераклигича сув 
солинади, кофе қайнаткични чап қўл билан пластмасса стойкасидан ушлаб 
туриб, ўнг қўл билан дастани туриб, қопқоқни бураб олинади, бунинг учун 
уни соат стрелкаси ҳаракатига қврама қарши йўналишда буралади. 
Фильтрни туйилган кофе билан тўлдириб, уни кофе қайнаткичнинг 
қопқоғига қуйилади. Кофе қайнаткич электр тармоғига уланганидан кейин 
13-15минут ўтгач, тайёр ичимликкофе қайнаткичнинг асосига ўрнатилган 
пиёлачага автоматик тарзда қуйилади.
Тиғизловчи қистирмаларнинг ейилиши натижасида кофе қайнаткич 
ишлаб турганида қопқоқ тагидан сув оқиши каллаги тагидан буғ чиқиши 
мумкин. Бундай носозликларни тузатиш учун тегишлитиғизлаш 
қистирмаларини алмаштириш зарур. Сув оққанида резина тиғизлагичлар 
10 ёки 15 ни, буғ сизиб чикданида эса каллак стержени 9 га ўрнатилган 
тиризлаш шайбаси б ни алмаштириш керак. 
Резервуардаги найча ифлосланиб тиқилиб қолган ҳоллар ҳам бўлади. 
Бунда тайёр ичимлик кофе қайнаткичдан тушмайди, юқориги тиқиндаги 
сақлагич клапан 5 оркали эса буғ чиқа бошлайди.Бу найчани қаттиқ 
(пўлат) сим билан тозалаш мумкин, бунинг учун найчанинг юқориги 


учини беркитиб турувчи тиқин 11 ни бураб олиш керак. Баъзан сув 
чўкмасидан ҳосил бўлган қатлам клапан 
шариги 12 нинг найча тешигига жипс тегиб туришига халал бериши 
сабабли кофе кайнаткичдан ичимлик тушмайди. Бу ҳолда ҳам найчанинг 
юкориги учини беркитиб турувчи клапан тиқинини бураб олиш, клапан 
шаригини кўтариш ва чўкма катламини олиб ташлаш керак. Бунда клапан 
тиқинидаги кичик тешикларнинг ифлосланиб қолмаганлигини текшириб 
туриш зарур, чунки бу ҳол тайёр кофенинг нормал тушмаслигига олиб 
келиши мумкин. 

Download 196.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling