16-мавзу. ЕВРОПА ҲАМЖАМИЯТИНИНГ ЯГОНА АГРАР СИЁСАТИ Режа: 16.1. Европа ҳамжамияти ягона аграр сиёсатининг зарурати, аҳамияти ва ривожланиши. 16.2. Европа ягона аграр сиёсатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини қўллаб-қувватлаш механизми. 16.1 Европа ҳамжамияти ягона аграр сиёсатининг зарурати, аҳамияти ва ривожланиши 16.1 Европа ҳамжамияти ягона аграр сиёсатининг зарурати, аҳамияти ва ривожланиши Иккинчи жаҳон уришидан кейин Европа давлатлари учун интеграциялашув жараёнига ҳавфсизликни таъминлайдиган энг асосий омил сифатида қарала бошланди. Шу мақсадда 1948 йилда Европа Иқтисодий Кооперацияси Ташкилоти (ЕИТС) тузилди. Натижада Белгия, Нидерландия ва Люксембург ягона божхона иттифоқини вужудга келтирдилар. Европа давлатларининг иқтисодий интеграциялашувида Маршал режасида катта аҳамият касб этди. Унинг натижасида 1948-1952 йилларда АҚШ ва Канада давлатларидан Европага 25 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди. 1951 йилда Европа кўмир ва пўлат ҳамжамияти вужудга келди. Унинг натижасида кўмир ва пўлат учун божхона тўловлари, квоталар ва субсидиялар бекор қилинди. Урушдан кейинги йилларда Европа қишлоқ хўжалиги жуда ёмон аҳволда эди. Европа давлатларидаги қишлоқ хўжаликлари маҳсулотларининг нархи АҚШ ва Канададагидан бир неча марта қиммат эди. Бу, ўз навбатида, Европа давлатлари уқун жуда катта муаммоларни туғдира бошлади. Бу муаммоларни ечиш зарурати қишлоқ хўжалиги имкониятларини кенгайтириш, унинг маҳсулотлари Европа давлатлари ўртасида эркин ҳаракатланишини таъминлаш фикри кучая борди. Европа давлатлари арзон импорт маҳсулотларидан ҳимояланиш ва ўзларининг қишлоқ хўжалигини мустаҳкам асосга қўйишга киришдилар. Бундай фикрлар натижасида 1957 йилда Европа давлатларидан 6 таси Рим шаҳрида Рим шартномасини имзоладилар. Бу шартнома Европа ҳамжамияти ташкил этилишига асос солди. Рим шартномасининг 38-47-моддалари Европа ягона аграр сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаб беради. Ушбу ҳужжат бўйича Европа ягона аграр сиёсатининг мақсадлари қуйидагича белгиланди:
Do'stlaringiz bilan baham: |