16-мавзу. Европа ҳамжамиятининг ягона аграр сиёсати режа
Download 26.18 Kb.
|
16-мавзу
Урушдан кейинги йилларда Европа қишлоқ хўжалиги жуда ёмон аҳволда эди. Европа давлатларидаги қишлоқ хўжаликлари маҳсулотларининг нархи АҚШ ва Канададагидан бир неча марта қиммат эди. Бу, ўз навбатида, Европа давлатлари уқун жуда катта муаммоларни туғдира бошлади. Бу муаммоларни ечиш зарурати қишлоқ хўжалиги имкониятларини кенгайтириш, унинг маҳсулотлари Европа давлатлари ўртасида эркин ҳаракатланишини таъминлаш фикри кучая борди. Европа давлатлари арзон импорт маҳсулотларидан ҳимояланиш ва ўзларининг қишлоқ хўжалигини мустаҳкам асосга қўйишга киришдилар. Бундай фикрлар натижасида 1957 йилда Европа давлатларидан 6 таси Рим шаҳрида Рим шартномасини имзоладилар. Бу шартнома Европа ҳамжамияти ташкил этилишига асос солди. Рим шартномасининг 38-47-моддалари Европа ягона аграр сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаб беради. Ушбу ҳужжат бўйича Европа ягона аграр сиёсатининг мақсадлари қуйидагича белгиланди:
Европа иттифоқи Вазирлар кенгаши 1962 йилда дон маҳсулотлари учун ягона Европа бозорини шакллантириш бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилди. Ушбу ҳужжатларда ягона дон бозорини тартибга солиб туриш мезанизмлари ишлаб чиқарилди. Улар хозирги кунда ҳам Европа аграр сиёсатининг асосини ташкил этади. Бу механизимлар: мақсадли нархлар, интервенцион нархлар, остона нархлари, ўзгарувчан импорт тарифлари ва экспорт субсидияларидан иборат. Бундан ташқари ягона дон бозорини молиялаштириш тартибини ҳам жорий қилди. Европа ягона аграр бозорини ўрнатиш бўйича қилинган катта ишларга қарамасдан бу жараён осон кечган эмас. Фақатгина ягона дон бозори ўрнатиш бўйича амалда келишиш 1967 йилда амалга ошди. 1962 йилда марказлашган молиялаштиришни амалга ошириш учун тузилган Европа қишлоқ хўжалигига йўналтирилган ва кафолат фонди (FEOGA)га пул ажратиш 1969 йилдагина амалга оширилади. Натижада 1970 йилга келиб Европа ягона аграр сиёсати унга аъзо давлатлар манфаатлари учун хизмат қиладиган жуда катта амалий кучга айланди.Download 26.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling