16-multidisciplinary online distance conference on "scientific and practical research in uzbekistan" part-14
Download 1.1 Mb. Pdf ko'rish
|
2.Falsafa va xayot soxasidagi karashlar
2
Июнь 17 ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ Асқарова Наргиза Одилжоновна Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 48-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Тел: +998 94 275 8082 quyosh0817@gmail.com Аннотация: Ушбу мақолада маърифатли бўлиш ёшларнинг диний қарашларнинг нотўғри талқин этилиши таъсири остида ноқонуний террористик гуруҳларга қўшилиб қолишининг олдини олишда муҳим омиллардан бири эканлиги хусусида фикрлар билди- рилади. Калит сўзлар: эътиқод ва виждон эркинлиги, Ўзбекистон Республикаси Конституци- яси, тўғри исломни тушунтириш, тарғибот тадбирлари, президент ислоҳотлари, жаҳолат, маърифат, Ҳакатлар стратегияси, таълимда маърифат. Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига диний эътиқод ва виждон эркинлигини таъминлашнинг қонуний асос- ларини таъминлашга ҳаракат қилинди. Ушбу фикримизни исботлаш учун 1992 йил 8 де- кабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциядан ушбу моддаларни келтиришимиз мумкин: 29-модда. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборот- ни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. 31-модда. Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. Конститутциямиздан келтирилган ушбу моддалар кўрсатиб беряптики, инсоннинг эътиқод ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат ва қонун томонидан кафолатланган. Асосий қонунимизда оддий сўзлари билан ёритиб берилган моддалар чуқур маънони билдиряп- ти. Чунки, қонуний ҳужжатларимиздан келиб чиққан ҳолда республикамизнинг ҳар бир фуқароси диний тарбия олишга ҳуқуққа эга ва ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслиги ҳам мумкин. XX асрда бўлган тарихий офатлар, уларнинг оқибатлари диний тарбияни долзарблиги исботлаб берди. Асрлар давомида аждодларимизнинг эътиқоди таянч ва суянч бўлиб тур- ган динимиз бугунги кунда ўз аҳамиятини ифодалай олди. Аҳолининг кенг қатламларига ислом динининг соф маъносини тўғри етказиб беришда президентимиз Ш.Мирзиёевнинг қуйидаги сўзлари бу борадаги ҳукумат қарашларни ифо- далайди: “Элимизга тўғри исломни тараннум этиш – жуда катта тарбия. Масжидларда ҳам буни қўйса бўлади. Биринчидан, онгимиз ўзгаради, иккинчидан, ўзимизнинг устимизда ишлаш билан атрофимизга муҳит яратиб, бошқа иллатдан олиб, ижодга бағишлаймиз. Энг асосий масала – ўзлигимизни англашни жой-жойига қўймас эканмиз, кечаги биз айтган гапларни меъёрига етказа олмаймиз”. Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида ва бошқа турли диний- маърифий тадбирлар “Жаҳолатга қарши – маърифат” ибораси билан ташкил этилишига кўп марта гувоҳ бўламиз. Нима сабабдан бу ибора диний-маърифий тадбирларнинг шиори ва мавзусига айланди? Мустақилликнинг дастлабки йилларида юртимизда берилган диний ва сиёсий эркинликни нотўғри тушуниш ва талқин қилиш, собиқ коммунистик мавфкурадан бўшаб қолган халқ онгини диний ақидапарастлик ғоялари билан тўлдириб, бу ғояларга эргашувчилардан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling