16/2-мавзу. Тexnologiya fani o’qituvchisining darsga va o’quv yiliga tayyorgarligi


-босқич: Тақвим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт (соат) аниқлаштириб олинади. 2-босқич


Download 82 Kb.
bet2/5
Sana04.01.2023
Hajmi82 Kb.
#1077965
1   2   3   4   5
Bog'liq
16 мавзу 2 Технология фани ўқитувчисининг дарсга ва ўқув йилига

1-босқич: Тақвим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт (соат) аниқлаштириб олинади.
2-босқич: ДТС ва ўқув дастуридан ўтилаётган мавзу юзасидан ўқувчида қандай тушунчалар (билим, кўникма ва малакалар) шакллантирилиши лозимлиги аниқлаштирилиб, шу асосида дарс мақсадлари белгилаб олинади.
3-босқич: Мавзу асосида дарсда фойдаланиладиган техник воситалар, электрон манбалар, слайдлар, кургазмали ва дидактик материаллар, адабиётлар урганиб чиқилади ҳамда дарс ишланмаси (конспекти) ёзилади.
Ўқитувчининг навбатдаги мавзу бўйича машғулотларга тайёрланиши режа тузишдан бошланади.
Агар мактаб ўзининг ички имкониятллари ва хомий ташкилот ёки корхонанинг имкониятларига кўра ўқув-мавзу режа бутун ўқув йилига, ярим йилга ёки чорак ўқув йилига тузилиши мумкин.
Бутун гуруҳ билан фронтал тарзда ўрганиб бўлмайдиган мавзулар учун алоҳида жадвал тузилади. Масалан, агар мактабда токарлик станогида материалларга ишлов бериш, термик ишлаш, маиший электр иситгич асбобларини тачмирлашни фронтал ўрганиш учун етарлича жиҳозлар ва иситиш қурилмалари бўлмаса, ўқувчиларнинг сони ва мазкур устахонанинг тачминланганлигини ҳисобга олиб жадвал тузилади.
Буюмни тайёрлаш технологиясидаги вариантлилик жиҳозлардан анча тўла фойдаланиш имконини беради. Масалан, циркуль тайёрлаш дарсида технологиянинг бир канча вариан­ти берилиши мумкин. Ўқитувчилар бу технологиялар бўйича ишлаб тоблашни ҳар хил вақтда бажарадилар, шу усул билан қиздириш қурилмасидан узлуксиз фойдаланилади.
Ўқув мавзусининг мазмунини ташкил қилувчи бутун материални ўқитувчи машғулотларга тақсимлайди, дарс типларини, улар орасидаги боғланишларни аниқлайди, тачлим методларини, ўқувчилар ишлайдиган обчектлар ва ҳоказоларни белгилайди. Бунда берилган мавзу бўйича дарслар системасини ишлаш масаласи ҳал қилинади, ячни шундай дарслар тўпламини аниқлайдики, бунда улар орасида дидактик асосланган боғланишлар тачминланади.
Илғор ўқитувчилар ишларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, у ёки бу мавзу бўйича дарслар тизимиини ташкил этишда қуйидагиларга амал қилиш зарур:
-мавзунинг ўқув предметидаги ўрни ва ўқувчилар эгаллаши керак бўлган билим, кўникма, малака ва компетенциялар доираси;
-назариянинг практи­ка билан боғликлиги;
-мавзу материалининг ўқувчилар имкониятларини ривожлантиришдаги аҳамияти;
-ўқувчиларнинг янги мавзуни ўзлаштиришга тайёрлиги;
-материалнинг мантиқий баёни;
-ўқувчилар ижодий ишларининг нмкониятлари;
-мавзуни ўрганишдан кутилган натижа;
-дарслар билан ўқувчиларнинг синфдан ташқари машғулотлари орасидаги боғланиш.
Ўқитувчи ҳар бир машғулотнинг мазмунини олдиндан билиш, ўқувчиларнинг тайёргарликларини аниқлаши ва улар олдига ўтилган материални такрорлашга доир топшириқ қўйиш имконига эга бўлади. Юқорида кўрсатилган барча ишлар натижасида навбатдаги мавзуни ўрганишнинг тақвимий-режаси тузилиши ҳам мумкин.
Ўқитувчининг дарсга тайёрланишида ташкилий ва методик ҳарактердаги тадбирларни, шунингдек маҳоратни ошириш тадбирларини ифодалаш мумкин. Ўқитувчининг билимлари ўқувчилардан талаб қилинадиган билимлардан анча кенг, чуқир бўлиши ке­рак. Ўқитувчи ўқувчиларнинг ўқув дастуридан ташқари саволларига жавоб беришга тайёр бўлиши керак.
Ўқитувчининг дарсга методик тайёргарлиги ўқув адабиёти устида ишлашдан бошланади. Ўқитувчи янги мачлумотларни баён қилишда ҳисобга олиш учун ўқувчиларга мўлжалланган қўлланмаларни ўрганиб чиқади. Ўқитувчи фан асослари бўйи­ча ўқув адабиёти билан ҳам танишади. Бу иш иккита асосий сабабга кўра зарур.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling