16/2-мавзу. Тexnologiya fani o’qituvchisining darsga va o’quv yiliga tayyorgarligi


Download 82 Kb.
bet1/5
Sana04.01.2023
Hajmi82 Kb.
#1077965
  1   2   3   4   5
Bog'liq
16 мавзу 2 Технология фани ўқитувчисининг дарсга ва ўқув йилига


16/2-МАВЗУ. ТEXNOLOGIYA FANI O’QITUVCHISINING DARSGA VA O’QUV YILIGA TAYYORGARLIGI.

РЕЖА:
1.Технология фани ўқитувчисининг дарсга ва ўқув йилига тайёргарлиги.


2.Касбкорлик сифатлари.
3.Асбоб-ускуналарни ишга созлаш.
4.Хом ашё ва намуна тайёрлаш.
5.Кўргазмали қуроллар, техник воситалар.
6.Ўқитувчининг шахсий фазилатлари.


МАВЗУ БАЁНИ
1.Технология фани ўқитувчисининг дарсга ва ўқув йилига тайёргарлиги.
Тачлим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси ўқувчиларни Ватанимизни севадиган, ўз билими ва истечдодига суянадиган ҳамда мустақил равишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда билим оладиган қилиб тарбиялашдан иборат. Мазкур вазифалар самарали дарслар орқали амалга оширилади.
Ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълимнинг муваффақиятли ва самарали бўлишининг гаровидир.
Дарс - бу синфда аниқ мақсадларни кузлаб, белгиланган вақт оралиғида ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар учун ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилишидир.
Шундай экан, ҳар бир ўқитувчининг асосий вазифаси сифатли ва мазмунли дарс ўтиб, яхши тачлим-тарбия бериш эканлигини, дарснинг муқаддаслигини масчулият билан англаши лозим.
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги шартли равишда қуйидаги икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич ўқитувчининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги, иккинчи босқич эса ўқитувчининг ўз фани юзасидан ҳар бир дарсга кундалик тайёргарлигидан иборат.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчисининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги. Ўқитувчининг умумий тайёргарлиги мунтазам амалга ошириб бориладиган жараён бўлиб, ўқув йили бошланиши олдидан қуйидагиларни қамраб олади:
- Давлат тачлим стандарти (ДТС), ўқув дастури, ўқув режа ҳамда уларга берилган тушунтириш хатларини урганиб чиқиш;
- ўзи дарс берадиган ўқув фанига оид янги илмий ва методик адабиётларнинг мазмуни билан танишиш;
- тегишли кургазма материалларни, ўқув-жиҳозларини ўрганиш, уларни қуллай билиш;
- илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали уз билимини кенгайтириш;
- компьютер техникасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириб, бу борадаги маҳоратини ошириш, электрон дарсликлар, матн муҳаррирлари, “ЗиёНет” ахборот тачлим парталига жойланган мачлумотлардан самарали фойдаланиш кабилардир.
Ўқитувчининг умумий тайёргарлиги мунтазам амалга ошириб бориладиган жараён бўлиб, ўқув йили бошланиши олдидан қуйидагиларни қамраб олади:
- Давлат таълим стандарти (ДТС), ўқув дастури, ўқув режа ҳамда уларга берилган тушунтириш хатларини урганиб чиқиш;
- ўзи дарс берадиган ўқув фанига оид янги илмий ва методик адабиётларнинг мазмуни билан танишиш;
- тегишли кургазма материалларни, ўқув-жиҳозларини ўрганиш, уларни қуллай билиш;
- илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали уз билимини кенгайтириш;
- компьютер техникасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириб, бу борадаги маҳоратини ошириш, электрон дарсликлар, матн муҳаррирлари, “Зиёнет” ахборот тачлим порталига жойланган мачлумотлардан самарали фойдаланиш кабилардир.
Ўқув йили тугаши билан ўқитувчини навбатдаги ўқув йилига тайёрланиши бошланади. Технология фани ўқитувчиси мавжуд ўқув устахоналаридаги жиҳоз ва асбобларнинг ҳолатини текширади. Жиҳозлардаги майда носозликларни ўқитувчининг ўзи бартараф қилади. Агар ўртача ёки капитал тачмир талаб бўлса, ўқитувчи мактаб директори номига талабнома ёзади ва унинг бажарилиши учун, маьмурият орқали тегишли ҳужжатлаштириш ишларини амалга оширади.

    1. Таълим-тарбия жараёнини режалаштириш, мактаб дастури ва ундаги тушунтириш хатини ўрганишдан бошланади. Тушунтириш хатини ўрганишда машғулотларнинг вазифаларини, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишга, кўрсатмали қуроллардан ва услубий қўлланмалардаи фойдаланишга, ўқувчилар фаолиятинн текшириш, баҳолаш ва ҳоказоларга оид методик кўрсатмаларни синчиклаб таҳлил қилиш керак. Шунингдек, дастурнинг мазмуни билан ҳам синчиклаб танишиб чиқиш лозим, унда ҳар қайси синф ўқувчиларига ўзлаштириш керак бўлган билим, кўникма ва малакалар ва мавзуларга ажиратиладиган соатлар миқдори ва меҳнат обектларининг таҳминий рўйҳати ҳам кўрсатилган.

    1. Мактаб дастурини ўрганиш ва анализ қилишни тамомлаб, ўқитувчи ўқувчиларнинг иш обектлари сифатида ўқув машғулотларда тайёрланадиган буюмларни танлашга киришади.

Буюмларни танлаш ўқитувчи машғулотларни ўтказишга тайёрланишда масулиятли босқич хисобланади, чунки буюмлар ўз вазифаларига кўра ижтимоий-фойдали бўлиши кераклигидан ташқари, уларга яна қатор талаблар ҳам қўйилади:
1. Буюмларга ишлов бериш, ўқув дастуридаги мавжуд жараёнлардан иборат бўлиши лозим.
2. Буюмни тайёрлаш билан боғлиқ иш талаб қилинаётган аниқлик жихатидан ҳам режалаштирилган вақт мечёри жиҳатидан ҳам ўқувчиларнинг кучлари етадиган бўлиши керак. Бу талаб ўқитувчига катта массулиятни юклайди, чунки вақт мечёрини, кўпинча ишлов бериш аниқлигини ҳам ўқитувчининг ўзи белгилайди.
3. Буюм вазифаси ва конструкциясига кўра ўқувчилар тушина оладиган бўлиши керак.
Мактаб раҳбарлари дарслардаги технология фани машғулотларини ҳар хил корхоналарнинг буюртмалари асосида ташкил қилишга интиладилар, чунки, бу ҳолда ўқувчиларнинг унумли меҳнатини йўлга қўйиш мумкин. Аммо бунда ўқувчиларни фақат ишланадиган конкрет деталлар билангина эмас, балки бу деталларнинг вазифалари ва машинадаги аҳамияти билан таништириш ҳам керак бўлди.
Бунда ўқувчилардан деталларни тайёрлаш бўйича талабларнигина эмас, балки, уларни асослаб беришни талаб қилиш ҳам мумкин бўлади, чунки ҳар бир та­лаб деталлнинг машинада бажарадиган вазифасидан келиб чиқади. Шунга кўра ўқувчиларнинг меҳнати онгли меҳнатга айланади, бу эса бутун тачлим-тарбия ишининг натижаларига ижобий тачсир қилади.
Мактаб ўқитувчисининг дарсга кундалик тайёргарлик кўриши. Мактаб ўқитувчисининг дарсга кундалик тайёргарлик куриши энг асосий вазифалардан ҳисобланади.
Дарсга тайёргарлик кўриш қуйидаги босқичларда амалга оширилиши лозим:

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling