Талабанинг билимини назорат килишда нсйро
Download 0.75 Mb.
|
1 2
Bog'liq№13 лекция (2)
13-мавзу: Талабанинг билимини назорат килишда нсйротармок технологиясининг роли Билимни баҳолашнинг мумтоз тизими доимо жамиятнинг турли катламларининг жуда катта эътиборида булган, бу шахснинг жуда куп сифатларини бахолашнинг улчов бирлиги булиб хисобланган, мансаб погоналарига кутарилишга таъсир килган, тагдирлаш улчови, мезони булиб хизмат килган (айникса болалар учун). Маълумоти хакидаги расмий хужжат, дипломга укиш даврида олган бахолари курсатилган илова берилган. Илмий нуктаи назардан хозирги пайтдаги укувчининг билимни бахолаш тизими узок йиллар давомида шаклланган ва ривожланган куп критериялик тизим хисобланади. Шу боисдан хам мазкур бахолаш тизими укувчининг билимини бахолашда унинг касбий фаолиятга тайёргарлиги, ишбилармонлик ва маънавий сифатлари, хамда унинг комил инсон булиб ривожланиш даражалари хисобга олинади. Мазкур бахолаш тизимини тахлил килиш натижасида, унда укувчининг олган билимини даражасини бахолаш учун бир канча амалий критерияларни ажратиб курсатиш мумкин. Ўкувчи томонидан бажариладиган хар бир топширик, ечиладиган масала бирорта нисбатан такрибий ёндашиш натижасида жуда куп майда, содда топшириклар тупламига ажратилиш мумкин. Натижада уларни бахолаш (содда топшириклар мажмуи буйича) учун бинар усуллардан ёки бошка бирорта куп критерияли усуллардан фойдаланиш имконияти тугилади. Укувчининг умумий, якуний бахоси хар бир содда топширикларнинг вазн коэффициентларини хисобга олган холда бахоланган барча бахолаларнинг умумий йигиндиси куринишида тавсифланади. Умуман олганда, мутахассиснинг билим даражасини бахолаш буйича барча ишлар хар бир йуналиш ва турли холатлар буйича тестлаш натижасида олинган ахборотларни тахлил киклишдан бошланади, буларнинг хаммаси укувчининг фаолияти билан боглик ёки унга кандайдир таьсир курсатади. Бир катор мутахассисликларда яна шундай ахборотларни хисобга олишади, яъни яшаш жойидаги хатти-харакатларини характерловчи, олдинги ишлаган жойидаги характеристикаларини, оилавий муносабатларини, махсус тестлаш натижаларини. Кейинчалик, мутахассисни бирор муддатдаги фаолиятини махсус тестлаб бориш натижасида ахборотлар окими ортиб боради. Ахборотлар турли манбалардан турлича ахборот каналларидан келабошлайди, ахборотлар карама-каршилиги, бир-бирини истисно килиш, чекланганлиги, ишончлилиги, хакикийлик даражаси билан характерланади. Укувчининг билим даражасини аниклаш максадида барча ахборотларни жамлаштириш ва тахлил килиш жуда мураккаб масала хисобланади, чунки тестланаётган мутахассис буйича барча жамланган ахборотларни ифодаловчи модель аник эмас. Тажриба статистик корреляцион тахлил, эхтимоллик мстодлари бундай масалани тулик ечимини олишга кодир эмас. Мавжуд булган барча тажрибалар (мавжуд ахборотлар) асосида тестланаётган мутахассиснинг хдлатини ифодаловчи модель нейрон пакетларидан фойдаланиш хисобига амалга оширилиши мумкин. Нейрон дастурларннинг амалий пакетларидан фойдаланишда асоеан нейрон турининг архитектурасини ва укитиш процедурасини танлаш мухим хнеобланади. Нейрон турини укитиш процедурасини амалга оширишда укитьишни танлашни шакллантиришни ажратиб курсатишимиш мумкин, чунки таклиф килинаётган нейрон пакетларида созлаш ва вазн коэффициентларига тузатишлар киритиш процедураси укитиш боскичида расмийлаштирилган булади. Нейрон турлари (тармоклари) деганда инсон миясида кечадиган ассоциатив жараёнларни, оддий биологик жараёнларни моделлаштирувчи хисоблаш структуралари тушунилади. Нейрон турлари таксимланган параллел тизимлар куринишида булиб, ижобий ва салбий таъсирларни тахлил килиш йули билан адаптив укитишга мослашган. Бундай турлардаги элементар узгартиришларни амалга оширувчини, биологик ухшашлик нуктаи назаридан, суний нейрон ёки одатда нейрон деб аташади. Билимни назорат килиш учун яратилган интеллектуал тизимнинг амалий кийматини юксаклиги билан бир каторда, инсонни шундай ухшаш масалаларни ечишга ургатишдаги барча узаро богланишларни хисобга олган холда суний тизимларни укитиш процедураларини амалга оширувчи барча жабхаларини илмий урганиш, изланишлар олиб бориш жуда мухим методик масала хисобланади. Педагогика илмида укитиш уз урнини топган ва жуда кенг ишлатиладиган терминдир. Укитиш деганда таълим олишнинг асосий йулини, педагоглар, мастерлар (усталар), устозлар ва бошкалар рахбарлигида билимларни, бажараолишни ва куникмаларни эгаллаш жараёни тушунилади. Таълим олиш мобайнида укувчи ижтимоий тажрибани узлаштиради, объектив борликка булган кимматли-эмоцияли муносабатлари шаклланади. Худди шундай “укитиш” термини суний интеллект тизимларини куриш амалиёти ва назариясида хам уз урнини топган ва ундан фойдаланишмокда. Кейинги ун йиллар мобайнида халк хужалигининг турли сохаларидаги иш фаолиятларини, шунингдек таълим сохасида хам, интеллектлаштириш жараёни жадал суръатларда олиб борилмокда. Укувчини укитиш ва унинг олган билимларини назорат килиш жараёнини автоматлаштиришдан иборатдир, бунинг учун даставвал укув жараёнини жадаллаштириш, таълим бериш сифатини ошириш, укув дастурларига максадли тузатишлар киритиш зарур. Интеллектли тизимларнинг самарадорлиги куп жихатдан бу тизимнинг узи кандай укитилган, у турли масалаларни ечишга мулжалланганлиги билан аникланади. Нейротармок структураларни укитиш буйича жуда куп ёндашувлар мавжуд, анчагина амалий натижалар олинган. Бирок шунга карамасдан яна битта мухим йуналиш бор - педагогика илмида йигилган укитишнинг методлари, методикалари ва услубларидан фойдаланиш, педагогик тажрибаларни, ишланмаларни укув жараёнида кенг фойдаланилаётган еуний нейрон тизимларини укитишга тадбик килиш зарур. Укувчининг бил им олиши ва олган билимини назорат килишни автоматлаштириш масаласини ечиш учун мулжалланган еуний нейрон турларидан фойдаланиш буйича изланишларда таъкидлашадики, биологик нейрон турларига эга булган инсонларни укитиш тажрибаларини умумлаштириб еуний нейрон турларини укитишни ташкил килиш учун аналог сифатида фойдаланиш анча кулайликлар яратиши мумкин. Бунинг учун ахборот коммуникация технологиялари шароитида укитишнинг педагогик-психологик жабхаларида изланишлар олиб бориш жуда мухим хисобланади, чунки хозирги пайтда маълум даражадаги интеллсктга эга булган суний нейрон турларидан таълим жараёнида худди мутахассисдай фойдаланиш тажрибалари анчагина йигилган. Суний нейрон турлари асосан динамик моделлаштириш кийин кечадиган, яъни жуда куп яширин назорат килиб булмайдиган параметрларга эга булган реал жараёнлардан керакли ахборотларни келтириб чикараоладиган мослашган укитиш тизимлари хисобланади. Нейрон турларидан фаолият курсатаётган объектларни математик тавсифини ананавий методлар билан ифодалаш мумкин булмаган ёки ечимини олиб булмайдиган мураккаб масалаларни ечиш учун фойдаланиш мумкин. Нейрон турлари ишлаш жараёнида ахборотларни туплайди, худди инсонга ухшаб эсида саклаб колади, ва вакт утиши билан унинг самарадорлиги ортиб боради. Укитиладиган нейрон турларидан фойдаланиш объектни назорат килишнинг объективлигини таъминлайди ва унинг имкониятларини кенгайтиради. Таълим сифатини бахолаш умумий ва худди шундай хусусий конуниятларга эга, бу эса конкрет кулланилиш сохаси билан аникланади. Биринчи Караганда бу масала оддийдек куринади, укитиш сифатини бахолашнинг анча куп таркалган тизими, классификация масаласи хисобланади, яъни укувчининг билими бахолашнинг у ёки бу синфига мансублиги аникланади (масалан, бахолашнинг типик синфлари «R1- коникарли эмас», «Я2-коникарли», «ЯЗ-яхши», «114-аъло»). R = {R\vR2vR3vR4}. Мумкин булган барча холатларни куриб чикиш ва тахлил килиш натижасида, ечимларнинг бир хиллигини хисобга олган холда мантикий фикрларнинг тизимини оламиз - предикатлар тизими нейрон турларини куришда укитиш масаласини расмийлаштириш учун асос булиб хизмат килади: Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling