Намунавий сценарийси I. Таълим муассасасини ўқув жараёнига тайёрлаш бўйича ташкил этиладиган тренинг талаблари


Download 86 Kb.
bet1/7
Sana19.06.2023
Hajmi86 Kb.
#1603366
TuriСценарий
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3.Тренинг сценарийси


Covid-19 пандемияси даврида умумтаълим мактабларида таълим жараёнини ташкил этишга қаратилган таренингнинг
НАМУНАВИЙ СЦЕНАРИЙСИ


I. Таълим муассасасини ўқув жараёнига тайёрлаш бўйича ташкил этиладиган тренинг талаблари


1. Умумий ўрта таълим мактабини пандемия шароитида таълим жараёнига тайёрлаш бўйича тренинг ўтказиш учун даставвал таълим муассасасини очиш юзасидан туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши қарори ҳамда ҳудудий СЭЗОЖСнинг тегишли ҳулосаси талаб этилади.
2. Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил этишда таълим муассасаси раҳбарияти ва барча педагоглар, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, ИИБ, Миллий гвардия ходимлари, маҳаллий тиббиёт ва ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирок этади.
3. Мактабнинг кириш дарвозаси ёнида “Назорат пункти” ташкил этилиб, “Фильтр” (ўқувчилар, ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш, маълумотларни махсус журналда рўйхатдан ўтказиш) санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур пункт битта стол ва 4 та стуллар билан жиҳозланади.
4. Таълим муассасасининг сиғими ва имкониятларидан келиб чиқиб унга ўқувиларни киритиш ва чиқариш 1680 ўринли мактабларда 3 та, 330 ўринли мактабларда 2 та алоҳида эшиклардан ташкил этилади.
5. Мактабнинг назорат пунктигача бўлган тахминан 20 метрли масофада ерга ҳар бири ўртасидаги оралиқ масофа 1,5 метрни ташкил қиладиган белгилир чизиб чиқилади. 330 ўринли мактабларда бундай чизиқлар битта қатор кўринишда, 1680 ўринли мактабларда эса икки қатор кўринишида чизиб қўйилади.
6. Ўқувчиларнинг ота-оналарини чизиқли қаторлар бўйлаб ҳаракатланиши чекланади, бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналари ўз фарзандларининг назорат пунктидан ўтиб мактабга кириб кетиши жараёни ўз якунига етгунича мактабдан 100 метр узоқ масофада кузатиб турадилар.
7. Тиббий сабабларга кўра дарс жараёнига киритилмаган бошланғич синф ўқувчилари ота-оналарига топширилади.
8. Дарс жараёнида мактаб ҳудудига ота-оналар, ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари ҳамда бегона шахсларнинг кириб чиқиши таъқиқланади.
9. Таълим жараёнида соғлиғида муаммолар кузатилган ўқувчиларни зудлик билан яккалаш мақсадида мактаб биносида санитария меъёрлари асосида вақтинчалик “Изолятор” хонаси ташкил этилади.
10. Мактаб ҳудудига тиббий ниқобсиз ҳамда 37,5 ва ундан юқори градус бўлган тана ҳарорати билан кириш тақиқланади.

Download 86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling