17- мавзу. Комплекс ўҒитлар. Мураккаб ўҒитлар ишлаб чиқариш. Мураккаб ўғитлар


Download 97 Kb.
bet3/3
Sana28.02.2023
Hajmi97 Kb.
#1237347
1   2   3
Bog'liq
No 17-MAVZU. KOMPLEKS UGITLAR. MURAKKAB UGITLAR ISLAB CIKARIS.

17.3. Калий орто- ва метафосфатлар
Калий орто- ва метафосфатлар юқори концентрацияли фосфор-калийли ўғитлар ҳисобланади. Моно-, ди- ва трикалийфосфатлар фосфат кислотанинг калий гидроксид ёки карбонат билан нейтралланиши натижасида олинади, масалан:
2НзР04 + К2СОз = 2КН2Р04 + Н20 + С02
Калий ишқорининг қимматлиги ва камёблиги сабабли бу усул минерал ўғитлар саноатида қўлланилмайди.
Калий хлорид, сульфат кислота ва фосфорит асосида хам монокалийфосфат олиниши мумкин. Шундай усуллардан бирида калий хлорид 200°С хароратда ортиқча миқдордаги концентрланган сульфат кислота билан аралаштирилади — бунда НС1 йўқотилади ва калий гидросульфатнинг сульфат кислотадаги суспензияси олинади; унда 70° С хароратда фосфоритга ишлов берилади:
КС1 + Н2С04 КНС04 + НС1
2КНС04 ++ Н2С04 +Са3(Р04)2 2КН2П04 + ЗСаС04*2Н20
Гипс ажратилади ва сув билан ювилади, эритма эса 50-60% КН2Р04 гача буғлатилади ва унга метанол қўшиб, КН2Р04 кристаллантирилади. Қолган эритмадан метанолни учириш ва таркибида -54% Р2О5 бўлган фосфат кислота хосил қилиш учун дистилляцияланади хамда метанол жараёнга қайтарилади. Марокко фосфоритини қайта ишлашдаги фосфор ва калийдан фойдаланиш даражаси моc равишда 92 ва 90-95% ни ташкил этади; махcулот таркибида: 30% К20; 46% Р2О5; 0,6% Фе, 0,6% Ал, 1,5% Ф, 3% СО4 бўлади.
КН2Р04 ни 320°С да дегидратациялаш натижасида, таркибида 57-58% Р2О5 ва -38% К20 бўлган калий метафосфат (КРО3) олинади (назарий жихатдан (КНРО4 таркибида 50,13% Р2О5 ва 39,87% К2О бўлади). Қиздирилган массани секин совутиш натижасида сувда эримайдиган шишасимон суюқланма олинади; тез совутиш натижасида эса хосил килинган махсулот таркибидаги бир киём Р2О5 сувда эрувчан, қолган қисми эса нитратли эритмада эрувчан бўлади. Калий метафосфатнинг сувда эрувчанлиги унинг физик холати (кристалл махсулот — Куррол тузи — шишасимон махсулотга нисбатан кам эрувчи) ва таркиби билан аниқланади. Дегидратланиш турли хил қўшимчалар (масалан, ишқорий-ер металлари хлоридлари ёки сульфатлари, Фе2О5) иштирокида амалга оширилса, таркибида барча фосфор сувда эрувчан шаклда бўлган махсулот олиниши мумкин. Калий метафосфат юқори самарадор, амалда гигроскопик бўлмаган ва бир-бирига ёпишиб қолмайдиган ўғит ҳисобланади; у уруғлар учун захарли эмас, унинг эритмаларини аммонийлаштирилиши натижасида калий ва аммоний фосфатларининг аралашмаси олиниши мумкин.
Калий метафосфат калий хлоридни фосфор кислота (~900°С) ёки фосфор(В)-оксид (1000-1050°С) билан юқори хароратли парчалаш орқали олиниши мумкин; бу жараёнлар юқори энергиясигимли ва коррозиябардош жихозлар қўлланилиши билан боғлиқдир. 60-70°С хароратда калий хлоридни таркибида 23% Р2О5 бўлган термик ёки экстракцион фосфор кислотада парчалаш орқали нисбатан арзон усулда калий метафосфат ишлаб чиқарилиши хам мумкин. Хосил килинган суспензия (-56% Н2О) қуритилади, сўнгра эса 350-370°С да қиздирилади. Совутилиши натижасида таркибида 54% Р2О5 (цитратли эритмада эрувчан шаклдаги), 35-39% К2О ва 0,3% хлор бўлган махсулот олинади. Газли фазага чиқадиган водород хлоридни тутиб қолиниши натижасида 16-18% ли хлорид кислота хосил қилинади, унинг ишлатилиш сохаларини топиш муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Янада юқорироқ концентрацияли хлорид кислота калий хлоридни буғлатилган (-50% Р2О5) экстракцион фосфор кислотада икки босқичли парчалаш орқали олинади. Биринчи босқичда ~300°С ва иккинчи босқичда 700°С хароратда суюқланма олинади, уни совутиш натижасида таркибида 57% Р2О5 35% К2О бўлган махсулот олинади.
Таянч сузлар.
Калий нитрат, техник, конверсия, нитроза, азот оксидлари, нитрозил хлорид, орто, пиро, мета.
Назорат саволлари.

  1. Калий нитрат олишни физк - кимёвий хусусиятлари қандай?

  2. Калий нитрат олиш усуллари.

  3. Р+, На+// Cл+-, НО3- системасида 1000С қандай тузнинг эрувчанлиги юқори.

  4. Калий нитратни конверсия усулида олишни тежамкор усулдаги қандай шароит қулай омил ҳисобланади?

  5. Калий фосфат тузларини олиш усуллари.

  6. Метафосфат тузларини олиш усуллари.

  7. Қандай усулда калий хлорид, сульфат кислотаси ва фосфоритдан калийли тузлар олиш мумкин.






Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling