17- мавзу. Комплекс ўҒитлар. Мураккаб ўҒитлар ишлаб чиқариш. Мураккаб ўғитлар
Калий хлорид ва нитрат кислота ёки азот оксидларидан калий нитрат олиш
Download 97 Kb.
|
No 17-MAVZU. KOMPLEKS UGITLAR. MURAKKAB UGITLAR ISLAB CIKARIS.
17.2. Калий хлорид ва нитрат кислота ёки азот оксидларидан калий нитрат олиш
Жихозларнинг юқори даражада коррозияланиши ва қўшимча махсулотлар НС1, Cл2, ҲНО3 ни тутиб колиш ва ишлатилишидаги қийинчиликлар сабабли саноатда кам қўлланиладиган бу усулда камёб ишқор ва кўп микдордаги буғ талаб этилади. Калий хлориднинг нитрат кислота ёки азот оксидлари билан реакцияси қуйидаги схемалар бўйича боради: КС1 + ННОз = КНОз + НС1 (1) ЗНС1 + ННОз = НОCл3 + Сл2 + 2Н2О (2) 2КС1 + ЗНОз + Н2О = 2КНОз + 2НС1 + НО (3) НС1 + 2НО2 = ННОз + НОС1 (4) Нисбатан паст хароратда (25-60°С) реакция (1) чапдан унгга боради. Реакция (2) нинг қайтарлиги осон, паст хароратда бошланади; 100°С хароратда мувозанат деярли тўла Н0Cл ва С12 томонга силжийди. Нитрозил хлорид НОCl ва хлорнинг хосил бўлиши эритма концентрацияси ва хароратнинг кўтарилишига боғлиқдир. 30-40% ли нитрат кислота ишлатилганда ва 60°С дан паст хароратда азотнинг нитрозил хлорид тарзида йўқотилиши унчалик кўп бўлмайди ва хлор эритмада НС1 шаклида тўпланади. Эритма совутилганда ундаги КНО3 нинг анчагина қисми ажралиб чиқади, қолган эритма циклга қайтарилиши мумкин. Бунда ундан водород хлоридни хайдалиши керак. Хайдалган буғни хлорид кислота тарзида конденсатланади. Реакция (1) бўйича КНОз олишни органиқ эритувчилар — бутил, изоамил спиртлари ва бошқалар мухитида амалга оширилиши хам мумкин, бунда органик эритувчилар регенерациялаб турилади. КС1 ва нитрат кислотадан НОCл хосил килинмаган холда хам КНО3 олиш усуллари яратилган. Масалан, нисбатан (100°С дан) паст хароратда сувли шароитда борадиган қуйидаги реакция тенглама билан ифодаланувчи жараёндан фойдаланиш таклиф этилган: (На2С04 + 2КС1) + СаСОз + 2ННОз + Н20 = СаС04* 2Н20 + 2НаС1 + C02 + 2КНО3 ёки 300-700°С хароратда калий хлоридни дастлаб ортиқча микдордаги фосфат кислота (НС1 ни хайдалиши) билан парчалаш, сўнгра фосфат кислотани жараёнга қайтариш орқали калий фосфатни нитратга конверсиялашни амалга ошириш мумкин: КС1+2НзР04 = КН2Р04+НзР04+НС1 КН2Р04 + НзР04+ҲНОз=КНО3+2НзР04 Download 97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling