Махаллий сок ишлаб чиқариш корхоналари чиқиндиларидан оқилона фойдаланиш


Download 31.54 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2023
Hajmi31.54 Kb.
#1219432
  1   2
Bog'liq
МАХАЛЛИЙ СОК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ЧИҚИНДИЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ


МАХАЛЛИЙ СОК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ЧИҚИНДИЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ


Деҳқонов Р.С., Маматқулова С.А., Асқаров И.Р.

Хозирги вақтда теҳнологик жараёнларда чиқиндисиз технологияларни жорий этиш ва иккиламчи махсулотлардан фойдали компонентларни ажратиб олиш долзарб бўлган масалалардан биридир.


Айниқса, табиий ресурсларга эхтиёж ошиб бораётган бугунги кунда, таркибида турли функционал гуруҳлари тутган ва тирик организмларга безарар бўлган табиий полимер моддаларига эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Бундай полимерларнинг таркибида осон боғ хосил қилувчи гуруҳлар мавжуд. Бундай моддаларга асосан, пектин моддаси мисол бўла олади. Пектин моддаси мевалар таркибида бўлиб унинг бир қисми, маҳаллий сок ишлаб чиқариш корхоналари иккиламчи ҳом ашёлари таркибида қолиб кетади. Улардан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.
Адабиётлардан маьлумки, пектин моддаси озиқ-овқат саноатида желе ҳосил қилишда, тиббиётда организмдан моддаларни чиқаришда, канцероген, ички организмдаги холестерин миқдорини мувофиқлаштиришда, бўғинларда туз тўпланишини камайтиришда ва юрак томир касалликларини даволашда ҳамда, саратон, қандли диабет касалланиш ҳавфини камайтиришда қўлланилиб келинган [1-3].
Тадқиқот мақсади, махаллий консерва ва сок ишлаб чиқариш корхоналари чиқиндисидан пектин моддасини турли усулларда ажратиб олиш ва унинг баьзи-бир физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш, шу билан бирга Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги “Тип-топ” сок ишлаб чиқариш корхонаси чиқиндиларидан оқилона фойдаланишни йўлга қўйишдан иборат.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун, чиқинди сифатидаги олма (сиқмалари) пўчоғидан турли шароитларда гидролиз йўли билан пектин моддаси ажратиб олинди. Бу жараён қуйидаги босқичлар кетма-кетлигида амалга оширилди.

  1. Чиқиндини дастлабки ҳар-ҳил қўшимчалардан тозалаш;

  2. Чиқиндини майдалаш, 15-300 C хароратда ювиш (чанг, лой ва шакар моддалардан қутилиш) ва гидролизга тайёрлаш;

  3. Гидролиз-экстракциялаш;

  4. Экстрактни совитиш ва чўктириш;

  5. Маҳсулотни тозалаш ва доимий оғирликка келтириш.

Тажриба натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган.


1-жадвал

Download 31.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling