Махаллий сок ишлаб чиқариш корхоналари чиқиндиларидан оқилона фойдаланиш


Нитрат кислотанинг турли эритмаларида ажратиб олинган пектин моддасининг баъзи бир физик-кимёвий параметрлари


Download 31.54 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2023
Hajmi31.54 Kb.
#1219432
1   2
Bog'liq
МАХАЛЛИЙ СОК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ЧИҚИНДИЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

Нитрат кислотанинг турли эритмаларида ажратиб олинган пектин моддасининг баъзи бир физик-кимёвий параметрлари

Гидромодул (1:8), харорат 800C, экстрогент HNО3





Экстрогент муҳити, рН

Унум, %

Озод карбоксил гурухи
Ко, %

Эфирланган карбоксил гурухи
Ке, %

Эфирланиш даражаси
λ,%

Характерис­тик қовушқоқ­лиги
, дл/г

1

0,8

7,32

6,71

3,8

63,8

0,54

2

1,0

7,13

6,55

4,1

61,5

0,56

3

1,2

6,82

5,85

4,5

56,5

0,61

4

1,4

6,23

4,05

5,4

43,0

0,72

5

1,6

5,71

3,72

5,9

38,7

0,71

6

2,0

3,13

3,65

6,4

36,3

0,84

1-жадвал натижаларидан кўриниб турибдики, экстрогентнинг


кислоталилиги ортиб бориши билан пектин унуми ва эфирланиш даражаси ҳам ортиб борди. Эритма рН-и камайиб бориши билан пектин таркибидаги эфирланган карбоксил гуруҳларнинг миқдори ортиб борган.
Адабиётларни таҳлил қилиниши натижасида қатор муаллифлар томонидан олма ва лавлагидан пектин моддалар ҳам экстрогентнинг рН-и камайиб борган сари пектин унуми ортиб борган [5-8]. Бизнинг тадқиқотларда ҳам ушбу далиллар тасдиқланди.
Пектин унумини ортиши нафақат экстрогент муҳитига, балки экстрогентнинг табиатига, гидролиз жараёнининг давомийлиги, ҳароратни ўзгаришига ҳамда хом ашёнинг майдаланиш даражасига ҳам боғлиқлиги аниқланди. Ундан ташқари пектиннинг эфирланиш даражасини модданинг эрувчанлигига боғлиқлиги ҳам ўрганилди. Ажратиб олинган пектин моддалари наьмуналарининг физик-кимёвий хоссалари титрометрик ва вискозиметрик ҳамда бошқа усулларида ўрганилди [8-10].
Натижалар 2-жадвалда келтирилган.
2-Жадвал
Турли экстрогентларда ажратиб олинган пектин моддаларининг айрим физик-кимёвий параметрлари
Гидромодул 1:8 ва 1:10, харорат 800C, гидролиз вақти 3 соат



Кўсатгичлар

Миқдорий тавсифлар

Экстрогент (НNО3)

Экстрогент (H34)

1

Унум, %

6 – 7,5

6 – 8,2

2

Озод карбоксил гуруҳлари, (Ко), %

4 – 7,0

9-11,25

3

Эфирланган карбоксил гуруҳи, (Ке), %

6 – 8,2

11-12,6

4

Эфирланиш даражаси, % (λ)

40-64

50-74

5

Уронид таркиби, %

68-75

70-80

6

Эквивалент оғирлиги

433

388

7

Характеристик қовушқоқлиги, дл/г

0,5-1,2

0,8-1,5

8

Молекуляр массаси, дальтон

12000-25000

20000-32000

Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, эфирланиш даражасини ортиб бориши билан махсулотни сувда эриш хусусияти яҳшиланади, бу ўз навбатида желе ҳосил бўлиш ҳусусиятини оширади, лекин экстрогентнинг агрессивлиги ортиши, махсулот унумини ошириб, унинг эфирланиш даражаси ва молекуляр массасини камайишига олиб келган. Бу эса пектин моддасини сифати ёмонлашуви, яни желе ҳосил қилиш хусусиятини камайишига олиб келиши мумкин. Экстрогент кислоталилигини ортиши пектин макромолекуласидаги глюкозид боғларини узулишига (нейтрал моносаҳарид қолдиқларини узулиши), яьни пектин макромолекуласида деструкция жараёни кетиши осонлашганлиги ҳисобига молекуляр массани камайишига сабабчи бўлиши мумкин. Бу эса пектин моддасининг энг асосий кўрсаткичларидан бири бўлга желе хосил қилиш хоссасини пасайишига олиб келади.
Шунинг учун келгуси тадқиқотларимизда агрессив бўлмаган ҳамда нейтрал муҳитли экстрогентлардан фойдаланиб олма пўчоғи таркибидаги протопектинни гидролиз қилишни режалаштирилмоқда.
Жадвал натижаларидан кўриниб турибдики, ажратиб олинган пектин моддасини уронид таркиби 68-80 % ни ташкил этади. Бу эса пектин моддаси нейтрал характерли арабинан ва галактандан иборат эканлигини кўрсатади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, махаллий сок ишлаб чиқариш корхоналарида хосил бўладиган юзлаб тонна иккиламчи махсулотлардан пектин ажратиб олиш мумкин. Тахлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, олинган пектин моддалари ўзининг хоссаларига асосан озиқ-овқат, медицина ва фармавцевтикада қўллаш имконини беради.
Тажриба қисми
1. Олма пўчоғидан олиб, уни хар–хил чиқиндилардан тозаланди. Сўнгра уни 150 -300 ли сувда 15-30 минут давомида ювилди (қўшимчалардан, чанглардан ва сувда эрувчи айрим шакар моддалардан тозалаш учун). Тозаланган олма пўчоғи яҳшилаб қуритилди ва хавончада майдаланиб, тарозида 100 г. тортиб олиб, стаканга солинди.
2. Гидролиз учун катализатор сифатида НNО3 ва Н3РО4 кислота эритмаларидан фойдаланилди (гидромодул 1:8) жараён 800C хароратда 3 соат давомида амалга оширилди. Аралашмани вақти-вақти билан аралаштириб турилди. Экстракция тугагандан сўнг экстракт ажратиб олиниб, совитилди.
3. Совиган экстрактни капрон фильтр орқали фильтирланди. Чўктирувчидан камроқ сарфланиши мақсадида экстракт 30-40оC хароратда буғлатилди.
4. Стаканда экстракт : спирт 1:5 нисбатда пектин моддалари чўктирилди. Ҳосил бўлган толасимон пектин фильтрланди ва яна сув-спирт системасида қайтадан чўктирилди.
5. Фильтрлаб олинган пектин моддасини спиртда яҳшилаб ювилиб, қуритиб, доимий оғирликка келтирилди ва дастлабки хом-ашёга нисбатан пектинни унуми хисобланди. 100 гр олма пўчоғидан 7-5 граммгача пектин ажратиб олинди. Олинган пектин моддаси наьмуналари оч қўнғир рангдан то тўқ қўнғир ранггача бўлиб, сувда тўла эриди.
6. Доимий оғирликка келтирилган пектин моддасини эфирланиш даражалари NаОH нинг 0,1 н. эритмасида фенолфталеин иштирокида титрлаб аниқланди.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Холикова Д.Х.и др. //Журн. Химия природных соединений. 1994. 698 с.

  1. Ҳ.Х. Холматов, Ў.А. Аҳмедов. /Фармакогнозия. Тошкент. Ибн Сино номидаги нашриёт матбаа бирлашмаси. 1995.-623 бет.

  2. Юлдашев Н.П. и др. Пектиновые вещества жома сахарной свеклы. //ХПС. 1994. 455 с.

  3. (РФ патенти 2261868). Способ производство пектина и пищевых валокон из сахарной свеклы. В.А.Люсева, А.А.Ефрелов, Л.Н.Путимина, Н.А.Матвиенко. Опубл. 10.10.2005 – Бюл. № 28).

  4. Шелухина Н.П. и др./Пектин и параметры его получения. /ИЛИМ. Фрунзе. 1987. с.146.

  5. Мухиддинов З.К. и др. Моносахаридный состав и гидродинамические свойства промыщленных пектиновых веществ. //ХПС. 1990. 455 с.

7. Р.С.Деҳқонов, О.Г.Абдуллаев, Д.Холматов, Т.С.Сайпиев. Пектиновые
вещества из айвовой выжимки. /Академик С.Ю.Юнусовнинг хотира­сига
бағиш­ланган ёш олимлар илмий-анжумани материаллари. Тошкент. 22-
23 март. 2000 й. 32б.
8. С.Ш.Рашидова, Р.С.Дехканов, О.Г.Абдуллаев. /Некоторых физико- химических свойств пектиновых веществ, полученные из местных отходов консервного производства. Тезисы докладов. Материалы II-Междуна­родной конференции молодых химиков. «Проблемы биооргани­чес­кой химии» (Посвящается 85-летию со дня рождения академика О.С.Содикова) Наманган. 1998. 23-26 ноября. С.100-101
9. Абрасимович А.А. и др. /Методы анализа пектиновых веществ, геми-
­ цел­люлоз и пектолитических ферментов в плодах. Кишинев. 1970. 84 с.
10. Бузяна Г.В. и др. //Хлебопекарная и кондитерская промышленность.
№4. 1985
Download 31.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling