Енгил бензин фракциясини изомеризациялаш жараёни учун катализатор олиш технологиясини ишлаб чиқиш
Download 32.71 Kb.
|
1 2
Bog'liqРасмий Оппонент тақризи 1.03.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАҚРИЗИ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
- Тадқиқотнинг мақсади.
- тадқиқот вазифаларини
Қаршиев Муродулла Тўраевичнинг “Енгил бензин фракциясини изомеризациялаш жараёни учун катализатор олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясига расмий оппонент ТАҚРИЗИ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Мотор ёқилғилари, хусусан автомобил бензинлари катта миқдордаги ишлатилиши экологик вазиятнинг ёмонлашишига асосий факторлардан ҳисобланади. Экологик талабларга мувофиқ, ёқилғи нефть маҳсулотлари таркибида ароматик углеводородлар сақланишига қаттиқ чекловлар қўйилган. Шу билан бирга юқори октан сонили автомобил бензинига эса талаб ортиб бормоқда. Ушбу долзарб иқтисодий, экологик масалани ечинг самарали усулларидан бири бу паст октанли енгил бензин фракцияларини изомеризациялаб, таркиби юқори миқдорда изоуглеводородларли изомеризат ишлаб чиқиш, ҳамда шу углеводородлар асосида юқори октанли автомобил бензинларини компаундларини олиш ҳисобланади. Ўз навбатида изомеризатлар олиш жараёнида эса юқори самарали бифункционал катализаторлар қўлланилишини талаб этади. Тадқиқотнинг мақсади. Тадқиқотчи диссертация ишида енгил бензин фракциясини айнан юқорида кўрсатилган муаммо – каталитик изомеризациялаш жараёни учун алюмопалладийли катализатор олиш технологиясини ишлаб чиқишдан мақсадини қўйган. Юқорида келтирилган мақсадга эришиш учун диссертант қуйидаги муҳим тадқиқот вазифаларини белгилаган: - изомеризация жараёнининг кимёвий механизми ва термодинамикаси, хомашё ва жараённи бошқариш, паст, ўрта ва юқори ҳароратли изомеризация жараёнларининг хусусиятларини тадқиқ қилиш; алюминий оксидини кислоталик даражасини водород хлорид ёрдамида ошириш ва олинган хлорланган алюминий оксиди ҳамда палладий тузлари асосида алюмопалладийли катализаторлар синтез қилиш усулини ишлаб чиқиш; синтез қилинган катализатор намуналарини ғовак структураларини адсорбцион усулда аниқлаш; изомеризация жараёнларида борувчи кимёвий реакцияларнинг тезилиги константаларини аниқлаш; олинган катализатор намуналарида адсорбцияланган пиридинни ИҚ-спектроскопияси натижаларига асосан палладий концентрациясини катализаторнинг кислоталик даражасига таъсирини тадқиқ қилиш; пентан-гексан модел аралашмаси ва бензиннинг б.қ.ҳ. – 70 0С ҳароратлар оралиғида қайновчи фракцияларини синтез қилинган алюмопалладийли катализаторларида изомеризациялаш; алюмопалладийли изомеризация катализаторини олишнинг принципиал технологик тизимини ишлаб чиқиш. Download 32.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling