17-mavzu. Innovatsion loyixalarni moliyalashtirish tizimi


Инновацион лойиҳаларни венчур асосида молиялаштириш


Download 1.77 Mb.
bet3/3
Sana28.10.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1730551
1   2   3
Инновацион лойиҳаларни венчур асосида молиялаштиришнинг дастлабки босқичларданоқ юқори таваккалчилик хатари мавжуд бўлиб, инвестициялаштирилган жараёнларнинг якуний натижалари амалга оширилгандан кейин ижобий самарага эришилмаган тақдирда молиялаштирилган маблағлардан ажралиб қолиш ҳолати кузатилиши мумкин.
Венчур капиталининг инвесторлари барча масъулият ва молиявий хатарларни тадбиркор билан тенг шерикликда ўз зиммаларига оладилар. Венчурли инвестициялар одатда 5-7 йил давомида фаолият кўрсатади. Инновацион лойиҳани амалга оширишни молиявий маблағлар билан таъминлашнинг қуйидаги босқичлари фарқланади:
1) фондни (жамғармани) яратиш;
2) келишувларни амалга ошириш (шартномаларни имзолаш);
3) инвестициялаш;
4) инвестициялашдан кейинги бошқарув;
5) бизнесдан чиқиш жараёнини бошқариш
Молиявий лизинг мулкни, бевосита молиявий ижара объектини келишилган шартномага биноан ўн икки ойдан ортиқ муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини беришда юзага келадиган ижаравий муносабатлардир. Молиявий лизинг қуйидаги шартларга жавоб бериши керак:
● молиявий лизинг шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарага олувчининг мулки бўлиб ўтиши;
● молиявий лизинг шартномасининг муддати молиявий лизинг объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлиши ёки молиявий лизинг объектининг молиявий лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан камроғини ташкил қилиши;
● молиявий лизинг шартномасининг муддати тугагач, ижарага олувчи молиявий лизинг объектини ушбу ҳуқуқ сотилиш кунидаги бозор қийматидан анча паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги ва бунда лизинг муддатининг бошида ушбу ҳуқуқнинг сотилишига асосланган ишончнинг мавжуд бўлиши;
● молиявий ижара шартномаси амал қиладиган давр учун ижара тўловларининг дисконтланган жорий қиймати молиявий ижара объектини ижарага бериш пайтидаги жорий қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлиши.
Молиявий лизинг бир томондан юқори қийматли асбоб-ускуналарни кўп сонли фойдаланувчиларга тақдим этиш имкониятини, иккинчи томондан лизинг олувчиларнинг муайян даврда йирик ҳажмдаги харажатларини камайтириш имконини беради.
Форфейтинг тижорат кредитининг банк кредитига айланиши билан боғлиқ операция ҳисобланади. Бу операциянинг моҳияти қуйидагиларда ифодаланади: форфейтинг операцияларида ишлатиладиган молиявий воситалар банклардаги анъанавий савдо векселлари ҳисоб-китоблари каби қўлланилади. Фарқи шундаки, вексель эгаси ягона импорт қилувчи сифатида форфейтингда таваккалчилик билан боғлиқ бўлади. Оддий ҳисоб-китобда эса вексель қонунчилигига биноан кўпгина ҳолларда қарздорлик жавобгарлиги экспорт қилувчининг харидорни кредитлашни узайтиришига имкон беради. Банкнинг форфейтинг операциялари бўйича таваккалчиликни ўз зиммасига олиши инвесторларнинг ўз маблағларини узоқ муддатга қўшимча жойлаштиришга қизиқишларини оширади. Форфейтинг операцияларида иштирок этувчи банклар учун евровалюта бозори молиявий воситалар бозори бўлиб ҳисобланади. Форфейтинг бўйича кредитлаш муддатлари одатда 1 йилдан 7 йилгача бўлган даврни ташкил этади.
Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling