17-мавзу. ИҚтисодий ўсиш ва миллий боЙлик


Download 197.29 Kb.
bet1/8
Sana07.04.2023
Hajmi197.29 Kb.
#1336153
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ВА МИЛЛИЙ БОЙЛИК

17-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ Ўсиш ва миллий боЙлик


Жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча муаммоларни ҳал қилишнинг асосий ўли – бу миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсишига эришишдир. Аҳоли фаровонлигининг ошириб бориши ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш даражаси ва суръатларига боғлиқ. Шу сабабли мавзу иқтисодий ривожланишнинг моҳияти, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичларини баён қилиш билан бошланади. Мавзу давомида иқтисодий ўсишнинг омиллари, миллий бойлик ва унинг таркибий тузилишини, иқтисодий ўсиш борасида мавжуд бўлган турли моделлар мазмунини ёритиб беришга ҳам ўрин ажратилади.




1. Иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари

Мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳалари, тармоқлари ва ҳудудларида пухта асосланиб амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида йилдан-йилга барқарор ўсиб бораётган мустақил тараққиёт ўлининг ўналиши нақадар тўғри танланганлигини кўрсатиб турибди. Биринси Президентимиз


И. Каримов асарларида ва маърузаларида мустақил иқтисодий тараққиётнинг ўл-ўриқлари, ўналишлари ва натижалари батафсил баён қилиниб, кўрсатиб берилмоқда. Лекин иқтисодий адабиётларларда асосан иқтисодий муаммосига кам эътибор берилмоқда.
Иқтисодий тараққиёт жуда кенг қамровли муаммо бўлиб, уни бу ерда ҳар тарафлама ва барафсил ёритиб бера олмаймиз, балки унинг айрим бизнингча муҳим жиҳатларига тўхталамиз.
Миллий иқтисодиётда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган жараён бўлганлиги сабабли, унинг мезонларидан бири бўлган иқтисодий ўсиш кўпроқ таҳлил қилинади.
Иқтисодий ўсиш бевосита ялпи ички маҳсулот миқдорининг мутлақ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайиши ҳамда сифатининг яхшиланишида ва таркибининг такомиллашувида ифодаланади.
Иқтисодий ўсишни ЯИМ мутлоқ ҳажмининг ортиши орқали ёки аҳоли жон бошига реал ЯИМ миқдорининг ортиши орқали ўлчаш бунинг қандай мақсадда амалга оширилаётганига боғлиқ бўлади. Одатда бирон-бир мамлакат иқтисодий ўсишини ЯИМ мутлақ ҳажмининг ортиши орқали ўлчаш унинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда, аҳоли жон бошига реал ЯИМ миқдорининг ортиши орқали ўлчаш эса мамлакатдаги турмуш даражасини таққослашда қўлланилади.
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатини тавсифлайдиган мазкур кўрсаткичлар (реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг ўсиши) миқдорий кўрсаткичлар бўлиб, улар биринчидан, маҳсулот сифатининг ошишини тўлиқ ҳисобга олмайди ва шу сабабли фаровонликнинг ҳақиқий ўсишини тўлиқ тавсифлаб беролмайди; иккинчидан, реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши бўш вақтнинг сезиларли кўпайишини акс эттирмайди ва фаровонлик реал даражасининг пасайтириб кўрсатилишига олиб келади; учинчидан, иқтисодий ўсишни миқдорий ҳисоблаш бошқа томондан унинг атроф муҳитга ва инсоннинг ҳаётига салбий таъсирини ҳисобга олмайди.
Шунга кўра, иқтисодий ўсишнинг барча тавсифи йиллик ўсиш суръатларининг фоиздаги ўлчовида тўлиқ ўз ифодасини топади:


,
бу ерда:
ЎС – иқтисодий ўсиш суръати, фоизда;
ЯИМбазис давр – таққосланаётган давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми;
ЯИМ жорий давр – жорий давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми.

17.1-расм. Ўзбекистон Республикасида ялпи ички маҳсулотнинг йиллар давомида ўсиш динамикаси, фоизда.1


Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар натижасида 1996-йилдан бошлаб олдинги йилга нисбатан, 2001-бошлаб еса 1991-йилга нисбатан ЯИМ ҳажмининг барқарор равишда ўсишига эришилди. Мамлакатимиз ЯИМ нинг иқтисодий ўсиш даражаси йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирида юзага келган муаммо ва қийинчиликларга қарамай, 2009-йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 8,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2015-йилда еса бу кўсарткич 8 фоизни ташкил етди.


Мамлакатимизда кейинги йиллар давомида ЯИМнинг ўсиш суръати ҳамда аҳоли жон бошига ўсиши тўғрисидаги маълумотларни 1-жадвалдан кўриш мумкин.
2015-йилда “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз ҳамон давом этаётганганига қарамасдан, ҳисобот йилида ялпи ички маҳсулот 8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошди”.2
17.1-расм ва 17.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатимизда 2005 – 2015-йиллар давомида реал ЯИМнинг ўсиш суръати фақатгина абсолют миқдорда эмас, балки аҳоли жон бошига ўсиши рўй бермоқда. Шунингдек, иқтисодий ўсиш мамлакат ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайиб бориши ҳам англатади. Миллий ишлаб чиқариш натижаларининг миқдори жиҳатдан кўпайтириш ва сифат жиҳатидан такомиллашиб бориши пировардида ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғининг ўнг томонга қараб силжишига олиб келади.

Download 197.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling