Бу долзарб вазифалар президентимиз ва ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб, бошқа фармон ва қарорларда ҳам ўз аксини топмоқда


Download 266.74 Kb.
bet1/4
Sana27.01.2023
Hajmi266.74 Kb.
#1129523
  1   2   3   4
Bog'liq
КИРИШ


КИРИШ
Давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири-бу маънавий жиҳатдан баркамол инсонни тарбиялаш, таълим ва маориф тизимини такомиллаштириш, миллий уйгониш гояси асосида маънавий варуҳий лсиҳатдан янги авлодни вояга етказишдир.
Мавжуд таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим ва кадрлар тайёрлаш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисидаги фармонлари, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг негизини ташкил қилади.
Бу долзарб вазифалар президентимиз ва ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб, бошқа фармон ва қарорларда ҳам ўз аксини топмоқда.
Гўзалликни ҳис қила олишни ривожлантириш, юқори эстетик дидни шакллантириш, санъат асарларини, тарихий ва меъморлик ёдгорликларини, она табиат гўзалликларини, бойлигини тушуниш ва кадрларни шакллантириш мақсадида ҳар бир ўқув фани, айниқса шахснинг билим доирасини кенгайтиришга хизмат қиладиган ва катта тарбиявий кучга эга бўлган адабиёт, мусиқа, тасвирий санъат, эстетика каби фанлар имкониятларидан унумли фойдаланиш керак.
Бадиий безак ишлари фани тасвирий санъат, чизмачилик ва амалий санъат ўқитувчиларини касбга тайёрлашнинг таркибий қисми ҳисобланади. Бадиий безак ишлари предмети эстетик дидни шакллантиради, санъат асарларини тушуниш ва қадрлашга ўргатади, меҳнатга ҳурмат ва муҳаббатни тарбиялайди, меҳнат кўникмаларини такомиллаштиришда ёрдам беради. Ҳозир бадиий безак ишлари, умуман оммавий кўргазмали ахборот воситалари аҳоли, шу жумладан, ёш авлоднинг ғоявий, маънавий - маърифий ва эстетик тарбиясининг муҳим омили сифатида баҳоланмокда. Шу сабабли мамлака- тимиздаги корхона ва муассасалар. жамоа ва фермер хўжаликлари, олий ўқув юртлари ва таълим масканларида шакли ҳамда мазмуни жиҳатдан хилма-хил плакатлар, стендлар, деворий газеталар ва ҳоказоларни кўриш мумкин. Айни пайтда буларнинг сифатига кўйилаётган талаблар ҳам ортиб бораётир. Бу талаблар бадиий безаш ишларига бевосита дахлдор кишиларни мазкур ишларнинг таъсирчанлигини оширадиган янги воситаларни, янги композицион ечимларни топишга даъват этмокда. Ана шу борадаги ишланишлар ҳозирда маълум бўлган ва бадиий безаш ишларида муваффақиятли қўлланаётган назарий асосларни такомиллаштиришда, янги воситалардан оқилона фойдаланишда ўз аксини топмокда.
Ушбу қўлланма бўлажак мутахассисларни лицей, мактаб ва коллежларда бадиий безаш ишларини аъло даражада бажаришга тайёрлашда бевосита ёрдам бериш мақсадида яратилди. Унда ўқув даргоҳидаги бадиий безаш ишларининг мазмуни, ўзига хос хусусиятлари ва таълимий-тарбиявий аҳамиятини ёритиб беришга ҳаракат қилинди, шунингдек, мазкур ишларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар берилди.
Мактаб, лицей, коллежлардаги бадиий безак ишлари жуда катта таълимий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, ўқувчиларнинг нафақат эстетик тарбияси, балки, ғоявий-сиёсий, ахлоқий, меҳнат тарбиясига хам самарали таъсир кўрсатади, уларнинг фикр доирасини кенгайтиради, ижодий фаоллигини оширади.
Ўқув юртларининг ички ва ташқи қисмларини безаш, аввало, бу ишнинг функционал вазифасига кўра белгиланади. Ўқув юртидаги жиҳоз ва безакларга болаларнинг ўқиши ва дам олиши учун имкони борича қўлайлик ҳамда орасталик яратиш нуқтаи назаридан қаралади. Шунинг учун бино ичидаги жиҳозлар ва буюмлар тўғри танланиши, мақсадга мувофиқ ҳолда жойлаштирилиши керак. Шундагина улар ўқувчиларнинг диди, идроки ва, умуман, тарбиясига ижобий таъсир этади;
Ўқишга келиш болалар учун қувончли ва қизиқарли бўлиши керак. Бу эса биринчи галда, ўқув жараёнининг характери ва уларни қуршаган муҳитга боғлиқ. Ўқув юрти биносининг ички ва ташқи қиёфаси ўқувчилар учун мутлақо бефарқ эмас. Бунда меъморчилик-лойиҳалашда кўрилган тадбирлар қатори ўқувчилар қўли билан безатилган турли кўргазмаларнинг фойдаланиши ҳам назарда тутиш лозим.
Ўқув юртини безатиш, ундаги бадиий безак ишларини яхши ташкил эта оладиган мутахассислар камлиги, бу ишларни ўргатиш учун ўзбек тилида махсус адабиётлар нашр этилмагани сабабли ўқув юртларда бадиий безак ишлари асосида амалга ошириладиган таълим-тарбиявий тадбирлар мураккаблашмоқда.


Download 266.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling