2- курс магистранти Усмонов Сардорбек Исмоилжонович Мавзу: Наманган амалий безак санъатида замонавий кулолчиликнинг бадиий ижодий уйғунлиги


Download 60.08 Kb.
Sana23.02.2023
Hajmi60.08 Kb.
#1223630
Bog'liq
Magistr Maqola 1...


2- курс магистранти Усмонов Сардорбек Исмоилжонович


Мавзу: Наманган амалий безак санъатида замонавий кулолчиликнинг бадиий ижодий уйғунлиги

Амалий безак санъати – театр, кино, мусиқа, тасвирий санъат каби санъат турлари қатори мустақил ахамият касб этади. У ўз номига кўра амалиётда, яъни турмушда қўлланиладиган безак санъати маъносини англатади. Амалий безак санъати турли хил буюмлар, кўчалар, майдонлар, ўқув тарбиявий муассасалар, моддий иншоотларни безатиш билан боғлиқ. Амалий безак санъати кишилар турмушида шунчалик кенг қўлланиладики, усиз турмушни тасаввур этиш қийин.


Кулолчилик қора лойдан мўъжизакор гўзаллик яратган Шарқнинг энг қадимий ҳамда навқирон санъатидир.

Бу қора лой, саховат, ҳалоллик, эзгулик тимсолидир. Тупроқ инсонларнинг барча эҳтиёжни ўз зиммасига олган фаровонлик, тўкинлик, ризқ-рўз, гўзалликнинг энг олий кўриниши санъатининг заминидир. Ўзбек кулолчилиги узоқ тарихга, ажойиб анъаналар, шакл, мазмун, ижодий жараён ва ўзига хос услубга эга. Кулолчилик хунари лойдан, пиёла, коса, товоқ, кўза, лаган, хурмача, тоғора, хум, тандир, буюм, ўйинчоқлар, қурилиш материаллари ва бошқалар тайёрланадиган соҳа бўлиб, у узоқ тарихга эга. Махсус тупроқни ўта қиздирганда тошсимон бўлиб пишишини, ундан хар хил идишлар тайёрлашни одамлар жуда қадимдан неолит даврининг бошларидаёқ билганлар.

Улар аввал лойдан идиш-товоқлар ясаб, гулхонда қиздириб пиширганлар. Тупроқ жаҳоннинг ҳамма ерларида бўлгани учун кулолчилик кенг тарқалган бўлиб, дастлаб бу хунар билан аёллар шуғулланганлар.

Кулолчилик чархи милоддан аввалги уч минг йилликни бошларида ихтиро қилингандан кейин кулолчилик билан эркаклар шуғуллана бошлаганлар. Кейинчалик лойдан ясалган идиш-товоқларни махсус ўчоқ ҳамда хумдонларда пиширганлар.

VIII-XII асрларда кулолчилик Ўрта Осиёда яхши ривожланган. Буни Афросиёбда ва Ўрта Осиёнинг бошқа ерларида топилган кулолчилик буюмлари исботлаб берди. Ўша даврда Ўрта Осиё маданияти тез суръатлар билан ривожланди. Кўпгина олим, ёзувчи ва мутаффаккирлар, яъни Абу Али Ибн Сино, Беруний, Фирдоуси, Рўдакилар етишиб чиқди. Бутун дунёга машхур бўлган меъморчилик ёдгорликлари бунёд этилди. XIII асрда мўғуллар босқинчилиги оқибатида Бухоро, Самарқанд, Урганч, Мавр, Балх ёнғин остида қолди. Оқибатда кулолчилик санъати ривовожига путур кетди.

XIV асрдан бошлаб Ўрта Осиё териториясида кулолчилик тез суръатлар билан ривожланди. XIX асрга келиб кулолчилик мамлакатлари ташкил бўла бошлади.

Ўрта Осиёда сувга бўлган эҳтиёж катта бўлгани учун сопол идишларни тез суръатлар билан ишлаб чиқаришга эҳтиёж сезилди. Асрлар оша уларнинг шакли ва безаги нафислана борди. Усталар турли-туман кулолчилик буюмларини ясашдан ташқари уларни юксак дид билан безай бошладилар. XIX асрда Ўрта Осиёда тожик ва ўзбек халқлари ўртасида кулолчилик жуда кенг ривожланиб /иждувон, Панжикент, Самарқанд, Шахрисабз, Тошкент, Риштонда кулолчилик марказлари пайдо бўлди.

1932 йилда Тошкентда ўқув ишлаб чиқариш ташкил этилиб у ерда халқ амалий санъати усталари шу қатори кулоллар тайёрлайдиган курслар ташкил этилди. Кулолчилик сир-асрорларини машхур кулоллар ёшларга ситқидилдан ўргатдилар. Булар Риштонлик Муҳаммад Сиддиқ, Усмон Умаров, Тошкентлик Туроб Миралиев, Шахрисабзлик Рустам Эгамбердиев, Карим Хазратқулов ва бошқалар эди. Айниқса кулолчилик тадбиқ этишда Ўзбекистон халқ рассоми, санъатшунослик номзоди Муҳиддин Раҳимов самарали меҳнат қилди. У ўзига хос кулолчилик мактабини яратиб, халқ санъатига оид бир қанча асарлар ва ажойиб шогирдлар қолдирди.

Хоразм кулолчилик санъатига катта ҳисса қўшган усталардан бири Раимберди Матжанов-Хоразм бадиий кулолчилик мактаби Ўзбекистон амалий безол санъатида алоҳида ўрин тутди. Кулолчилик мактаби Тошкент, Андижон, Фарғона, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шахарлар кулолчилик мактабидан ўзига хос ясаш усули, техналогияси, нақш компазицияси, колорити, динамиклиги билан кишиларда алоҳида ўрин тутади. Раимберди Матжанов Хоразмнинг қадимий кулолчилик марказларидан бири Мадир қишлоғида 1909 йили кулолчи оиласида дунёга келди. Ўша даврда Мадир қишлоғида ўн беш кулолчилик устахонаси бор эди. Матжон кулолнинг ўғли Раимберди ўз отасидан кулолчилик сир-асрорларини ўргана бошлади. У аввал лойдан ҳар хил ўйинчоқлар шакиллар ясайдиган бўлди, кейинчалик ихчам бодия, кошинни ўрганди.


Миллий хунармандчиликни ривожлантириш боскичлари ва тармоклари. Ўзбек халқ амалий санъати қадимийлиги ҳамда бой маданияти билан бутун дунёга машхурдир. Унинг ер усти ва тупроқ остидаги қисми улкан бир тарихий музей. Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Тошкент, Фарғона ва бошқа SCIENTIFIC PROGRESS VOLUME 2 ǀ ISSUE 7 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan www.scientificprogress.uz Page 139 шаҳарлардаги ҳар бир тарихий обида, ҳар бир халқ амалий безак санъати намунаси бобокалонларимиз яратган баркамол, такрорланмас, теран мазмунлн ва тарихий бебаҳо санъат асарлари, жаҳон маданиятининг дурдоналаридан бўлган бадиий ва маънавий меросни ташкил этади. Асрлар давомида орттирилган маданий ва маънавий бойлигимиз, хусусан ўзбек миллий халқ амалий безак санъатининг энг кўп ривожланган турлари: ганчкорлик, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, тоштарошлик, суяк ўймакорлиги, кандакорлик, пичоқчилик, эаргарлик, каштачилик, зардўзлик, гиламчилик кабиларнинг ўзига хос томонлари, бажариш технологияси, усталарнинг ҳақиқий асл номлари, ўзига хос мактаблари, яратган услублари собик шўро тизими вақтида аста-секин йўқолиб кетиш хавфи остида колди. Бугунги кунда мустақил мамлакатимизда халқимизвинг асрлар бўйи яратган ижодий меҳнати натижасида яратган амалий безак санъатини кўз қорачиғидек сақлаш,қадрлаш, улардан амалий фойдаланиш, улар оркали ёшлар эстетик дидини ўстириш ҳамда юксак маданиятли кишилар қилиб тарбиялаш учун кенг имкониятлар очилди. Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Ал Хоразмий, Низомий Ганжавий, Хисрав Деҳлавий, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Заҳириддин Бобур каби жаҳонга машҳур олим, шоир ва мусаввирлар гўзалликка интилишга чакирганлар. Бобомиз Амир Темур ҳунар ва илм эгалари, йирик мутахассис олимлар ёрдамига таяниб математика, геометрия, меъморлик, астрономия, адабиёт, тилшунослик, тарих, мусиқа, тасвирий санъат каби соҳаларни ривожлантиришга катта аҳамият берди. Шаҳарларянинг ҳар томонлама чиройли ва улуғвор қилишга интилди. Жумладан, тош хамда ғиштлик йўллар, кенг, катта, равон кўчалар қурдирган. Бир-биридан маҳобатли бинолар солдирган. Самарқанднинг Регистон майдонидаги Улуғбек, Шердор ва Тиллақори мадрасалари, Шохи зинда ва Гўри Амир мақбаралари, Бибихоним масжиди, Бухородаги Исмоил Сомоний мақбараси, Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси, Шаҳрисабздаги Оқсарой ва бошқалар бугунги кунда дунёга машҳурдир. XVIII аср охири - XIX асрларда Қўқонда, Фарғона, Бухоро каби шаҳарларда етук халқ усталари етишиб чиқди. Мисгарлик, накқошлик, ганчкорлик, чилангарлик ва бошқа санъат турлари ривожланди. Қадимда ҳунар муқаддас саналган. Ҳар бир халқ келажак авлодларига ўзидан қолдирган такрорланмас хунарлари билан кадрланган, Ўзбекистон қадимда ҳунармандлар маркази бўлган десак хато қилмаган бўламиз. Масалан, Андижон вйлоятида, Самарканд вилоятида Ургут, Фарғона вилоятида Қўқон, Марғилон, Наманган вилоятида Чуст хунармандчилик марказига айланган. Хунармандлар ўша даврларда маҳаллаларга бўлиниб яшаган. XIX аср охири, XX аср бошларида Бухорода бўйрачилар махалласи бўлиб, у ерда умуман Бухородаги хамма тўқувчи усталар - 120 та оила яшаган. Ҳар бир хунарда маҳалладаги қўни-қўшнилар ўртасида рақобат бўлган. SCIENTIFIC PROGRESS VOLUME 2 ǀ ISSUE 7 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan www.scientificprogress.uz Page 140 Чунки, кимнинг маҳсулоти сифатли бўлса, халқ ўшанинг ишлаб чиқарган маҳсулотини сотиб олган. Шунинг учун ҳар бир уста сифатли маҳсулот тайёрлаган. Ҳар бир устанинг ўз растаси бўлган. Бозорда, одатда, бозор беги бўлган. У барча расталарга киритилган молларни кузатиб уларга нарх белгилаб чиққандан кейин савдо-сотик бошланар эди. Сифатсиз маҳсулот ишлаган устанинг бозори қасодга учраган. Ҳозирги асосий вазифалардан бири мактаб ўқитувчиларига хунар ўргатишнинг миллий анъанавий асосларини ишлаб чиқиш ва уларни тадбиқ этишдир. Бунинг учун аввалом бор, хунар нима? Хунурли, хунарманд, хунармандчилик деганда нимани тушунасиз? деган саволларга жавоб беришимизга тўғри келади. Хунар - муайян тайёргарликни талаб этадиган ва тирикчилик манбаи бўлган ижодий меҳнат фаолияти. Хунарли - бирор хунарни пухта эгаллаган шахс. Ҳунарманд - бирор ҳунар тури билан шуғулланувчи уста. Ҳунармандчиликнинг асосий белгилари: оддий меҳнат қуроллари ёрдамида бирор ишнинг бажарилиши ва ишлаб чиқаришнинг якка тартибдалигидир. Хунармандчиликнинг ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, саватчилик, пичоқчилик, мисгарлик, зардўзлик, бўйрачилик, тақачилик, гилам-дўзлик, қулфсозлик, тункасозлик, кигиз босиш, суяк ўймакорлиги, каштачилик, тўқувчилик, рихтгарлик, этикдўзлик, тоштарошлик каби турлари бор. Ёшларимизга ҳар хил қийинчиликлара бардош бериб ўзбск ҳунармандчилигини ўргатиб, миллий анъана тариқасида давом эттириб келаётган усталар кам эмас. Бироқ шунга карамай ўзбек миллий анъаналарини қайта тиклаш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Дунёда қандай хунар бўлмасин, албатта унинг усталари ва шогирдлари бўлади. Наққошлик, ганчкорлик, мисгар-лик, пичоқчилик, бўйрачилик, гиламдўзлик, ёгоч ўймакорлиги каби ҳунарларнинг ўзига яраша усталари бор. Ҳар бир хунарманд устанинг шогирди бўлади. Агар устанинг шогарди бўлмаса, уни худди мевасиз дарахтга ўхшатиш мумкин. Чунки ўз ҳунарини усталаримиз авлоддан-авлодга анъана тариқасида ўтказиб келганлар. Шунинг учун хам Алишер Навоий қуйидаги мисраларни ёзиб қолдирган: «Ҳунарни асрабон неткумдир, охир, Олиб тупрокқаму кетгумдир, охир.» («Фарҳод ва Ширин»)


Kulolchilikning barcha dastlabki shakllari past haroratlarda, dastlab chuqur yong'inlarida yoki ochiq gulxanlarda otiladigan loylardan yasalgan. Ular qo'lda shakllangan va bezaksiz edi. Tuproqli idishlar 600 ° C darajagacha yoqilishi mumkin va odatda 1200 ° C dan past bo'ladi.[7] Chunki sirlanmagan pechene sopol idishlar gözeneklidir, u suyuqlik saqlash yoki dasturxon sifatida cheklangan yordamga ega. Biroq, sopol idishlar doimiy tarixga ega Neolitik bugungi kunga qadar. U turli xil gillardan tayyorlanishi mumkin, ularning ba'zilari mo'rt, jigarrang yoki qora rangga o't ochadi, tarkibida temir moddasi qizil-jigarrang bo'ladi. Qizil rangli navlar deyiladi terakota, ayniqsa sirlanmagan yoki haykaltaroshlik uchun foydalanilganda.
Kulol elektr bilan ishlaydigan kulolning g'ildiragida sopol buyumni shakllantiradi
Kulolchilik quyidagi usullarni o'z ichiga olgan bir qator usullar bilan shakllantirilishi mumkin.

  • Qo'l qurilishi. Bu eng qadimgi shakllantirish usuli. Tovarlarni qo'l bilan qurish mumkin loydan yasalgan lasan, loyning tekis plitalarini birlashtirgan yoki chimchilash loydan yasalgan qattiq to'plar yoki ularning bir nechta birikmasi. Qo'lda qurilgan kemalarning qismlari ko'pincha yordam bilan birlashtiriladi siljish, gil tanasi va suvning suvli suspenziyasi.

REFERENCES



  1. Пўлатов Д. Ўзбекистон ҳайкалтарошлик санъати тарихи // Тасвирий санъат ХХI асрда: муаммолар, ечимлар: Республика илмий-амалий конференция материаллари. 23-24 май 2001. – Наманган: НамДУ, 2001. – Б. 28-29.

1. Қ.М. Абдуллаева, М.А.Максумова, М.Рахимжонова «Газламага бадиий ишлов бериш» - Т.,2006й. 2. Булатов С.С. Узбек халк амалий-безак санъати. Укув услубий қўлланма. Т. 1991й 3. Косимов.К. Наккошлик. Т. «Укитувчи» 1992й SCIENTIFIC PROGRESS VOLUME 2 ǀ ISSUE 7 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan www.scientificprogress.uz Page 141 4. Бердиева, Д. Ш. (2019). ЗАГРЯЗНЕНИЕ ПОЧВЫ ТЯЖЁЛЫМИ МЕТАЛЛАМИ В ДЖИЗАКСКОЙ ОБЛАСТИ. Оказова Зарина Петровна, доктор, 82. 5. Бердиева, Д. Ш. (2019). ЗАГРЯЗНЕНИЕ ПОЧВЫ ТЯЖЁЛЫМИ МЕТАЛЛАМИ В ДЖИЗАКСКОЙ ОБЛАСТИ. In Экология: вчера, сегодня, завтра (pp. 82-87). 6. Xusanjonov, A. S., & Otaboev, N. I. (2018). IMPROVING OF STEERABILITY OF AUTOMOBILES WITH ROTATION OF X-TYPE OF HIS REAR WHEELS RELATIVELY OF FRONT WHEELS. Scientific-technical journal, 22(2), 131-133. 7. Akhmedovich, M. A., & Fazliddin, A. (2020). Current State Of Wind Power Industry. The American Journal of Engineering and Technology, 2(09), 32-36. 8. Dilmurod, R., & Fazliddin, A. (2021). Prospects for the introduction of artificial intelligence technologies in higher education. ACADEMICIA: an international multidisciplinary research journal, 11(2), 929-934.
Download 60.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling