қўяди, барглар вақтидан олдин қурийди
ва тўкилади. Ўсимликлар ривожланишдан
орқада қолади, майда, ўсиш қуввати
ҳамда унувчанлиги паст бўлган ва
зарарланган уруғлар ҳосил бўлади.
Касаллик нўхатнинг кўк массасини
гектардан 30-50 центнерга, дон ҳосилини
2-
7 центнерга пасайтириши мумкин.
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси
Сабзавот экинларининг касалликлари
НЎХАТНИНГ АСКОХИТОЗ КАСАЛЛИГИ
Касалликни мамлакатимизда
Ascochyta pisi
қўзғатиши хабар қилинган,
аммо бу хабарлар нотўғри, чунки A. pisi
ўриснўхатга ихтисослашган, нўхатни эса
фақат Ascochyta rabiei зарарлайди.
Аскохитозни ўриснўхат, соя, ёсмиқ ва
хашаки дуккакли экинларда замбуруғнинг
бир нечта бошқа турлари ҳам қўзғатади.
Улар Ўзбекистонда учраши ҳақида
хабарлар йўқ.
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси
Сабзавот экинларининг касалликлари
НЎХАТНИНГ АСКОХИТОЗ КАСАЛЛИГИ
Ascochyta rabiei.
Нўхатнинг поя, барг
ва дуккаларида, кенглиги 0,5-1 см ва
ундан ҳам каттароқ бўлган, бир-бирига
қўшилиб кетувчи, кулранг-қўнғир тусли
доғлар, уларнинг устида пикнидалар
ривожланади.
Нўхатда аскохитоз касаллигини қўзғатувчи Ascochyta rabiei
замбуруғининг пикнидаси, конидиофоралари ва конидиялари.
Do'stlaringiz bilan baham: |