17 мавзу Қўшимча маърузалар (мустақил тайёрланишда ёрдам учун)
Download 324.59 Kb. Pdf ko'rish
|
4 mavzu Dukkakli don ekinlarining kasalliklari hamda ularga qarshi
Termiz filiali ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ҲИМОЯСИ, АГРОКИМЁ ВА АГРОТУПРОҚШУНОСЛИК КАФЕДРАСИ Фан Фитопатология Фан ўқитувчиси К.Низамиддинов 4- Маъруза Дуккакли дон экинларининг касалликлари ҳамда уларга қарши кураш чоралари Маърузачи: ассистент. К.Низамиддинов МОШ, ЛОВИЯ ВА НЎХАТ КАСАЛЛИКЛАРИ Дуккакли экинлар: Мош Phaseolus aureus Фазеолус ауреус Оддий ловия Phaseolus vulgaris Фазеолус вульгарис Нўхат Cicer arietinum Цицер ариетинум Мош – Phaseolus aureus Ловия – Phaseolus vulgaris Нўхат – Cicer arietinum Нўхат навлари Бошқа ловия турлари: Лима ловияси, ойсимон ловия Phaseolus lunatus Фазеолус лунатус Кўпгулли ловия Phaseolus multiflorus Фазеолус мультифлорус ва бошқа турлар Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Полиз экинлари касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари МАЪРУЗА РЕЖАСИ: 1. Дуккакли экинларнинг майсалари ва илдизлари чириши 2. Дуккакли экинларнинг ун-шудринг касаллиги 3. Дуккакли экинларнинг занг касаллиги 4. Дуккакли экинларнинг аскохитоз касаллиги 5. Нўхатнинг фузариоз касаллиги 6. Дуккакли экинларнинг мозаика касалликлари Айрим тушунча ва терминларнинг изоҳи Вектор, криптограмма Анаморфа, телеоморфа, голоморфа Хламидоспора, склероций Пикнида, спородохий, коремия Клейстотеций, перитеций, псевдотеций, апотеций Фунгистазис ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ Дуккакли экинларнинг майсалари ва илдизи чириши касаллигини қўзғатувчи замбуруғлар: энг кўп тарқалганлари: Fusarium spp. – Фузариум туркуми турлари камроқ учрайдиганлари: Rhizoctonia solani – Ризоктония соляни Pythium spp. – Питиум туркуми турлари Thielaviopsis basicola – Тилявиопсис базикола Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ Бу касалликлар дунёнинг барча минтақаларида ловия, мош, нўхат, ўриснўхат (горох), соя, ёсмиқ ва бошқа дуккакли экинларда тарқалган. Ўсимликлар илдиз чириши билан бутун вегетация даврида сурункали зарарланади, аммо одатда уруғбарг ва ёш кўчатлар чириши кўпроқ учрайди. Уларнинг барча аъзолари (барг, гипокотиль, поя, илдизчалари) зарарланиши ва чириши мумкин. Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ Зарарланган каттароқ ўсимликларнинг барглари сарғаяди ва сўлиб, тўкилади, дуккаклари ва дони кичик бўлиб қолади, бўйи пасаяди, илдизи қораяди ва бутун ўсимлик сўлиб қолиши мумкин. Қўзғатувчи замбуруғлар зарарланган уруғ, ўсимлик қолдиқлари ва тупроқда сақланади. Касаллик кўпроқ тупроқ намлиги 50% дан паст, тупроқ ҳарорати 18-25 о С бўлганида ва уруғ чуқур экилганида кучли ривожланади. Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ Илдиз ва ниҳоллар чириши экин сийрак бўлиб қолишига, касаллик кучли ривожланганида ҳосил 30% ва кўпроққа пасайишига олиб келади. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ФУЗАРИОЗ ҚУРУҚ ЧИРИШИ Дуккакли экинларнинг илдизи фузариоз қуруқ чириши касаллигини қўзғатувчи замбуруғлар: Fusarium solani f. phaseoli - Фузариум соляни форма фазеоли ва Fusarium туркумининг бошқа турлари Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Дуккакли экинларнинг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ИЛДИЗИ ФУЗАРИОЗ ҚУРУҚ ЧИРИШИ Касаллик белгилари. Янги униб чиққан ниҳолларнинг ўқ илдизларида оч-қўнғир, сўнгра қизғиш-қўнғир ва ниҳоят қўнғир доғлар, сўнгра илдиз бўйлаб чатнашлар пайдо бўлади, илдиз нобуд бўлади ва ўсимлик сўлиб қолади. Баъзи ўсимликларда зарарланган жойлардан юқорироғида ён илдизлар ўсиб чиқиши мумкин. Дуккакли экинларнинг илдизлари фузариоз қуруқ чириши ( қўзғатувчи Fusarium solani f. sp. phaseoli). Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Дуккакли экинларнинг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ИЛДИЗИ ФУЗАРИОЗ ҚУРУҚ ЧИРИШИ Замбуруғ ўсимликларга ҳар хил яралар орқали ёки бевосита илдизнинг соғлом тўқималарини тешиб киради. Далага дуккакли экинларни қайта экиш тупроқ зарарланишини кучайтиради. Дуккакли экинлар бўлмаганида ҳам паразит тупроқда 5 йилдан кўпроқ сақланиши мумкин. Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ИЛДИЗИ ФУЗАРИОЗ ҚУРУҚ ЧИРИШИ Патоген омборхоналарда картошка туганакларида қуруқ чириш қўзғатади, чириётган помидор ва моғорлаган ғалла донларида учрайди. Дуккакли экинлар поясини одатда илдиз бўғзидан юқорироғидан зарарлайди. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ РИЗОКТОНИОЗ ИЛДИЗ ЧИРИШИ Дуккакли экинларнинг ризоктониоз илдиз чиришини қўзғатувчи замбуруғ: Rhizoctonia solani – Ризоктония соляни Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ РИЗОКТОНИОЗ ИЛДИЗ ЧИРИШИ Экилган уруғ чирийди, унганларининг илдиз бўғзида қайноқ сувга куйганга ўхшаш, рангсиз доғлар пайдо бўлади, натижада уруғбарг ва ниҳоллар сўлиб қолади. Каттароқ ниҳоллар ва ёш ўсимликларнинг илдиз бўғзида бироз ботиқ, қизғиш-қўнғир, узунчоқ яралар пайдо бўлади. Дуккакли экинларнинг ризоктониоз илдиз чириши ( қўзғатувчи Rhizoctonia solani). ПИТИОЗ ИЛДИЗ ЧИРИШИ Питиоз илдиз чиришини қўзғатувчи замбуруғлар: Pythium spp. – Питиум туркумига мансуб бўлган замбуруғ турлари Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари ПИТИОЗ ИЛДИЗ ЧИРИШИ Ниҳолларнинг илдиз бўғзида ҳўл чириш ривожланади. Ниҳоллар ва баъзан ёш ўсимликлар сўлиб қолади ва қурийди. Дуккакли экинларнинг қора илдиз чиришини қўзғатувчи замбуруғ: Thielaviopsis basicola – Тилявиопсис базикола Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ҚОРА ИЛДИЗ ЧИРИШИ Зарарланган ўқ илдизда тўқ-қўнғир, сўнгра қора тус олувчи доғлар пайдо бўлади, илдиз чирийди. Булардан ташқари, дуккакли ўсимликларда илдиз чиришини баъзан бир нечта иккиламчи паразит замбуруғ ва бактериялар ҳам қўзғатади. Thilaviopsis basicola замбуруғининг конидиофоралари, конидиялари ва артроспоралари. ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ БИЛАН КУРАШ ЧОРАЛАРИ ● Касалликларга чидамли ва эртапишар навлар яратиш ва қўллаш; ● Юқори сифатли, соғлом, пухта сараланган ва самарали фунгицид билан дориланган уруғларни тавсия қилинган муддатларда ва тавсия қилинган чуқурликка, қисқа вақт ичида экиш; ● Уларни экишдан олдин 12-20 соат давомида ивитиш; ● Экиш пайтида қаторларга фосфор ва калий ўғитларини солиш; ● Агротехника қоидаларига риоя қилиш, қатқалоқни юмшатиб туриш; Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ БИЛАН КУРАШ ЧОРАЛАРИ ● Алмашлаб экишни жорий қилиш, дуккакли сабзавот экинларини олдинги йили ҳам шу экин бўлган далага экмаслик, кўп йиллик дуккакли ем-хашак ўтларидан камида 1 км узоқдаги далаларга экиш; ● Экин қолдиқларини даладан чиқариб ташлаш ва ерни кузда чуқур ҳайдаш лозим. Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИНГ МАЙСАЛАРИ ВА ИЛДИЗИ ЧИРИШИ БИЛАН КУРАШ ЧОРАЛАРИ Тошкент ва Жиззах вилоятларида синалган уруғ дорилагичлар (Витавакс 200ФФ, Янги Раксил, Дармон-4, Ҳимоя) орасида Витавакс 200ФФ нўхат илдизи чириши ва фузариозига қарши энг юқори биологик самарадорлик кўрсатган (Ортиқбоев ва б.). Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари Download 324.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling