Қўғирчоқ театрининг тарихий илдизлари ва тарбиявий ҳусусияти


Download 36.12 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi36.12 Kb.
#1351716
Bog'liq
Қўғирчоқ театрининг тарихий илдизлари ва тарбиявий ҳусусияти


Қўғирчоқ театрининг тарихий илдизлари ва тарбиявий ҳусусияти
РЕЖА
1. Қўғирчоқ театрининг тарихий илдизлари ва тарбиявий ҳусусияти
2. Бола тарбиясида қўғирчоқ театрининг аҳамият.

Болаларни ахлоқий-эстетик тарбиялашда қўғирчоқ театри воситасидан самарали фойдаланиш,уларнинг иқтидори, объектив борлиқ ҳақидаги тасаввури,дунёқарашини янада ривожлантириш учун қулай шартшароит яратиши билан аҳамиятлидир. Қўғирчоқ театри дунёнинг кўплаб халқ ва элатларига қадим замонлардан буён маълум. У жамият ҳаётида кўплаб муҳим аҳамият касб этган. Қўғирчоқ театри ҳар қайси давлатда турли шаклда,турли ҳажимда,ўзига ҳос тарзда тараққий этиб, ривожланиб келган .


Қўғирчоқ театрининг тарихига назар соладиган бўлсак, мутахассисларнинг фикрича, унинг санъат сифатида пайдо бўлиш борасида икки назария мавжуд. Биринчи назарияга кўра,болалар ўйини қўғирчоқ театрининг дақлабки кўринишидир. Иккинчи назарияга кўра, театрнинг келиб чиқиши ниқобдорлар театрига бориб тақалади. Бироқ, қогирчоқ театри ер юзида дастлаб қачон ва қаерда пайдо бўлганлиги ҳақида ҳозиргача аниқ бир нима дейиш қийин. Қўғирчоқ театрининг ривожланиш тарихидан маълумки, қадим замонларда одамлар ёғочлардан ва унинг пўтлоқларидан, сополдан турли ҳайвонлар,қушлар,шунингдек,маъбудларнинг ҳайкалчаларини ясаб, уларга сиғинганлар, ҳаракатга келтирганлар, ўйнатганлар. Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудларида ҳам VIII асргача оташпарастлик, будда динларга эътиқод қилган кишилар ўзлари ёқтирган маъбудларнинг ҳайкалчаларини эъзозлаб, улар билан жонли мавжудот сифатида мулоқотда бўлиб келишган. Яъни, ўзига хос қўғирчоқ театрининг ибтидоий кўринишини ола бошлаган. Кейинчалик, ислом дини тарғиб этилган даврдан бошлаб, театрни саҳналарига кўчган ҳамда ўйин шаклида болалар дунёсига кириб келган . Ўзбек халқ театри ўтган асрда асосан икки хилда намоён бўлган: масхарабоз-қизиқчилар ҳамда қўғирчоқ театри. Биринчии хили-асли, бир неча жанрлардан: саҳналаштрилган чиқишлар бажарувчи йирик вакиллардан, яъни аскиябоз, дорбоз, муаллақчи, найрангбоз(фокусчи), ёғочоёқ , мусиқачилардан иборат бўлган. Иккинчи хили- қўғирчоқ театри ёки қўғирчоқ ўйиндан ташкил топган. Кейинги ярим асрдан ортиқ давр мобойнида халқ театрлари янгича мазмун ва шаклларда ривожланди ҳамда профессионал театрлар пайдо 90 болди масхарабоз-раққослар янги драматиc театрлар пайдо бўлишига замин яратди. Буюк қомусий олимлар ижодида ҳам қўғирчоқ театрининг турлари, тузилиши ва тарбиявий аҳамияти тўғрисида қимматли маълумотлар атрофлича талқин қилинган. Фаробий, ал-Хоразимий, ал-Фарғоний, Навоий, Ибн Сино,Ҳусайин Воиз Кошифий, Умар Хайём ва шу каби алломалар ўз асарларида шу хусусда тўхталиб ўтганлар. Шу ўринда, ўзбек маърифатпарвари Мунаввар Қори Абдурашидхоновнинг 1914-йилда таъкидланган фикридан барча келтиришни ўринли деб биламиз:
―…баъзи кишиларимиз театрга, эҳтимолки, ўйинбозлик ёки масхарабозлик кўзлари ила боқурлар. Ҳолбукий, театрнинг асл маъноси ―ибратхона ёки ―улуғлар мактаби‖ деган сўздир.Театр саҳнаси ҳар тарафи ойнабанд қилинган бир уйга ўхшайдурки, унга ҳар ким кирса, ўзининг ҳусн ва қабиҳлигини, айб ва нуқсонини кўриб ибрат олур‖.
Бола тарбиясида қўғирчоқ театрининг аҳамияти
Олим педагогларнинг кузатув ва тажриба ишлари асосида қўғирчоқ театри бола тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини тасдиқлади.
Таълимий машғулотлар , қўғирчоқ ўйин, эртак томошаларининг тарбиявий имкониятлари болаларда катталарга ҳурмат , хушмуомилалик, жасурлик, нима яхши-ю, нима ёмон эканини англаб етиш, меҳнатсеварлик каби сифатлатларни шакллантириши билан бир қаторда, улардан қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини берди:
- ҳар бир инсоннинг инсонийлик белгиси унинг одоби ва ахлоқи билан ўлчаниши ;
- ҳар бир ҳаракатда тўғриликка амал қилиш ва ростгўй бўлиш;
- бир-бирларини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаш;
- оила, таълим муассасалари, кўча-куйда она табиат қўйнидаги барча яшил ўсимликларга этиборли бўлиш, пайҳон қилиш каби ҳолатларга беэътибор қарамаслик, уларни севиб парвариш қилиш ва кўпайтириш ;
- миллий ва умуминсоний қадриятлар сирасидаги қадимий ёдгорликларда нафислик, буюклик салобатликни ҳис этиш, меҳнат асосида яратилган гўзалликдан завқланиш ҳиссни шакллантириш, уларни эъзозлаш туйғусини вужудга келтириш .
Ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда қўғирчоқ театри воситасидан самаралифойдаланишда тарбиячи-мусиқараҳбарнинг қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ: - Мактабгача таълим муассасаларида қўғирчоқ томошаларини йўлга қўйиш ва унга болаларни қизиқтира олиш; -театр томошаларининг болаларнинг ёш хусусиятларга мос келишини инобатга олиш; - давлат қўғирчоқ театлари билан мактабгача таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш; - ―Ҳунарманд‖ уюшмаларида қўғирчоқ усталари билан учрашув ўтказиш; - таълим муассасаларининг илғор иш тажрибаларини ўрганиш.
Хулоса қилиб айтганда, қачонки, ҳар бир қўғирчоқ театри ўзига хос ва миллий қиррага монанд бўлса, шубҳасиз, унинг ҳар бири комил инсон тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги бир қатор театрлар ва томоша муассасалари бинолари реконструкция қилинди. Хусусан, 2016 йилда Ўзбекистонда театрлар ва томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини кучайтириш, репертуарларни замон талабларига мос равишда шакллантириш, ―Томоша‖ болалар мусиқий театрга ажратилган бинони реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини мустахкамлаш, Республика болалар қўғирчоқ театри биносини қуриш, Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри биносини реконструкқия қилиш каби ишлар режалаштирилди.
Download 36.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling