номаълум.
Бу жуда хавфли касаллик ва у мош
дони ҳосилини 55-70% га, кўк массасини 30-65%
га камайтиради.
Зарарланган барглар томирлари атрофида
қорамтир ҳошия пайдо бўлади ва барг четлари
пастга букилади. Сўнгра баргларда яққол кўзга
ташланувчи мозаика ривожланиб, улар кучли
ғижимланган шакл олади.
Ўсимликнинг бўйи пасаяди ва у
ривожланишдан орқада қолади. Вирус уруғ
билан ўтади. Баъзи мош навлари камроқ
зарарланади.
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси
Сабзавот экинларининг касалликлари
ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ
МОЗАИКА КАСАЛЛИКЛАРИ
Нўхатнинг оддий мозаикаси
Ўзбекистонда
ва қўшни Қозоғистонда кенг тарқалган.
Зарарланган барг томирлари сарғаяди,
баргларга мозаика кўриниши берувчи оч тусли,
доиралар шаклли доғлар пайдо бўлади; баъзи
навларнинг барглари бужмаяди. Зарарланган
ўсимликлар заифлашади, ўсишдан орқада
қолади, дон ва кўк масса ҳосили пасаяди.
Қўзғатувчи вирус ловия ва мошни
зарарламайди. Векторлари – ўсимлик
ширалари. Вирус уруғда сақланмайди, дуккакли
бегона ўтларда сақланади ва кўпаяди.
Нўхатни беда мозаикасини қўзғатувчи вирус
(Medicago virus
2) ҳам зарарлаши мумкин.
Унинг криптограммаси:
R/1; 1,1/16 + 0,8/16; U/U; S/Ap
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси
Сабзавот экинларининг касалликлари
Do'stlaringiz bilan baham: |