Иккита киришли ЭБМ МЭ схемаси Иккита киришли ЭБМ МЭ схемаси - Чиқишда эмиттер қайтаргичларнинг қўлланилиши мантиқий ўтишни 0,7В гача ва халақитларга бардошликни деярли 0,3В гача оширди. Бундан ташқари, эмиттер қайтаргичдаги кичик чиқиш қаршилиги туфайли схеманинг юклама қобилияти ортди ва юкламадаги сиғим қайта зарядланиши тезлашди.
- Манбанинг манфий қутби умумий деб олинган ЭБМ схеманинг камчилиги бўлиб чиқиш сигнали мантиқий сатҳларининг кучланиш манбаи қийматига боғлиқлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, чиқиш умумий нуқта билан қисқа туташганда эмиттер қайтаргич транзистори ишдан чиқади.
- Кучланиш манбаи ЕМ нинг мусбат қутбини умумий нуқтага улаб айтиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш мумкин.
- Бунда, схеманинг иш принципи, албатта ўзгаришсиз қолади.
ЭБМ элементлар ўта юқори тезликда ишловчи тизимлар учун негиз ҳисобланади. Элементларни монтаж усулда бирлаштириш йўли билан турли функцияларни амалга ошириш имконияти туғилади. - ЭБМ элементлар ўта юқори тезликда ишловчи тизимлар учун негиз ҳисобланади. Элементларни монтаж усулда бирлаштириш йўли билан турли функцияларни амалга ошириш имконияти туғилади.
- ЭБМ схемотехникаси ТТМга нисбатан функционал жиҳатдан мосланувчан ва турли мураккабликдаги мантиқ алгебрасини яратиш имконини беради. Бу хосса матрицали кристаллар асосида буюртмага асосан КИСлар яратишда кенг қўлланилади.
- Бундан ташқари, кўпгина махсус мақсадлар учун ишлаб чиқилган ЭБМ схемалари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |