18-вариант 1-топшириқ. Статистик гуруҳлаш ёрдамида эчиладиган иқтисодий масалалар. Таянч иборалари
Download 55.91 Kb.
|
Статистика фанидан ОН учун (Қудратов Улуғбек)
Жавоблар
1-топшириқ. Статистик кузатиш маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг кенг тарқалган методларидан бири гуруҳлашдир. Статистикада гуруҳлаш деб тўплам бирликларини энг муҳим белгилари бўйича бир хил гуруҳ ва гуруҳчаларга ажратиб ўрганишга айтилади. Гуруҳлаш методи олдида ўрганилаётган тўплам бирликларини типларга ажратиш, ҳодисалар ўртасидаги боғланишларни ва тўплам тузилишини ўрганиш вазифалари ҳам 56 туради. Бу вазифалар гуруҳлашнинг уч туридан фойдаланиш орқали ҳал қилинади. Улар қуйдагилардир: Тпологик Аналитик Тузулмавий Аҳолини жинси бўйича гуруҳларга ажратиш, синфларга бўлиш, мулкни давлат ва шахсий мулкка бўлиш ва бошқалар типологик гуруҳлашга мисол бўла олади. Бу мисоллардан кўриниб турибдики, ўрганилаётган тўпламнинг турли хилдаги бирликлари типологик гуруҳлаш ёрдамида сифат жиҳатдан бир хил гуруҳларга, яъни типларга ажратилади. Аналитик гуруҳлашдан мақсад ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликни ўрганишдир. Масалан, чакана савдо дўконларида муомала харажатлари ҳажми рентабеллик даражаси ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш учун дўконларни муомала харажати ҳажми бўйича гуруҳларга ажратиб ҳар бир гуруҳ учун рентабеллик даражасини ҳисоблаймиз. Агарда муомала харажатлари ошиб бориши билан рентабеллик даражаси ошиб борса, улар ўртасида тўғри боғланиш мавжуд, аксинча бўлса, тескари боғланиш мавжуд бўлади. Тузилмавий гуруҳлашга тақсимот қаторлари, вариатсион қаторлар ёрқин мисол бўлади. Тузиш усулига қараб гуруҳлаш қуйидаги турларга бўлинади: 1)Умумдавлат классификаторлари; 2) Математик ва эксперт-аналитик методлар асосида гуруҳлаш; 3) бир ўлчовли ёки кўп ўлчовли гуруҳлаш Гуруҳлашни амалга ошириш учун дастлаб гуруҳлаш белгисини аниқлаб олиш муҳимдир. Ўрганилаётган белги бирликларининг тақсимланиш характерига қараб гуруҳ оралиғи тенг ва тенг бўлмаган ҳолда ҳамда очиқ ва ёпиқ, махсус кўринишларда бўлиши мумкин. Агар белгининг вариатсияси жуда тор чегарада намоён бўлиб, тақсимланиш бир мунча текис бўлса, оралиқлар тенг қилиб белгиланади. Тенг оралиқ дейилганда барча гуруҳлар учун бир хил бўлган оралиқ тушунилади. У қуйидагича ҳисобланади: Download 55.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling