i= (Xmax-Xmin) / n ёки, i = (Xmax-Xmin) / (1+3,322 * lg * N)
бу эрда: i-оралиқ катталиги; Xmax -белгининг энг катта қиймати; Xmin -белгининг энг кичик қиймати; N -тўпламдаги бирликлар сони; n -гуруҳлар сони. Агарда гуруҳлар сони аниқ бўлмаса, уларнинг оптимал сонини Стерджесс формуласи билан аниқлаймиз:
n=1+3,322 * lg * N
Фараз қилайлик, савдо корхоналарининг ойлик товар обороти 50 млн. сўмдан 80 млн. сўмгача бўлса, уларни 6 га тенг интервалли гуруҳга ажратсак, у ҳолда интервал миқдори қуйидагича бўлади:
i =(80-50) / 6 = 30 / 6 = 5 млн сум
Гуруҳлаш белгисининг энг кичик қийматига 5млн. сўмни қўшсак, биринчи гуруҳнинг чегараси келиб чиқади: 50+5=55млн. сўм. Демак, биринчи гуруҳга 50-55млн. сўмгача товар оборотига эга бўлган корхоналар киради. Қолган гуруҳлар 55-60; 60-65; 65-70; 70-75; 75-80 млн. сўм.
Иккиламчи гуруҳлаш. Гуруҳлашнинг хусусий тури бўлиб иккиламчи гуруҳлаш ҳисобланади. Иккиламчи гуруҳлаш деб олдинги тузилган гуруҳлар асосида янги гуруҳлар тузиш операциясига айтилади. Агарда бирламчи гуруҳлашда статистик кузатишнинг бошланғич маълумотлари асосида гуруҳлар тузилса, иккиламчи гуруҳлаш дастлабки гуруҳлаш оралиқларини йириклаштириш ва оралиқларнинг нисбатига асосланиб янги гуруҳларни ҳосил қилиш усулларида амалга оширилади. Фараз қилайлик, Чилонзор туманида 100 та дўкон бор. Улар инкассатсия қилиш суммалари бўйича 10 гуруҳга ажратилган: 100 минг сўмгача; 100-200; 200- 300; 300-400; 400-500; 500-600; 600-700; 700-800; 800-900; 900 ва юқори. Бу интерваллар оралиғини икки бараварга йириклаштириб қуйидаги гуруҳларни ҳосил қилиш мумкин: 200 минг сўмгача; 200-400; 400-600; 600-800; 800 ва ундан юқори. Иккиламчи гуруҳлашнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин. Бу қўйилган мақсад ва вазифага боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |