ИЭСларини сифатли сув билан таъминлашнинг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат: буғ ҳосил қилувчи ва қиздирувчи қувирларда калций, магний бирикмалари, темир оксидлари, ва натрий каби бирикмаларнинг қатламлари ҳосил бўлишини кескин камайтириш, буғ ва сув билан доимо мулоқатда бўлган асосий ва қўшимча ускуналарнинг ҳамда иссиқлик тармоқларининг занглашига йўл қўйилмаслик, уларнинг узоқ муддат ишончли ва самарали ишлашини таъминлаш, юқори қувватли ИЭСлари турбина куракларида қатламлар ҳосил бўлишига йўл қуймай, унинг камида 5000-6000 соат узлуксиз ишлашини таъминлашдан иборат. - ИЭСларини сифатли сув билан таъминлашнинг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат: буғ ҳосил қилувчи ва қиздирувчи қувирларда калций, магний бирикмалари, темир оксидлари, ва натрий каби бирикмаларнинг қатламлари ҳосил бўлишини кескин камайтириш, буғ ва сув билан доимо мулоқатда бўлган асосий ва қўшимча ускуналарнинг ҳамда иссиқлик тармоқларининг занглашига йўл қўйилмаслик, уларнинг узоқ муддат ишончли ва самарали ишлашини таъминлаш, юқори қувватли ИЭСлари турбина куракларида қатламлар ҳосил бўлишига йўл қуймай, унинг камида 5000-6000 соат узлуксиз ишлашини таъминлашдан иборат.
ИЭС ва ИЭМларида сув тайёрлаш жараёнида қўйидаги талаблар бажарилиши зарур: - ИЭС ва ИЭМларида сув тайёрлаш жараёнида қўйидаги талаблар бажарилиши зарур:
- Биринчидан, кам иқтисодий ҳаражат сарфлаб, сув ва конденсатни техник экспулатация меъёрлари талаби даражасида тозалаш;
- Иккинчидан, сув тайёрлаш жараёнида чиқинди сувларнинг тоза сув ҳавзаларига қўшилишига йўл қўймаслик ва бу сувларни ИЭС нинг эҳтиёжи учун қайта ишлатиш;
- Учинчидан, замонавий ва арзон ускуналардан фойдаланб,сув тайёрлаш қурилмаларининг узлуксиз ва самарадорли ишлашини таъминлашдан иборат.
ИЭСларида сув асосан қўйидаги мақсадларда ишлатилади: - ИЭСларида сув асосан қўйидаги мақсадларда ишлатилади:
- а) буғ қозони ва буғ ҳосил қилувчи бошқа ускуналарда буғ олиш учун асосий технологик хомашё сифатида;
- б) ишлатилган буғни турбина конденсаторида конденсация қилишда унда турли хил қурилмаларда совутувчи сув сифатида;
- в) иссиқлик тармоқларида иссиқлик ташувчи манба сифатида;
- г) ИЭСларининг йиғувчи ва таъмирловчи цехларини ҳамда йиғилган, жиҳозланган ҳамда ишлаётган қурилмаларни кислота эритмаси билан ювиш жараёнида бажариладиган барча тадбирларни сув билан таъминлаш соҳасида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |