Сонли “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари


Download 286.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana09.02.2023
Hajmi286.13 Kb.
#1179130
  1   2   3   4   5
Bog'liq
198-2-40-Q 22



e-qaror.gov.uz
25.09.2022
1
2022 - yil 6 - may
198-2-40-Q/22
Romitan tuman hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-
сонли “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли
таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори ҳамда туман ҳокимининг 2022 йил 9 апрелдаги
150-2-0-Q/22-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4
апрелдаги ПҚ-190-сонли “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини
ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори
 
ҳамда  туман ҳокимининг 2022 йил 9
апрелдаги 150-2-0-Q/22-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4
апрелдаги ПҚ-190-сонли “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини
ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда туман ҳокимининг 2022 йил 9
апрелдаги 150-2-0-Q/22-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул
қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб
йўналишлари белгиланганлиги;
йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда
уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2022 йил
1 декабрдан бошлаб ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун


e-qaror.gov.uz
25.09.2022
2
жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилиши;
ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва сифат
жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қуйидаги тартиб
ўрнатилганлиги:
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ҳайдовчиларни тайёрлаш,
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга
оширувчи барча таълим муассасалари (кейинги ўринларда - автомактаблар)
ва имтиҳон марказларига фаолиятни амалга ошириш учун лицензия Ички
ишлар вазирлиги томонидан берилиши;
автомактабларнинг инновацион педагогик технологияларга асосланган
ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг ўқитувчи, ҳайдовчи-
йўриқчи ва мураббийларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш ишлари Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан
амалга оширилиши;
Нукус ва Тошкент шаҳарлари, туманлар марказларида чорраҳаларни
тўлик, рақамли бошқарув тизимига ўтказиш бўйича шахсий
масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси,
Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклатилганлиги;
Нукус ва Тошкент шаҳарлари, туманлар, туман (шаҳар)лар
марказларида йўл белгилари, кўрсаткичлари ва светофорларни ўрнатиш, йўл
чизиқларини чизиш, пиёдалар ўтиш жойларини белгилаш орқали йўл
ҳаракати воситаларини тартибга солишга ички ишлар органлари йўл
ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари (кейинги ўринларда — йўл ҳаракати
хавфсизлиги бўлинмалари) масъул ҳисобланиши;
туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги автомобиль йўлларида
й ў л ҳ а р а к а т и қ о и д а л а р и б у з и л и ш и н и қ а й д э т у в ч и м а х с у с
автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш
ҳуқуқи берилиши, мазкур дастурий-техник воситалар орқали қайд этилган
қоидабузарликлар учун жарима суммасининг 30 фоизи бевосита туман
(шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилиши ҳамда ушбу маблағлар йўл
ҳаракатини рақамлаштириш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш,
шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимларининг қўшимча штатларини
киритишга сарфланиши;



Download 286.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling