19-маъруза
Maydoniy tranzistorlar parametrlari. Qo’llanilish sohalari. O’YuCh MDYa tranzistor chastota va quvvat bo’yicha cheklanishlari.
Режа:
МТ статик характеристикалари
МТ асосий параметрлари
Канали индукцияланган МДЯ - транзисторлар
Затвордаги кучланиш UЗИ ёрдамида сток токи IC ни бошқариш сток – затвор характеристикасидан аниқланади. Бу характеристика транзисторнинг узатиш характеристикаси деб ҳам аталади. 5.3 а-расмда UСИ=const бўлгандаги сток затвор характеристикалар оиласи IС =f (UЗИ) келтирилган.
Сток – затвор характеристикадан кўриниб турибдики, UЗИ=0 бўлганда транзистор орқали максимал ток оқиб ўтади. UЗИ қиймати ортиши билан канал кесими туша бошлайди ва маълум UЗИ.БЕРК. қийматга етганда нольга тенг бўлиб қолади ва сток токи IС деярли нольга тенг бўлиб қолади. Транзистор беркилади. UСИ ортиши билан характеристика тиккалаша боради, бу ҳолат канал узунлигининг унча катта бўлмаган камайиши билан тушунтирилади. Сток – затвор характеристика тенгламаси қуйидаги қўринишга эга бўлади:
. (5.2)
5.3 б–расмда майдоний транзисторнинг чиқиш (сток) характерис-тикалари келтирилган. Сток характеристика - бу маълум UЗИ =const қийматларидаги IС =f (UСИ) боғлиқлик. UСИ ортиши билан IС деярли тўғри чизиқли ўзгаради (текис ўзгариш режими) ва UСИ= UСИ.ТЎЙ. қийматига етганда (б нуқта) IС ортиши тўхтайди.
а) б)
5.3 – расм.
Do'stlaringiz bilan baham: |