1.Қишлоқ хўжалигида замонавий IoT (Internet of Things)
технологияларини қўллаш
Долзарблиги. Қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида чорвачилик, ер ҳайдаш, экиш, экинларга ишлов бериш, ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари қанчалик техника билан қамраб олинган бўлса, машаққат ҳам шунчалик кам бўлади маҳсулдорлик эса юқори бўлади. Афсуски, мазкур соҳаларга ихтисослашган фермер хўжаликларини техника билан таъминланиш даражаси талабга жавоб бермайди. Маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскирган мавжуд техникаларнинг иш унумдорлиги юқори эмас.
Таклиф. Деҳқонлар тупроқнинг ёмонлашиши, ер унумдорлигинг пасайиши ва об-ҳавонинг ўзгарувчанлиги шароитида кўпроқ маҳсулот этиштиришлари керак. IoT билан таъминланган қишлоқ хўжалиги фермерларга реал вақтда маҳсулот ва хўжалик фаолиятидаги бутун жараёнларни кузатиб бориш ҳамда таҳлил қилиш имкониятини беради. Улар тезда аниқ маълумотлар олишади, муаммоларни содир бўлишидан олдин тахмин қилишлари ва улардан қандай қочиш кераклиги тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигидаги IoT эчимлари автоматлаштиришни, масалан, талабга асосланган суғориш, ўғитлаш ва ҳосилни йиғиб олишни жорий этади.
Масалан, Жиззах вилоятида 1 йилда 161 600 га ер майдонида пахта ва ғалла экини экилади. Ушбу экинларга эритмаларни сепишда 1 йиллик тракторлар ёқилғи харажатига 3 878 млн. сўм маблағ сарфланади.
1 йиллик учувчисиз қурулмаларнинг ёқилғи харажатига 1 260 млн. сўм сарфланади. Учувчисиз қурулмалардан фойдаланилганда биргина ёқилғи сарфининг ўзидан бир йилда 2 618 млн.сўм маблағ тежалади.
1 га экин майдонига эритмаларни сепишда дронни трактор билан таққослагандаги сарф-ҳаражат
Do'stlaringiz bilan baham: |