1–мавзу: кириш. Ландшафтлар тўҒрисида тушунчалар. Р е ж а
Download 116 Kb.
|
1 2
Bog'liq1–МАВЗУ КИРИШ. ЛАНДШАФТЛАР ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧАЛАР.
1–МАВЗУ: КИРИШ. ЛАНДШАФТЛАР ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧАЛАР. Р Е Ж А Табиий география фанининг ривожланиш тарихи. Табиий география фанининг асосий йўналишлари ва тармоқлари. Фаннинг мақсади ва вазифалари Ландшафтшуносликнинг география фанлари ичида тутган ўрни ва аҳамияти. ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: Тадқиқот объекти, Ландшафт қобиғи, Эпигеосфера, Биогеосфера, Эпигенема, Фитогеосфера, Геотизим, Геомужассама, Оламнинг бир бутунлиги. Ландшафтшунослик табиий география фанлари тизимига киради. Табиий география фани илгари сурган, табиатдаги барча компонентлари ўзаро боғлиқ, бир-бирига доимо таъсир этиб туради деган ғоя ландшафтшунослик назариясининг негизини ташкил қилади. Ландшафтшуносликнинг объекти табиий географиянинг ўрганиш объекти билан боғлиқ ва унинг таркибидадир. Табиий география фанининг тарихига назар ташласак, унинг ўрганиш объектини асослаб беришга азалдан уриниб келинганини кўрамиз. Аммо бу масалани нисбатан самарали ҳал этилиши академик А.А.Григорьевнинг (1932, 1937) географик қобиқ ҳақидаги таълимоти билан боғлиқ бўлди. Бу таълимотнинг асосий мазмуни Ернинг устки қисми сифат жиҳатдан алоҳида ўзига хос бўлган қобиқдан тузилганлиги ва у ўзаро узвий боғлиқ бўлган бир-бирига фаол таъсир этиб турадиган турли геосфералар (литосфера, атмосфера, гидросфера) дан ташкил топганлиги ҳамда ўзида органик ҳаёт ва мураккаб табиий геофафик жараённинг мавжудлигидадир. Шунинг учун ҳам табиий география фани географик қобиқни диалектик яхлит ҳолда ўрганади. Табиий географияни ўрганиш объекти географик қобиқ эканлигини академик С.В.Калесник (1947-1955) ҳам таъкидлаб, географик қобиқ кенг маънода, релъеф, географик тоғ жинслари ва ётқизиқлари, иқлим, сувлар, тупроқ қатлами ва органик дунёнинг мажмуасидан иборатдир деб ёзади. Бошқа кўпгина етук географ олимлар ҳам табиий географиянинг предмети Ернинг айнан шу қисми эканлигини эътироф этишади. Аммо уни турлича ном билан атайдилар. Масалан, Ю.К.Ефремов (1969) ва Д.Л. Арманд (1975) "ландшафт қобиғи" деб, А.Г.Исаченко(1965) "эпигеосфера" деб, И.М.Забелин (1978) "биогеосфера" деб, Р.И.Аболин (1914) "эпигенема", Е.М.Лавренко (1949) эса "фитогеосфера" деб атаганлар. География мутахассислигининг география фанлари бакалаврлари тайёрлаш ўқув режасига мувофиқ республикамиздаги бир қатор университетларда “Ландшафтшунослик асослари” курси ўқитилмокда. Бу курс кўп қиррали университет таълими беришнинг асосий тамойилларига кўп жиҳатдан мос келади. Ландшафтшунослик методологиясини илмий-назарий томонларини эгаллаб олиш нафақат табиий география, балки у билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий география ва бошқа кўпгина хусусий географик фанлар бажарадиган илмий-тадқиқот ишларида ҳам бирдек зарур бўлиб қолмокда. Айниқса табиий ресурс-лардан тўғри ва оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни ифлосланиши ва бузилишини олдини олиш, яьни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилишда иштирок этадиган мутахассисларнинг ландшафт-шуносликдан пухта билимга эга бўлишлари муҳим аҳамият касб этади. “Ландшафтли ер тузиш” курси талабаларда Ер ландшафт қобиғининг бир бутунлиги, унинг барча компонентлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва алоқадор эканлиги, улар орасида мураккаб ва хилма-хил табиий жараёнлар бўлиб туриши ҳақидаги тушунчани шакллантиришга, Ер ландшафт қобиғини ташкил қилувчи геотизимлар ҳақидаги билимларни эгаллашга қаратилгандир. Ландшафтшунослик Ер юзасида объектив мавжуд бўлган турли-туман ландшафтларни аниқлаш, харитага тушириш, уларни таърифлаб бериш билан шуғулланади. Ландшафтларнинг ҳосил бўлишини, ўтмишда, ҳозирда ва келажакда қандай бўлишини, уларнинг ички тузилишини, ривожланишини ва уларда рўй берадиган турли табиий географик жараён ва ҳодисаларни, жумладан модда ва энергия алмашинишини ўрганадиган фандир. Ландшафт-лардан ҳалк ҳўжалигида тўғри ва оқилона фойдаланиш ҳамда уларни самарадорлаштириш масалалари ҳам ландшафтшунослик вазифасига киради. Олимлар фикрича 1950-1960 йилларда ландшафтшунослик географиянннг энг муҳим қисми, ўзаги ва методологик асоси сифатида шаклланган. Ландшафтшунослик табиий география фанлари тизимига киради. Табиий география фани илгари сурган, табиатдаги барча компонентлари ўзаро боғлиқ, бир-бирига доимо таъсир этиб туради деган ғоя ландшафтшунослик назариясининг негизини ташкил қилади. Ландшафтшуносликнинг объекти табиий географиянинг ўрганиш объекти билан боғлиқ ва унинг таркибидадир. Табиий географик районлаштиришнинг энг кичик бирлиги ҳисобланган табиий географик район ҳам ички тузилиши жиҳатидан бир бутун эмас. У ўзидан кичик бўлган табиий географик мужассамалар яъни ландшафтлардан ташкил топгандир. Ландшафт ва ундан кичик бўлган, яъни маҳаллий (типологик) кўламдаги табиий географик мужассамаларни эса ландшафтшунослик фани ўрганади. Табиий географик мужассамалар табиий компонентларнинг оддий йиғиндисигина бўлиб қолмай, балки у ерда модданинг маълум бир ўзига хос кўринишидир. Ундаги табиий компонентлар шунчалик бир-бири билан бирикиб кетганки, уларни алоҳида-алоҳида бўлиб ташлашнинг иложи ҳам йўқдир. Табиий географик мужассама сўзининг синоними кўп. Географияга оид китобларда "табиий мажмуа", табиий территориал мажмуа", “географик мажмуа" ёки қисқартирилган ҳолда «геомажмуа" сўзлари ҳам ишлатилиб келинмокда. Ландшафтли ер тузиш курси талабаларда ер ландшафт қобиғининг бир бутунлиги, унинг барча компонентлари бир-бири билан узаро боғлик ва алоқадор эканлиги, улар орасида мураккаб ва хилма-хил табиий жараёнлар булиб туриши ҳақидаги тушунчани шакллантиришга, ер ландшафт кобиғини ташкил қилувчи геотизимлар ҳақидаги билимларни эгаллашга қаратилгандир. Ландшафтшунослик ер юзасида объектив мавжуд булган турли-туман ландшафтларни аниқлаш, харитага тушириш, уларни таърифлаб бериш билан шуғулланади. Ландшафтларнинг хосил бўлишини, ўтмишда, хозирда ва келажакда кандай бўлишини, уларнинг ички тузилишини, ривожланишини ва уларда руй берадиган турли табиий географик жараён ва ходисаларни, жумладан модда ва энергия алмашинишини ўрганадиган фандир. Ландшафтлардан халқ ҳўжалигида туғри ва оқилона фойдаланиш хамда уларни самарадорлаштириш масалалари хам ландшафтшунослик вазифасига киради. Олимлар фикрича 1950-60 йилларда ландшафтшунослик географиянннг энг мухим қисми, ўзаги ва методологик асоси сифатида шаклланган. Ландшафтшуносликка оид энг дастлабки фикрларнинг манбаи В.В.Докучаев ва унинг илмий мактабига мансуб бўлиб, табиатшунослик ва географ олимларнинг изланишларига бориб тақалади. Тупроқшунос географ олим, географик зоналлик қонуниятини биринчи бор илмий асослаб берган В.В.Докучаевнинг таъкидлашича табиатда бир жисм, куч ёки ҳодиса иккинчиси билан доимо ўзаро мураккаб алоқада бўлади ва бу алоқадорлик вақт ўтиши билан ўзгариб туриши мумкин. Унинг фикрича табиий компонентлар, ҳодисалар алоҳида-алоҳида ҳолда эмас, балки бир бутун ҳудудий мажмуа сифатида ўрганилиши керак. Табиат зонаси иқлим, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва бошқа табиий мужассамалардир. Бу табиий мужассамалар ҳақидаги ғоянинг юзага келиши эди. В.В.Докучаевнинг табиатнинг барча жонли ва жонсиз компонентлар орасидаги ўзаро нисбатлар ва алоқадорликларни ҳамда уларни биргаликда ривожлантириш қонунларини табиатшунослик фанлари ичида ўзига хос, янги бир фан ўрганиши керак деган хулосага келган. Аммо В.В.Докучаев "ландшафт", "ланд-шафтшунослик" сўзларини ишлатмаган бўлса ҳам, ўз фикрлари билан табиий компонентлар ҳақидаги "Янги география"ни юзага келишига сабабчи бўлди. В.В.Докучаев ғояларини кейинчалик унинг кўпгина шогирдлари ва ҳамфикр-лари фаннинг турли йўналишларида тарғиб қилиб, ривожлантириб бордилар. Табиий географик мажмуа (ландшафт)ни биринчи бор ифодалаб беришга ўриниб кўрганлардан бири А.А.Борзов (1954)дир. Унинг фикрича география - ер юзи тўғрисидаги фандир ва у алоҳида ҳодисаларни ўрганмасдан, балки уларни биргаликда ўрганиш керак. Бошқачароқ қилиб айтганда, география тоғ жинсларини, иқлим, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонотни алоҳида-алоҳида ўрганмайди, ҳатто уларни ҳар бирини географик тарқалиши ҳам географиянинг эмас, балки бошқа фанларнинг вазифасидир. География эса ер юзасининг айрим қисмларида бу ҳодисалар биргаликда қандай шаклни - ландшафтни ҳосил қилишини, тупроқлар, сувлар, иқлим, ўсимлик, ҳайвонот ва инсон турли ландшафтларда қандай алоқа бўлишини, уларнинг ўзаро таьсири қандай кўринишларда бўлишини ўрганади. Бир ландшафтни иккинчисига қандай таъсир этишини аниқлайди. Умуман ер юзаси қандай ландшафтлардан тузилганлигини тушунишга, уларнинг ҳар бирини мавжудлигини, тарқалишини ва ўзаро таъсир қонунларини тушунтириб беришга ҳаракат қилади. Ландшафт ҳақидаги тасаввурни ифодалаб беришга биринчилар қаторида Л.С.Берг (1913) ҳам ҳаракат қилган. У ўзининг "Географиянинг предмети ва вазифалари" номли мақоласида ландшафт ҳақидаги ўз фикрини баён қилар экан шундай ёзади. "Географик изланишларнинг натижаси ҳам табиий, ҳам маданий ландшафтларни ўрганиш ва таърифлаб беришдан иборатдир", шу билан бирга ландшафтларни ташкил этувчи омиллар бир-бирига қандай таъсир кўрсатиши ва қандай алоқада бўлиши ҳам ўрганилиши кераклигини таъкидлаб ўтади. Л.С.Бергнинг ифодалаши бўйича ландшафт шундай бир жойки, унда рельеф, иқлим, ўсимлик ва тупроқ қатлами гармоник (уйғунлашиб кетган) бир-бутунликни ташкил қилиб, Ернинг маълум бир табиат зонаси бўйлаб типик қайталаниб туради. Бу географик ландшафт ҳақидаги энг дастлабки илмий таърифлардан бири бўлиб, унда ландшафт табиат зонасииинг бир қисми эканлигига ва у табиий географиянинг предмети эканлигига ишора қилинади. Илмий географиянинг асосий вазифаси табиий ҳавзаларни, ўсимликлар, тупроқ ва ҳайвонот дунёсини ўзининг маълум таркиби ва хусусиятларини шундай режада сақлаб қоладики, улар орасидаги ўзаро таъсир жараёнларида бир бутунлиги сақланиши мумкин бўлади. Б.Б.Полинов фикрича "ландшафт" атамаси умумий тушунча бўлиб, унинг катта-кичик даражаси изланишларнинг миқёсига боғлиқдир. Шунинг учун турли таксономик қийматга эга бўлган ландшафтларнинг аниқлаш, харитада кўрсатиш мумкин бўлади. Бундан ташқари Б.Б.Полинов ландшафтларни динамик ҳолатига эътибор бериб, ландшафтларнинг таркибий қисмлари орасидаги ўзаро боғлиқликни мувозанат ҳолатда эмас, балки у доимо ҳаракатда бўлади ҳамда ландшафтлар эволюциясининг яъни аста-секин ва муттасил ривожланиб бориши ҳамда унинг ландшафт ўрнида бошқаси ҳосил бўлиши мумкинлигини ўқтириб ўтади. И.В.Ларин (1926) ҳам далада олиб борган ландшафт тадқиқотларини табиий географик мажмуалар ҳақиқатдан ҳам объектив мавжуд бўлиб, уларни аниқлаш харитага тушириш ва таърифлаб бериш мумкинлигига иқрор бўлди. Р.И.Аболин, Б.Б. Полинов, И.В.Ларин, А.Д. Гожевларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасида яна бир нарса аён бўлдики, у ҳам бўлса кичик мужассамаларни ташкил қилар экан, яъни улар турли кўламда бўлиши мумкин экан. Уларнинг энг кичигини, табиий мужассамаларга бошқа бўлинмайдиганини элементар ландшафт, микроландшафт ёки эпиморфа деб аталар экан. Шундай қилиб, 1930-йилларга келиб ландшафт фақат географларгина эмас, балки кўпчилик табатшунос олим ва мутахассисларни ҳам ўзига жалб этди, улар томонидан эътироф этила бошланди. Шу вақтлардан бошлаб ландшафтшунослик тараққиёти тарихида янги босқич, яъни ландшафт ҳақида тушунчани аниқлаштириш, ландшафт ҳақидаги таълимотни назарий жиҳатдан умумлаштириш ва муҳимлаштириш босқичи бошланди. Ана шундай умумлаштиришлардан дастлабкиси, Л.С.Бергнинг "СССРнинг ландшафт географик зоналари" (1930) деган китобидир. Унда ёзилишича, географик ландшафт шундай бир ҳодиса ва жараёнларнинг гуруҳлашгани ёки мажмуасини, унда рельеф, иқлим, тупрок, сувлар, ўсимликлар қоплами ва ҳайвонот дунёси ҳамда инсоннинг ҳўжалигидаги фаолият ҳам уйғунлашиб кетган ландшафтни ташкил қилувчи омилларнинг ўзаро таъсири ва алоқадорлигини ўрганишдир, деб ёзган эди у. Л.С.Бергнинг ландшафтлар, ландшафт зоналари ҳақидаги дастлабки иш-лари босилиб чиқиши биланоқ, бошқа рус табиатшунослари айниқса геобо-таник, тупроқшунос, ўрмоншунос олимлар томонидан ландшафт ҳақидаги ғояга қизиқиш янада ортиб кетди. Уларнинг изланишлари билан бевосита йирик масштабли аниқ дала тадқиқот ишлари бошланди. Натижада дастлабки ландшафт хариталари тузила бошланди. Бундай изланишлар, албатта амалий мақсадларни кўзлаган ҳолда айниқса янги ерларни ўзлаштириш мақсадида амалга оширилди. Бир вақтнинг ўзида ландшафт тушунчасининг таърифи ҳам сайқаллана бошлади. Ўрмоншунос Г.Ф.Морозов (1913) фикрича, ҳар қандай ҳудуд ўзининг табиий шароитига қараб ландшафтларга, яъни табиий бирликларга бўлинади. Бу бирликлар бир томондан иқлим, иккинчи томондан геологик шарт-шароит, рельеф учинчи томондан эса ўсимлик ва ҳайвонот дунёси кесишадиган нуқтанинг ёки тугунни ташкил қилади. Геоботаник Р.И.Аболин (1914)нинг ҳам ландшафтшунослик ва табиий географик районлаштиришга оид изланишлари эътиборга лойиқ. Унинг фик-рича ернинг мужассама ландшафт қобиғи (эпигенема) табиий зоналанишга мувофиқ ҳолда эпизоналарга, улар эса ўз навбатида жойнинг геологик, текто-ник ва орографик тузилишга қараб эпиобластларга, улар эса яна эпитипларга бўлинади. Эпитиплар эса бошқа бўлинмайдиган кичик табиий бирлик, эпиморфлардан ташкил топган. Бу табиий географик районлаштиришнинг дастлабки таксономик бирликлар тизими эди. Р.И.Аболиннинг 1929 йил тузган Қозоғистоннинг жанубий қисмини тупроқ-геоботаник харитаси зса ўзининг мазмуни жиҳатидан ҳозирги замон ландшафт хариталаридан қолишмайди. 1920 - йилларнинг ўрталарига келиб ландшафтларни харитага тушириш билан шуғулланган Б. Б. Полинов ўзининг "Ландшафт ва тупроқ" (1925) деган асарида ландшафт тушунчасига қуйидагича таъриф беради: - Ландшафт деб ер юзасининг шундай бир қисмига айтиладики, у ерда иқлим геологик ётқизиқлар, рельеф, сув мавжуд. Кейинчалик, 1938, 1947, 1948 йилларда Л.С.Берг ландшафт ҳақидаги тушунчани аниқлаштиришга бир неча бор ҳаракат қилди ва ландшафт табиий чегара билан чегаралангани, хусусийни умумийга ва умумийни хусу-сийига ўзаро таъсир этиб туришни ҳамда ландшафтлар ўзгариб туришга мойил эканини таъкидлаб ўтади. Бундан ташқари ландшафт ўз навбатида "фация"-ларга булиниши фациялар эса энг кичик табиий географик бирлик сифатида бошқа бўлинмаслигини, шу билан бирга фацияларни ҳамма элементлари ва улар орасидаги алоқадорлар бир турда эканини айтиб ўтади. Ландшафтларни динамик ҳолатда бўлиши Л.С.Бергнинг диққат- эътиборидан четда қолмаган. Унинг фикрича бирон бир ландшафт ҳақида тўла тушунчага эга бўлиш учун у қачон ва қандай шароитда ҳосил бўлган ва кейинчалик қандай кўринишга эга бўлишидан хабардор бўлишимиз керак. Ландшафт тараққиётидаги динамик жараёнларни фаслий тарихий бўлиши ҳамда инсон фаолияти таъсирида ривожланишини унутмаслик керак. Йирик ландшафтшунос олим Н.А.Солнцев таъбири билан айтганда ким-ки ландшафт муаммолари билан шуғулланар экан, албатта Л.С.Бергнинг илмий ишларига мурожат қилади. Чунки у ландшафтлар ҳақидаги таълимотининг асосларини яратди ва унинг ғоялари асосида ландшафтшунослик ривожлана бошлади. Аммо Л.С.Бергнинг ишларидан сўнг ландшафтшунослик ривожлана бошлади. Аммо Л.С. Бергнинг ишларидан ландшафтнинг хажми, катта-кичиклиги ёки кўлами қандай, регионал бирликми ёки типологик бирликми деган саволларга жавоб топиш қийин эди. Унинг Ўрта Сибир ясси тоғлиги ёки Қозоғистон бурмали тоғлари каби катта-катта географик жиҳатдан анчагина мураккаб тузилган ҳудудлар ҳам алоҳида ландшафтларни ҳосил қилади дейиши юқорида келтирилган "ландшафт ернинг маълум зонаси ичида типик айланиб туради" деган фикрига мутлақо зиддир. Ландшафтшуносликни тараққиёт тарихи ҳақида сўз юритилар экан Л.Г.Раменский (1935-1938) фикрлари ҳақида тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Чунки ландшафтнинг морфологик тузилиши ҳақида дастлабки фикрлар ва ландшафтшуносликда бутун бошли бир йўналишга асос бўлган тушунча яъни "ландшафтлар регионал бирликлардир" деган тушунчани илгари сурган ҳам ана шу Л.Г.Раменскийдир. У ўзининг 1935 йилда эълон қилинган мақоласида ландшафтшунослик учун дастлабки энг кичик бирлик бўлиб, табиий шароит жиҳатидан бир турли бўлган энг оддий мужассама - эпифациялардир деб ёзади. Эпифациялар унинг фикрича табиатан ўзидан каттароқ бўлган мужассамалар ёки табиий участкаларни ташкил қилади ва улар ўз навбатида келиб чиқиши бир хил бўлган кўшни микромужассамалар билан биргаликда мезоммужассамлар эса макромужассамаларни яъни ландшафтларнинг ҳосил қилади. Ландшафтлар бир-биридан сон ва сифат ўзгаришлари билан фарқ қилади. Шунинг учун ҳар бир ландшафт энг кичик табиий район ёки микрорайон бўлиб хизмат қилади. Кейинчалик Л.Г.Раменский (1938) мезон мужассамларнинг урочишелар деб атади. Эпифацияларнинг маълум бир гуруҳи яъни ўзаро боғлиқ ва алоқадор бўлганлари биргаликда урочишеларни ташкил қилади деб атайди. Унинг фикрига қараганда ландшафтни ташкил қилувчи урочишелар ўзаро иссиқлик, намлик ва турли моддалар алмашиниши орқали бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва алоқадор ҳамда яхлит бир моддий тизимдир. Бу ландшафтларнинг морфологик тузилишини очиб беришга қўйилган дастлабки қадам эди. Шундай қилиб Л.Г.Раменский ландшафтларни регионал бирлик сифатида ўрганиш кераклигини тарғиб қилган ва ландшафтларнинг морфологик тузилиши ҳақидаги таълимотини ишлаб чиққан олимлардан биринчиси десак бўлади. Ландшафт регионал бирлик деган тушунчанинг тарафдорларидан яна бири С. В. Калесник (1940-1947) бўлиб, унинг фикрича ҳар бир ландшафт географик қобиқнинг ажралмас бир қисмидир. Ландшафт табиий географиянинг асосий бирлигидир. Ландшафтнинг кичик бўлган мужассамаларининг ўрганиш бошқа фаннинг вазифасидир. В.В.Докучаев изланишларидан бошлаб, то 40-йиллар бошларига қадар бўлган даврда ландшафтшуносликнинг ривожланиш тарихига қисқача якун ясаб қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкин: 1. Ландшафтшунослик юзага келишига аввало В.В. Докучаевнинг (1892) табиий мужассамалар ҳақидаги ғояси сабаб бўлди. 1990 йилга келиб, табиий мужассамалар ҳақидаги янги фан юзага келиши маълум бўлиб қолган эди. 2. XX аср бошларида бажарилган А.А.Борзов, Л.С.Берг, Г.Ф.Морозов. Р.И.Аболин, Б.Б.Полинов, Л.Г.Раменскийларни илмий изланишларининг натижасида ландшафт ҳақидаги таълимот юзага кела бошлади. Йирик масштабли ландшафт хариталарини яратиш жараёнида каттами-кичикми табиий географик мужассамалар ҳақиқатдан ҳам обьектив мавжуд эканлиги ва уларни ҳосил қилувчи компонентлари хақиқатдан бир-бирига чамбарчас боғлиқ ва ўзаро алоқадор эканлиги маълум бўлди. 3. Ниҳоят ландшафтлар ўзидан кичик бўлган табиий мужассамалар урочише ва фациялардан тузилганлиги, ўзаро алоқадорлигини ландшафтларнинг морфологик тузилиши ҳақидаги тушунча пайдо бўла бошлади. 1940-йиллар охирларидан ландшафтларни ўрганишга бўлган қизиқиш янада кучайди. Бу борада Н.А.Солнцев ва унга шогирдлари бажарган изланишлар ландшафтшуносликнинг тараққиётига салмоқли ҳисса бўлиб кирди. Бу вақтга келиб табиий географик мужассамалар, жумладан ландшафтларнинг ҳам, табиий компонентларнинг ҳам ўзаро боғлиқ тизими эканлиги ва улар турли таксономик қийматга эга эканлиги ҳақида тушунчалар мавжуд бўлиб, географик матбуотда ландшафтшуносликка оид муаммоли масалалар тез-тез муҳокама қилина бошланди. Турли ҳудудларда далада олиб бориладиган ландшафт изланишлари ўтказила бошланди ва турли аниқ маьлумотлар асосида ландшафтларнинг тадқиқот усуллари ишлаб чиқила бошланди. Олий ўқув юртларида "Ландшафт ҳақидаги таълимот асослари" курси ўқитила бошланди. Аммо, ҳали кўпинча камчиликлар мавжуд бўлиб, уларнинг асосийси ландшафтшуносликнинг умумий назарияси ишлаб чиқилмаган эди. Ландшафт изланишларининг амалиёт билан боғланиши ҳали суст бораётган. Ландшафтшуносликнинг назарий асосларини яратиш ва уни ҳалк ҳўжалигида фойдаланишда ландшафтларни харитага тушириш ишларининг аҳамияти катта эканлиги ҳаммага аён бўлиб қолган эди. 1949 йилда Н.А.Солнцевнинг "Географик ландшафтнинг морфологияси ҳақида" деган каттагина илмий мақоласи босилиб чикди. У ландшафтшунос-ликнинг кейинги тараққиётига таъсир кўрсатди. Бу мақолада ландшафт тушунчасига янада тўларок таъриф бериш билан бирга ландшафтнинг марфологик таркиби ҳақила, уни ўрганишнинг амалий аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Н.А.Солнцев ландшафтшунослик назариясининг ривожланишига қўшган яна бир ҳиссаси шундан иборатки, у янги илмий йўналишиинг асосий тушунчаларини ишлаб чиқди, далада олиб бориладиган ландшафт тадқиқотларишинг ҳамда далада тўпланган маълумотлардан амалиётда фойдаланиш йўлларини кўрсатиб берди. Бундан ташқари Н.А.Солнцев ландшафтшуносликка яна иккита ''ландшафт тури" ва "ландшафтнинг табиий компонентлари" тушунчаларини киритди. Ландшафт тури тушунчаси ландшафтнинг умумий зонал хусусиятларига эътиборни қаратди ва географик жараённинг турига боғлиқ бўлади. Ландшафтлар динамикаси ҳақида гап борганда Н.А.Солнцев энг асосий масалалардан бири ландшафтнинг ҳар бир компонентининг ўрни ва аҳамиятини ҳамда жонли ва жонсиз табиатнинг ўзаро алоқадорлигидаги аҳамиятини аниқлаб олиш деб ҳисоблайди. Табиий мужассамаларнинг бешта компоненти бир-бирига ўзига хос омиллар орқали таъсир этиб туради ва бу таъсирлар тенг эмас. Омиллардан таъсири кучлиси литоген омил бўлса, кучсизи биотик омиллардир. Ландшафтнинг табиий имконияти деганда эса ҳар бир ландшафтда мавжуд бўлган, аммо инсоннинг таъсирисиз фойдаланиш мумкин бўлган ички имкониятлар назарда тутилади. 1953 йили А.Г.Исаченконинг «Табиий географиянинг асосий масалалари» номли китобининг босилиб чиқиши ландшафтшунослик ва табиий географиянинг тараққиёт тарихида алоҳида ва катта воқеа бўлади. Бу китобда ландшафтлар ҳақидаги таълимотнинг ривожланишига дастлабки якун ясалди ва ландшафтшуносликка оид бўлган мунозарали муаммолар маълум маънода танқидий баҳоланди. Ландшафт ҳақида тушунча, ландшафтнинг катта-кичиклиги, унинг бошқа табиий мужассамаларга нисбатан кўлами ҳақидаги турли тафовутли фикрлар ҳам аниқланади. А.Г.Исаченко фикрича ландшафт географик қобиқнинг генетик жиҳатдан ўзига хос бир қисмики, у зонал ва азонал жиҳатдан бир турлиги билан яъни, умуман табиий географик жиҳатдан бир турлиги билан тавсифланади ва ўзига хос тузилиши ҳамда ўзига хос морфологик таркибга эгадир. Унинг фикрича ландшафт табиий географик районлаштиришнинг энг асосий бирлиги бўлиб зонал хусусиятлари бўйича ҳам, азонал хусусиятлари бўйича ҳам бир бутун бўлиб бошқа бўлинмайди. Ландшафт, агар ўзидан кичик мужассамаларга бўлинса у ўзининг зонал ёки азонал хусусиятини йўқотиб қўяди. Ландшафтшунослик бўйича биринчи ўкув қўлланманинг муаллифи ҳам А.Г.Исаченкодир. Унинг 1965 йил нашр қилинган "Ландшафтли ер тузиш ва табиий географик районлаштириш" қўлланмаси кейинчалик қайта ишланиб, 1991 йил дарслик сифатида яна шу ном билан босмадан чиқарилди. Унда ҳозирги замон ландшафтшунослигининг назарий асослари баён қилинган. Ландшафтшунослик фанининг тараққиётига ўзига хос муносиб ҳисса қўшган таниқли олимлардан яна бири Ф.Н.Мильковдир. У кейинги қарийб 40-45 йил мобайнида ландшафтшуносликда ўзига хос йўналишнинг, яъни "ландшафт-умумий тушунчадир" деган ғояга асосланган йўналишнинг шаклланишига катта ҳисса қўшди. Ф.Н.Мильков фикрича, ландшафт тушунчаси иқлим, тупроқ, ўсимлик тушунчалари каби умумий тушунчадир. Бу тушунча ҳудуднинг катта ёки кичиклигидан қатъий-назар тадбиқ қилиниши мумкин. Масалан, ўрмон ландшафти, иқлим, чўллар ландшафти, тоғлар ландшафти, ботқоқликлар каби. Унинг таъкидлашича, ландшафт ўзаро боғлиқ ва алоқадор бўлган табиий нарсалар ва ҳодисалар мажмуидан иборатдир ва бизнинг кўз олдимиздан тарихан шаклланган доимо ривожланишида бўлган ҳамда турли таксономик қийматга эга бўлган табиий географик мужассамалар кўринишида намоён бўлади. Ландшафтшунослик кўлами жиҳатдан чекланмаган. Жумладан, Ернинг ландшафт қобиғини ҳам ўрганадиган фандир. Ландшафт қобиғи деганда Ф.Н.Мильков бошқа табиатшунослар каби географик қобиқнинг ўзинигина эмас, балки унинг ичида мавжуд бўлган нисбатан юпқа, ўзига хос ўрталик қобиқни тушунади. Бу қобиқ атмосфера, литосфера ва гидросферанинг кесишган ва бир-биридан фаол таъсир этиб турадиган модда ва энергия алмашиниши жадал рўй бералиган органик ҳаёт қайнаган қисмида ҳосил бўлади. Ф.Н.Мильков таъбири билан айтганда, ландшафт қобиғи географик қобиқнинг биологик фокусидир. Географик қобиқ табиий географиянннг ўрганиш объекти бўлса, ландшафт қобиғи ландшафтшунослик фанининг объектидир. Ландшафт қобиғи географик қобиқдан юлиб олинган ҳолда эмас, балки унинг энг ажойиб ва ўзига хос қисми сифатида ўрганилади. Ландшафт ва Ернинг ландшафт қобиғи ҳақидаги фикрларни Ф.Н.Мильков ўзининг қатор илмий асарлари ва ўкув қўлланмаларида (1959, 1967, 1970, 1990) келтиради. Воронеж давлат университетида ландшафтшуносликнинг ва ундаги янги йўналиш антропоген ландшафтшуносликнинг юзага келиши ва ривожланиши ҳам Ф.Н.Мильков номи билан боғлиқдир. 2-жаҳон урушидан кейинги йиллар тарихида ландшафтшуносликка оид бўлган қизиқиш, ландшафтларни ўрганишга бўлган эътиборни кучайиши асо-сан 1960-1970 йилларга тўғри келади. Бу вақтда ландшафтшушсликка оид илмий ишлар, китоблар, тўпламлар кўплаб нашрдан чиқа бошлади. Ландшафтшунослик масалалари география жамияти съездларида ва ландшафтшунослик-нинг бутуниттифоқ мажлисларида кўплаб мухокама қилина бошлади. Муҳокамага қўйилган масалалар қуйидагилардан иборат эди: 1. Ландшафтшуносликнинг назарий масалалари. 2. Ландшафт тадқиқот-лари методикаси. 3. Амалий ландшафтшунослик. 1960-йилларнинг ўрталаридан бошлаб кишилик жамиятининг атроф-муҳитга бўлган таъсири ортиб кегганлиги табиий бойликлардан фойдаланишдаги ҳўжасизлик, катта майдонларда ўрмонларнинг қирқилиб кетиши, унумли ерлардан, сувдан оқилона фойдаланмаслик, сув ҳавзалари, тупроқ, ҳавонинг жадал суръатлар билан ифлосланиши орқали тезда сезила бошлади. Энди у ёки бу ҳайвон ёки у ўсимлик тўрини сақлаб қолишгина эмас, балки инсоннинг ўзи яшаб турган муҳити ҳисобланган ландшафтлардан бир бутун ҳолида муҳофаза қилиш, тиклаш ва яхшилаш муаммоси долзарб бўлиб қолди. Ана шундай мураккаб ва кўп маблағ ҳамда кўп меҳнат талаб қиладиган муаммони ҳал этишнинг илмий асосларини яратишда ландшафтшуносликнинг аҳамияти катта эканлиги маълум бўлиб қолган эди. Натижада ландшафтшунослар олдида фақат ландшафтларни аниқлаш эмас, балки харитага тушириш ва уларни таърифлаб бериш ҳамда уларни ҳалк ҳўжалгининг турли тармоқларини ривожлантириш нуқтаи-назаридан баҳолаш ландшафтларнинг кейинги ривожланишини инсоннииг ҳалк ҳўжалигидаги фаолияти таъсирида қайси йўналишда боришини ва ўзгаришини олдиндан айтиб бериш зарурияти туғилади. Бундай масалаларни ижобий ҳал этиш учун ландшафтшунослик ўзининг анъанавий услубларидан ташқари геокимёвий, геофизикавий ва экологик усулларидан фойдаланишга мажбур бўла бошлади. Ландшафтшуносларни ландшафтларда рўй берадиган модда-энергия алмашиниши, ландшафтларни биологик имкониятларини ўрганиш қизиқтира бошлади. Бундай масалаларни ўрганиш ландшафтларни бевосита жойида географик ёки ландшафт муҳитлари ташкил қилиб ўрганишни тақоза этади. Чунки ландшафтлардаги биомасса ва унинг махсулдорлиги модданинг биологик айланиши ва биогеоциклини сувнинг ҳаракати ва айланишини модда ва энергиянинг ландшафт компонентлари орасида, ландшафтнинг марфологик қисмлари орасида ҳам бир ландшафт билан қўшни ландшафтлар орасида кўчиб юриши ва тақсимланиши каби масалаларини ўрганиш шундай муҳитлар ташкил қилиш заруриятини келтириб чиқаради. Табиий географик ва ландшафт муҳитларида тўпланган аниқ маълумотлар таҳлили натижасида анчагина назарий хулосалар юзага келди. Улардан энг асосийси ландшафт ёки бошқа табиий география мужассамалари жумладан географик қобиқни ҳам геотизим деб қараш бўлди. Шу билан бирга ландшафтшуносликда функционал динамик ландшафтшунослик йўналиши шакллана бошлади. Табиий географик ёки ландшафт муҳитларида олиб борилган кузатишлар натижасида ва тўпланган маълумотлар асосида у ёки бу ландшафтни фақат маконда эмас, балки, замонда ҳам ўзгариб туришини тадқиқ қилиш, математик статистика тадқиқот усулларидан фойдаланиш ва тадбиқ қилиш имкониятлари туғилди. Умумий ландшафтшуносликнинг шу кунгача бўлган, карийб 100 йиллик ривожланиш тарихига назар ташлар эканмиз, бу фанда бир неча илмий йўналишлар ҳосил бўлганлигини кўрамиз. Ландшафтшуносликдаги энг қадимги ва асосий йўналиш таркибий - генетик йўналишдир. Бу йўналиш намоёндалари асосан ландшафтларни аниқлаш, харитага тушириш, уларни морфологик тузилишини, горизантал ва вертикал тузилишини очиб бериш билан шуғулланганлар. Бу йўналиш ландшафтлар ўзига хос геомужассама сифатида кичикроқ мужассамалар йиғиндисидан иборат деган ғояга асосланади. Ландшафтларнинг шаклланиши ва ривожланишини ўрганиш билан боғлиқ бўлган йўналишлардан яна бири антропоген ландшафтшуносликдир. Ҳақиқатдан ҳам ер юзасида киши таъсири бўлмаган инсон томонидан ўзгартирилмаган табиий ландшафтлар кам қолган. Инсон ўз таъсири билан ландшафт ҳосил қилувчи жараёнларни мураккаблаштиради. Кўпинча уларни бузади. Ландшафтнинг морфологик тузилишини ойдинлаштириб юборади. Натижада табиий ландшафтлар ўрнида антроноген ландшафтлар ҳосил бўлади. Геотизимлар ҳақидаги таълимот ҳам шу йўналишга киради. Ландшафтшунослик ҳам бошқа фанлар қаторида назарий масалалар билан биргаликда амалий масалаларни ҳал этишга ҳаракат қилади ва натижада янги йўналиш, амалий ландшафтшунослик юзага келади. Амалий ландшафтшунослик тадқиқотларининг асосий мазмуни ландшафт ҳақидаги таълимотнинг асосий назарий қоида ва усулларини ҳалк ҳўжалигига тааллуқли масалаларни ечишга тадбиқ этиш демакдир. Бу борада бажарилган дастлабки изланишлар кўпроқ қишлоқ ҳўжалиги мақсадларида бажарилгаи бўлиб, яхши натижалар беради. Ландшафт тадқиқотларининг иатижалари янги ерларни ўзлаштиришда, йул транспорт курилиши, шаҳар, қишлоқ, саноат қурилиши ва турли -туман йирик иншоатлар қурилишида, соғлиқни сақлаш ва рекреация, табиат муҳофазаси билан боғлиқ кўпгина тадбирларнинг илмий асосини яратишда катта аҳамият касб этиши мумкин, Маданий ландшафтларни барпо қилиш ва ландшафтларни самарадор қилиш, амалий ландшафтшуносликнинг бир қисмидир. Ландшафтшуносликдаги янги йўналишлардан яна бири - ландшафтларни прогнозлаш, яъни ландшафтлар тараққиётини, уларнинг у ёки бу таъсир натижасида ўзгаришини олдиндан айтиб бериш. Бу йўналиш долзарб бўлиши билан бирга мураккаб ва суст ривожланмоқда. Ландшафтшуносликдаги функционал - динамик йўналиш асримизнинг 1960-йилларидан бошлаб шакллана бошлади. Бу йўналишда олиб борилган илмий изланишларнинг асосий мазмуни ландшафтларнинг вақт мобайнида ўзгаришига, ландшафтларнинг ўз функциясини бажариш жабҳаларига эътибор беришдан иборатдир. А.А.Крауклис (1979) таъбири билан айтганда ландшафтшуносликдаги табиий-генетик йўналиш табиий географик районлаштириш билан биргаликда ландшафтларни ўрганишда "макроскопик" ёндошиш бўлса, функционал динамик йўналиш эса "микроскопик" ёндошишдир. Уларнинг биринчиси бўйича ландшафтлар аниқланади, харитага туширилади, морфологик тузилиши ўрганилади. Иккинчиси бўйича эса ландшафтларнинг ичида рўй берадиган жараёнларни ҳам маконда, ҳам замонда ўзгаришини, ландшафтлар ва уларнинг морфологик қисмлари орасида, компонентлари орасида модда ва энергия алмашинишини ўрганишга кўпроқ эътибор берилади. Бу йўналишнинг ҳосил бўлиши билан ландшафтшуносликка ландшафт-нинг ҳолати, ландшафтнинг динамикаси, ландшафтнинг инварианти, ланд-шафтнинг ўз вазифасини бажарувчи каби тушунчалар кириб келади. Ландшафшуносликка оид муаммоли масалаларни ҳал этишда экологик ёндашишнинг аҳамияти кундан-кунга ортиб бормоқда. 1940 - йилда юзага келган биогеоценозлар ҳақидаги таълимотда табиатга географик кўз билан қараш билан экологик кўз билан қарашни бир-бирига жуда яқинлаштириб қўйди. Ландшафт ўзига хос муҳит ҳосил қилувчи геотизимдир. Унда инсон яшайди. Шунинг учун ландшафтларни инсон яшаши ва фаолият кўрсатиши нуқтаи – назаридан ўрганиш керак бўлади. У ёки бу ландшафтни қишлоқ ҳўжалигининг бир тармоғи учун баҳоланганда ҳам, ўша тармоқда етакчи ҳисобланган ўсимлик (масалан, пахта, дон ва бошқалар)нинг ўсиши ёки ҳайвон (қўй, эчки, қорамол ва бошқалар)нинг яшаши ва унумдорлигини орттириш нуқтаи -назаридан баҳоласак, бу экологик ёндошиш бўлади. Ландшафтларни тадқиқ қилишдаги экологик ёндошиш бир қатор амалий масалаларни ҳал этишда катта аҳамиятга эгадир. Экология ўзига хос бир филтр бўлиб, тўпланган географик маълумотларни қишлоқ ҳўжалигида ёки ҳалқ ҳўжалигининг бошқа соҳаларида фойдаланишдан олдин ана шу филтрдан ўтказиб олиш керак. Ландшафтларнинг динамик ҳолатини аниқлашда экологик мезон катта аҳамият касб этади. Чунки уларнинг энг тез ўзгарувчан ва кишиларнинг ҳўжалигидаги фаолияти таъсирида акс-садо берадиган компоненти биотадир. Шунинг учун ҳам табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини илмий асосларини ишлаб чиқишда ландшафт– экологик йўналишнинг тадқиқот натижалари жуда аҳамиятлидир. Бу йўналиш географияни экология фани билан туташган жойида юзага келади. Ландшафтшунослик тараққиётида ҳосил бўлган йўналишлардан бири - эстетик ландшафт йўналишидир. Инсон ҳаётида, унинг кундалик кайфиятининг шаклланишида, меҳнат фаолияти натижаларининг унумли бўлишида атроф - муҳит ва ландшафтнинг эстетик кўриниши катта аҳамиятга эгадир. Чиройли ландшафт завқли меҳнат учун рағбатлантирилади. Эстетик ландшафт йўналишининг тарбиявий жиҳати ва табиат муҳофазаси масалаларининг ташвиқот қилишда ҳам аҳамияти мавжуддир. Ландшафтшунослик ёки табиий географиянинг ривожланиш тарихи билан шуғулланган тадқиқотчиларнинг кўпчилиги фаннинг тараққиёт тарихини маълум босқичларга ёки даврларга бўлиб ўрганишга ҳаракат қилганлар. Жумладан, рус географиясида табиий ҳудудий комплекслар ҳақидаги тушунчаларнинг ривожланиши мавзуида махсус изланишлар олиб борган Н.Г.Сухова (1981) тўртта даврни ажратади, яъни; 1. ХIХ асрнинг 80-йилларидан ХХ асрнинг 10-йилларигача бўлган давр. Бу табиий географик комплекс ғоясининг туғилиши давридир. 2. 20-30 йиллар даври. Бу давр ландшафт табиий географик комплекс эканлиги ҳақидаги тушунчанинг оммалашув давридир. 3. 40-йиллардан 60-йилларнинг бошигача бўлган давр. Бу ландшафт ҳақидаги таълимотнинг назарий асослари ишлаб чиқилган давр ҳисобланади. 4. 60-йиллар бошидан 80-йилларгача бўлган давр, яъни табиий географик комплекслар геотизимлар эканлиги ҳақидаги тушунчанинг ишлаб чиқилиши ва тарқалиш даври. Ландшафтшуносликнинг фан сифатида шаклланиши ва ривожланиши асосан рус олимларининг тадқиқотлари билан боғлаган И.И.Мамай (2008) бу фан тарихида тўрт босқични ажратар экан, бу босқичлар орасидаги чегараларни анчагина шартли эканлигини таъкидлайди. Унингча, биринчи босқич 1913-1947 йилларни ўз ичига олиб, ландшафтшуносликнинг фан сифатида шаклланиши билан тавсифланади. Бу даврда ландшафт табиий географиянинг тадқиқот предмети сифатида қарай бошлади. Диалектик материализм эса ландшафтшуносликнинг методологик асоси сифатида қарор топди. Иккинчи босқич (1948-1965 йй.) ландшафтшуносликнинг илмий мустақиллигини ва унинг амалий имкониятларини географлар томонидан эътироф этилиши билан тавсифланади. Бу даврда бир қатор университетларда ландшафтшунослик мактаблари, янги илмий йўналишлар шаклланди. Бу фан бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалар яратилди, монографиялар эълон қилинди. Учинчи босқич (1970-1991) ландшафтлар динамикаси, табиий географик комплексларга антропоген таъсир ва табиатдан ратсионал фойдаланиш муаммоларини ечишга қаратилган тадқиқотларнинг устунлиги билан тавсифланади. Бу босқичнинг тавсифли томони шундаки, бу даврда космосдан олинган маълумотлар кенг юзага келди, тизимли ёндашув тушунчаси кенг қўлланила бошланди. Бир қатор янги тушунчалар (бир бутунлик, ташкилланганлик, функциясини бажариши, ҳолатлари, барқарорлиги каби) кенг қўллана бошланди. Антропоген ландшафтшунослик (Ф.Н.Милков, 1977) йўналиши, геотехтизимлар ҳақидаги таълимот (К.Н. Дяконов, 1978) пайдо бўлди. Ландшафтшунослик назариясига оид бир қатор монографик асарлар нашрдан чиқди. "Ландшафтшунослик" предмети кўп олий ўқув юртларида ўқитила бошланди. Тўртинчи босқич 1992 йилдан бошланиб, ҳали тугамаган. Бу босқични муаллиф шартли равишда ХХ асрнинг 50-80 йилларида тўпланган ландшафт тадқиқотлари маълумотларини Ернинг космик суратларини жалб қилиш, компютер технологиялари ва математик моделлаштириш усулларидан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиш деб номлаган. Бу босқичнинг тавсифли томонларидан бири экологик йўналишдаги тадқиқотларнинг олдинги ўринга чиқиб олганлигидар. Ландшафтшуносликнинг тараққиёт тарихи билан шуғулланган В.С. Преображенский (1988) ҳам асосан уч даврни тавсифлашга ҳаракат қилган: 1) ландшафт ҳақидаги асосий ғоянинг (консепсиянинг) туғилиш даври (ХIХ асрнинг 80-йилларидан ХХ асрнинг 40-йилларигача); 2) ландшафт ҳақидаги таълимотнинг шаклланиш даври (1945-65 йиллар); 3) ландшафтшуносликнинг авж олиш даври (1965 йилдан бошлаб). Ушбу даврлар яна бир қанча босқичларга бўлинган. Аммо, муаллифнинг ўзи бундай бўлишни анчагина шартли эканлигини тан олади. В.С. Преображенский бу давр ёки босқичларнинг чегарасини аниқлашда фанда рўй берган муҳим ва йирик воқеаларни ҳам ҳисобга олганлигини таъкидлайди. Бундай муҳим ёки йирик воқеалар деганда у кўпчиликда қизиқиш уйғота олган анжуманлар ёки йирикроқ илмий асар ва дарсликларнинг нашрдан чиққанлигини тушунган. Агар масалага бу жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, 1950 йилларнинг охирида Тошкент Давлат Университети табиий география кафедрасининг олимлари Л.Н. Бабушкин ва Н.А. Когай томонидан Ўзбекистон ҳудудини қишлоқ хўжалиги мақсадларида табиий географик районлаштириш мавзуида илмий тадқиқот ишларининг бошлаб юборилиши ҳам Ўзбекистонда ландшафтшуносликнинг тараққиёт тарихидаги муҳим воқеалардан эди. Чунки, шу мавзуда ўтказилган бир қатор илмий анжуманларда табиий географик районлаштиришнинг асосий методи ландшафт типологик бирликлар харитасини таҳлил қилиш натижасида табиий географик районларни аниқлаш эканлиги таъкидлаб ўтилган эди. Натижада, тарихда биринчи маротаба Ўзбекистоннинг ландшафт харитаси яратилди ва 1964 йилда нашрдан чиқди. худди шу йили ушбу муаллифларнинг "Ўзбекистонни табиий географик районлаштириш" деган монографияси ҳам босилиб чиқиб, унда ландшафтларнинг қисқача тавсифлари ҳам берилган эди. Шу ерда яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчимизки, Л.Н. Бабушкин билан Н.А. Когайнинг илмий ҳамкорлиги 15 йилдан ортиқ вақт давом этиб, ниҳоятда самарали бўлди. Улар ҳаммуаллифликда жуда кўп илмий мақолалар, монографиялар ва ўқув қўлланмалари яратдилар. Ўзбекистонлик географлар орасида ландшафтшунослик масалаларига бўлган қизиқиш 1960-1970 йилларда янада авж олди. Бу вақтда бир қатор ёш ҳамюртларимиз Москва, Санкт-Петербург, Киев, Воронеж, Лвов, Қозон каби шаҳарларга бориб аспирантурада таҳсил олдилар, диссертатсия ёзиб, ҳимоя қилиб қайтдилар. П.Ғуломов, М.Умаров, Ю.Султонов, А.Саидов, С.Нишонов, А.Абдулқосимов, Л.Алибеков, Т.Аллаберганов, Т.Жумабоев, А.Рафиқов, М.Қузибоев, Ш.Ергешовлар шулар жумласидандир. Уларнинг илмий йўналишлари, Ўзбекистон ландшафтшунослигига қўшган ҳиссалари ҳақида Ю.Султоновнинг (1974) китобидан умумий тасаввурга эга бўлиш мумкин. Ушбу тадқиқотчиларнинг кўпчилиги ҳудудий ландшафтшунослик йўналишида иш олиб борганликларини Ўзбекистондаги география ҳамда экология тарихи билан шуғулланган Р.У. Рахимбеков (1995) ҳам таъкидлаб ўтган. Қўшимча тарзда шуни эслатиб ўтиш мумкинки, юқорида номлари санаб ўтилган табиий географларимиз ландшафт тушунчасини изоҳлашда якдил эмаслар. Бунинг сабаби уларнинг турли илмий мактаблар намоёндалари раҳбарлигида таҳсил олганликларидандир. Download 116 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling