2- кисм indd


Меҳнат ресурсларини шакллантишнинг турлари


Download 1.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/24
Sana31.03.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1313592
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
2- кисм

Меҳнат ресурсларини шакллантишнинг турлари
Меҳнат ресурсларини 
шакллантиришнинг 
усуллари
Меҳнат ресурсларини шакллантириш турларининг 
моҳияти
Экстенсив
Меҳнатга лаёқатли ходимларнинг сонини уларнинг меҳнат 
потенциалини ўзгартирмаган ҳолда амалга ошириш.
Интенсив
Ходимларнинг потенциалини бевосита таълим ва касбий тай­
ёргарлик орқали ошириш.
Оддий
Ходимларнинг меҳнатга жамланма 
потенциали
сақланиб ту­
ради, яъни меҳнат фаолиятига қодир бўлганларнинг сони ва 
уларнинг 
потенциали
ўзгармайди, натижада ишлаб чиқариш 
ҳажми барқарор бўлади.
Торайтирилган
Ходимларнинг меҳнатга жамланма 
потенциали
ҳам меҳнат 
фаолиятига қодир бўлганларнинг сони ҳам камаяди, ҳам улар­
нинг касбий тайёргарлик даражаси ёмонлашади.
Кенгайтирилган
Ходимларнинг меҳнатга жамланма 
потенциали 
ортади. Бунда 
меҳнатга жамланма қобилиятнинг ортиши экстенсив ёки 
интенсив тарзда бўлиши мумкин.
Меҳнат ресурсларини тақсимлашнинг мақсади – меҳнатга лаёқатли 
аҳолини иш билан самарали банд қилиш, меҳнат ресурсларини иқтисодиёт 
тармоқлари ва ишлаб чиқариш соҳалари бўйича оқилона тақсимлашдан 
иборат. Меҳнат ресурсларини дастлабки тақсимлашга умумтаълим, ўрта 
махсус, касб­ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртларининг 
битирувчиларини ишга жойлаштириш киради. Меҳнат ресурсларини 
иккиламчи тақсимлаш эса меҳнат ресурсларининг мобиллиги билан боғлиқ. 
Бундай тақсимлаш, асосан, иш билан бандлик хизматлари орқали амалга 
оширилади.
Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш бевосита иш жойида, аниқ ижтимоий 
фойдали маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишдан иборат бўлган 
меҳнат фаолияти жараёнида амалга оширилади. Ушбу босқичда асосий 
эътибор ишлаб чиқаришда ходимлардан самарали фойдаланишга қаратилиши 
керак. Бу кўп жиҳатдан ишлаб чиқаришнинг модернизациялаштирилиши, 
янги технологияларнинг жорий этилиши, персонални бошқаришнинг 
такомиллаштирилишига боғлиқ.


167

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling