2- кисм indd


Download 1.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/24
Sana31.03.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1313592
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
2- кисм

Аҳолининг жинсий таркиби – аҳолининг эркак ва аёлларга тақсимлани­
шидир. Бундан тахминан 20 йил олдин Ўзбекистонда ҳар 1000 та аёлга 994 та 
эркак тўғри келар эди. Аммо бугунги кунга келиб аёлларга нисбатан эркак­
ларнинг миқдори кўпайиб кетмоқда ва бундай демографик ҳолат келажакда 
ижобий натижа бермайди.


175
5.5. Аҳоли ва меҳнат ресурсларининг таркиби
5.7-расм. Ўзбекистон аҳолиси жинсий таркибининг салмоғи, %
Аҳолининг ёш таркиби мамлакатнинг ижтимоий­иқтисодий ривожлани­
шида муҳим аҳамият касб этади. Ёш ҳақидаги маълумотлар аҳолини рўйхат­
дан ўтказиш, махсус текширувлар, жумладан, туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажра­
лишларни қайд қилиш жараёнида олинади. Ўзбекистон аҳолисининг ҳозирги 
ёш таркибида 30 ёшгача бўлган ёшлар улуши 62,1 % ни, 16 ёшгача бўлган 
болалар улуши 33,3 % ни, 16–29 ёшдагилар улуши 28,8 % ни ташкил этади.
5.8-расм. Ўзбекистон аҳолиси жинсий таркибининг сони, минг киши


v боб. Mеҳнат ресурслари ва уларнинг шакллантирилиши
176
Мамлакат аҳолисининг ҳозирги вақтдаги ўртача ёши 25,5 ёш, жумла­
дан, қишлоқда 24,1, шаҳарда эса 27,9 ёшга тенг. У халқаро демографик 
таснифга кўра, Ўзбекистонни ёш давлатлар қаторига киритиш имконини 
беради.
Ёш бўйича аҳолининг турли гуруҳлари меҳнат фаоллиги даражаси би­
лан фарқланадилар. Жумладан, 16–29 ёшдагиларнинг асосий қисми таъ­
лим олиш, касб­ҳунар ўрганиш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ билан 
машғул.
Энг юқори меҳнат фаоллиги ва иш билан бандлик 25–49 ёшдаги 
фуқаролар учун хос. 50 ёшга тўлганларидан кейин уларнинг меҳнат 
фаолликлари аста­секин камая боради. Фуқароларнинг бир қисми пен­
сия ёшига тўлганидан кейин ҳам меҳнат фаолиятини давом эттиради­
лар. Бироқ экспертларнинг фикрларига кўра, уларнинг меҳнат фаоллиги 
пенсия ёшига тўлганларидан сўнг дастлабки 5–7 йил давомида сақланиб 
қолади.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling