Қандай шароитларда радиотўлқинлар ионосфера қатламидан тўлалигича қайтади?
Жавоб : Asosan tungi paytda , xavo ochiqligida. Chunki kundizi quyosh nuring energiyasi ta’sirida radio to’lqinlarni yutilishi ko’p uchraydi. Lekin bu xolatlar chastota diapazoniga xam bog’liq.
Километрли ва гектометрли тўлқинларда радиолиниялар ҳосил қилишнинг қандай ўзига хос хусусиятлари мавжуд?
Жавоб: Километрли деганда (узун тўлқинлар УТ) тушунилади. Бу диапазондаги тўлқинлар учун ер сирти ўтказгич хисобланади. Ерни яхши айланиб ўтадиган сирт тўлқинининг алоқа ташкил қилиш мумкин бўлган масофа 1500-2000 кмни ташкил қилади. Энг пастки қатламдан яхши аксланади ва фазовий тўлқинни хосил қилади. Бу диапазонда алоқа жуда барқарор. Шунинг учун бу тўлқинлар денгиз алоқаси, йўналтириш навигация хамда радио эшиттириш олиб бориш учун қўлланилади.
Гектометрли тўлқин деганда ўрта тўлқинлар тушунилади. Бу диапазондаги тўлқинлар учун ер сирти ярим ўтказгич хисобланади. Бу диапазондаги тўлқинларда алоқа ташкил қилиш мумкин бўлган масофа 500-1500 кмгача бўлади. Бу тўлқинлар фазовий нур билан тунги вақт ижобий шароит бўлганлиги натижасида Е қатламидан аксланиши ва унда йўқотишлар кичиклиги хисобига алоқа яхши бўлади. Бу диапазонда сигнал сатхи тебраниши наижасида бузилиши, тартибсизланишини хисобга олган холда қабул қилиш томонида сатхни автоматик ростлаш узатувчи томонда антифединг антенналари қўлланилади. Бу диапазонда радиоэшиттириш станциялари, радиомаяклар аниқ вақт хизматида ишлайди.
Декаметрли тўлқинларда “Қотиш” (“Замирания”) ва “Жимлик зонаси” (“Зона молчания”) эффектларининг ҳосил бўлишини тушунтиринг.
Жавоб:
“Қотиш” (“Замирания”) Декаметрли тўлқинларда (ҚТ-қисқа тўлқинлар) узатувчи ва қабул қилувчини орасида турли хил мухитлар ва унинг температураси, ўтказувчанлиги турлича бўлганлиги учун сигналнинг бузилиши, тартибсизланиши ва титраш юз беради.
Натижада фойдали сигналнинг частотаси, амплитудаси, фазалари ўзгариб кетади. Буни таъсирида қабул қилувчи қурилма параметрига сигналлар параметри тўғри келмай “қотиш”эффекти хосил бўлади ёки антенна таянчи мустахкам щрнатилмаслиги натижасида антенна шамол ёки бошқа сабабларга кўра қимирлайди. Натижада сигнални охирини қабул қилинган олдинги сигналга қўша олмай қолади. Йўёналтирилган антенналарда кўпроқ учрайди.
“Жимлик зонаси” (“Зона молчания”) - радиотўлқинлар тарқалаётганда ер сиртининг айрим жойларида сигнал сўниши юз беради. Ана шу сигнал сўнган жойдан бошлаб ионосфера қатламидан қайтган тўлқин тушган жойигача чимлик зонаси хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |