Электрон схема симуляторлари
Электроника ва радиотехника кафедраси
Режа СХЕМАЛАР - Схема – бу график хужжат бўлиб, унда шартли белгилар ва тасвирлар тариқасида қурилманинг асосий қисмлари ва ўзаро алоқалари кўрсатилади.
- Схемалар ўз ичига қурилмани лойиҳалаштириш, яратиш, тўплаш, созлаш ва фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотларни олади.
- Схемалар қуйидагиларга мўлжалланади:
- Лойиҳалаштириш босқичида- бўлғуси қурилманинг структурасини аниқлашда;
- Ишлаб чиқариш босқичида-қурилманинг конструкцияси билан танишиш, технологик жараёнини яратиш, қурилмани монтаж ва назорат қилиш;
- Фойдаланиш жараёнида – носозликларини аниқлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш.
СХЕМАЛАР - Электрон схема симуляторлари – қурилма ёки схемаларни моделлаштириш, ўрганиш, таҳлил қилиш, лойиҳалаштириш, яратиш ва сигналлар кўрсаткичларини ўлчаш учун мўлжалланган маълум бир дастурий таъминот.
ЭЛЕКТРОН СХЕМА СИМУЛЯТОРЛАРИ - Электрон схема симуляторларида қурилма ёки схемаларни ишлаш принципини моделлаштириш учун математик моделлардан фойдаланилади.
- Схемаларни ишлаш жараёнини уларни яратишга қадар симуляциялаш ишлаб чиқиш самарадорлигини бир қанча оширади ва моддий жиҳатдан тежайди.
- Масалан, интеграл схемалар учун фотошаблонларни ясаш қимматга тушади, макетли платаларни амалда қўллаш ва ички сигналларини кўриш жуда қийин ҳисобланади. Шунинг учун барча интеграл схемаларни яратишда симуляциядан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |