2- маъруза Электрон схема симуляторлари


Download 12.1 Kb.
bet1/3
Sana03.06.2024
Hajmi12.1 Kb.
#1899123
  1   2   3
Bog'liq
li4Wt134ChP0MPusIfsNpEVnrIZtP9nxsmKxmZqZ

2- маъруза

Электрон схема симуляторлари


Электроника ва радиотехника кафедраси

Режа

СХЕМАЛАР

  • Схема – бу график хужжат бўлиб, унда шартли белгилар ва тасвирлар тариқасида қурилманинг асосий қисмлари ва ўзаро алоқалари кўрсатилади.
  • Схемалар ўз ичига қурилмани лойиҳалаштириш, яратиш, тўплаш, созлаш ва фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотларни олади.
  • Схемалар қуйидагиларга мўлжалланади:
  • Лойиҳалаштириш босқичида- бўлғуси қурилманинг структурасини аниқлашда;
  • Ишлаб чиқариш босқичида-қурилманинг конструкцияси билан танишиш, технологик жараёнини яратиш, қурилмани монтаж ва назорат қилиш;
  • Фойдаланиш жараёнида – носозликларини аниқлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш.

СХЕМАЛАР

ЭЛЕКТРОН СХЕМА СИМУЛЯТОРЛАРИ

  • Электрон схема симуляторлари – қурилма ёки схемаларни моделлаштириш, ўрганиш, таҳлил қилиш, лойиҳалаштириш, яратиш ва сигналлар кўрсаткичларини ўлчаш учун мўлжалланган маълум бир дастурий таъминот.

ЭЛЕКТРОН СХЕМА СИМУЛЯТОРЛАРИ

  • Электрон схема симуляторларида қурилма ёки схемаларни ишлаш принципини моделлаштириш учун математик моделлардан фойдаланилади.
  • Схемаларни ишлаш жараёнини уларни яратишга қадар симуляциялаш ишлаб чиқиш самарадорлигини бир қанча оширади ва моддий жиҳатдан тежайди.
  • Масалан, интеграл схемалар учун фотошаблонларни ясаш қимматга тушади, макетли платаларни амалда қўллаш ва ички сигналларини кўриш жуда қийин ҳисобланади. Шунинг учун барча интеграл схемаларни яратишда симуляциядан фойдаланилади.

Download 12.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling