2
– МАЪРУЗА ТАҚДИМОТИ
МАВЗУ
: ЖАХОН ВА ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ.
ГЛОБАЛ ВА МИНТАҚАВИЙ
МУАММОЛАР
РЕЖА
1. Ўзбекистон электр энергетикаси хақида маълумотлар.
2. Жахон электроэнергетикаси ва глобал муаммолар.
1.
Мамлакатимиз электроэнергетикаси хақида маълумотлар.
Мамлакатни электр энергияси билан таминлаш хамма
замонларда ва
хамма давлатларда хам энг долзарб масала хисобланган. Бугунги кунда, сир
эмаски, саноат тараққиёти ва ахолининг турмуш даражаси электроэнерге- тика
тараққиёти билан боғлиқ. Халқ хўжалигининг
бирор сохасини, кундалик
хаётимизни электр энергиясисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бугунги ривожлан-
ган дунёда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва электрлаштириш
мамлакатни стратегик кўрсаткичларидан бири хисобланади. Президентимиз
такидлаганидек
“мамлакат тўла маънода мустақилликка эришади, қачонки у
энергетика сохасида хам мустақил бўлса”.
Электр энергиясини шу даражада хаётимизга чукур кириб
борганлигининг асосий сабаби шундаки, электр энергисини энергиянинг
бошқа турларига айлантириш жуда осон, технологик жихатдан содда,
иқтисодий жихатдан арзон.
Масалан электр энергияси оддий спиралда иссиқлик энергиясига,
электродвигателда механик энергияга, лампаларда ёруғлик энергиясига,
индкутив ғалтакда магнит майдон энергиясига жуда осонлик билан айланади.
Газ, кумир ёки бошқа органик ёқилғиларнинг энергиясини худди шундай турли
куринишдаги энергия турларига айлантириш учун эса кўплаб
мураккаб
қурилмалар ишлатилган бўлар эди.