- 2-МАВЗУ. ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИ, МАДАНИЙЛИГИ ВА СТРУКТУРАСИ
-
Режа: - Режа:
- 1. Тупроқ унумдорлиги ва унинг турлари.
- 2. Тупроқ маданийлиги ва уни яхшилаш тадбирлари.
- 3.Тупроқ унумдорлиги ва маданийлигини яхшилашда органик моддаларнинг аҳамияти.
Тупроқ унумдорлиги. - Тупроқ унумдорлиги деганда ўсимликни бутун вегетация давомида сув ва озиқ элементлари билан таъминлаш хусусияти тушунилади.
- Тупроқ унумдорлиги ерга оқилона таъсир этганда яхшиланиб боради, нотўғри ишлов берилганда эса аксинча пасайиб боради.
- Тупроқ унумдорлиги табиий ва сунъий турларга бўлинади.
Омилларнинг таъсир этиш жараёнига қараб тупроқ унумдорлиги - Фан ва техника ютуқла-
- ридан фойдаланиб инсон
- томонидан яратилади
Озиқа моддалар билан таъминланганлик даражасига қараб тупроқ унумдорлиги - Тупроқдаги озиқа
- элементларининг умумий
- миқдори билан белгиланади
- Тупроқдаги ўсимлик
- ўзлаштираоладиган озиқ моддалар
- миқдори билан белгиланади
Маданийлашган тупроқ. - Ўсимликни ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилган зарарли организмлардан тозаланган тупроқ маданийлашган тупроқ дейилади.
- Тупроқ биологик, кимёвий ва физикавий усулларда маданийлаш-тирилади.
Тупроқларни маданийлаштириш омиллари. - Органик моддаларнинг
- синтезланишини
- бошқариш, алмашлаб
- экиш бактериал ўғитлар
- Ишқорий тупроқларга
- гипс, кислоталига
- охак солиш, ўғитлаш
- Ерга физик – механик
- таъсир этиш, ишлов
- бериш
Ҳайдалма қатлам тузилиши ва унинг аҳамияти. - Тупроқнинг қаттиқ фазаси ва ундаги бўшлиқлар ҳажмларининг нисбати ҳайдалма қатлам тузилиши дейилади.
- Тупроқдаги ғовакларнинг диаметри 1-2 мм дан кичикларини капилляр, ундан катталарини нокапилляр ғоваклик дейилади.
Нокапилляр ғовакликлардан сув фақат пастга ҳаракат қилади. - Нокапилляр ғовакликлардан сув фақат пастга ҳаракат қилади.
- Капилляр ғовакликлар кўпайса, яъни тупроқ зичлашса сувнинг юқорига ҳаракати тезлашади.
- Капилляр ва нокапилляр ғовакликлар нисбати 1:1 бўлганда тупроқнинг сув, ҳаво ва озиқ режими энг қулай бўлади.
- Тупроқнинг ҳаво сув, озиқ ва иссиқлик режимлари ҳайдалма қатлам тузилишига боғлиқ бўлади.
Тупроқ пайдо бўлиш жараёнда унинг таркибий қисмлари Тупроқнинг ҳажмий массаси ва аҳамияти. - Тупроқ учта фазадан: қаттиқ, суюқ ва газдан иборат.
- Маълум бир тузилишга эга бўлган тупроқ оғирлигининг шундай ҳажмдаги сув оғирлигига нисбати тупроқнинг ҳажмий массаси дейилади ва г/см3 да ифодаланади.
Бўз тупроқларнинг ҳажмий массаси ҳайдалма қатламда 1,2-1,4 г/см3 атрофида бўлади. - Бўз тупроқларнинг ҳажмий массаси ҳайдалма қатламда 1,2-1,4 г/см3 атрофида бўлади.
- Ишлов бериш ёрдамида ҳайдалма қатламга керакли тузилиш берилади. Турли ўсимликлар тупроқ зичлигига ҳар хил талабчан бўлади.
- Кўпгина ўсимликлар тупроқ зичлиги 1,2-1,3 гр/см3 бўлганда яхши ўсади.
Тупроқ структураси ва уни яхшилаш усуллари. - Майда чанг заррачаларини бир - бири билан ёпишиб, ҳар хил катталликдаги агрегатлар (кесаклар) ҳосил қилиши тупроқ структураси дейилади.
- Структура ҳосил бўлишида органик модда елимловчи вазифасини ўтайди.
- Чиринди қанча кўп бўлса тупроқ структураси шунча яхши бўлади.
Тупроқ структураси Мустахкам структурали тупроқлар. - Сувга чидамли кесакчалардан ташкил топган тупроқлар мустаҳкам структурали дейилади.
- Тупроқнинг донадорлиги сув, ҳаво, иссиқлик ва озиқ режимларига таъсир этади.
- Структура механик, физик-кимёвий, биологик омиллар таъсирида бузилади.
Тупроқ структураси қуйидагиларга бўлинади: - Плати
- Палахсали
- Устунсимон
- Блокли
- Увоқли
- Донадор
- Ушоқли
- Бир донли
- Бирлашимли (массивли)
- [1]-МАНБА: Chandrasekaran B., Annadurai K., Somasundaram E. A textbook of Agronomy 2010. р. 244-245.
Тупроқ структураси агрегатлари қуйидаги талабларга эга бўлиши керак - Маълум бир миқдорда нам сақлаш;
- Тупроқ хавоси режимини нормал бўлиши;
- Донадорлиги ва юмшоқлиги билан фарқланиши;
- Сув ўтказувчанлигининг яхши бўлиши;
- Механик заррачаларининг бир-бирига мустахкам ёпишиши.
-
Тупроқ структурасини тиклаш. - Тупроқ структураси органик ўғитлар солиш, алмашлаб экиш яъни органик модда миқдорини кўпайтириш ҳисобига тикланади.
- Тупроқ структурасини сақлашда ерга ишлов бериш сонини камайтириш ҳам алоҳида ўрин тутади.
Эътиборингиз учун рахмат. - Эътиборингиз учун рахмат.
Do'stlaringiz bilan baham: |