2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Download 135.79 Kb.
bet5/27
Sana24.03.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1293954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

Учинчиси эса эътиқодчиларни ўзида жамлайдиган диний ташкилотларнинг мавжудлиги. Диний ташкилот, бу бир дин издошларининг жамоавий равишда ўз диний расм-русум, ибодат маросимларини ўтказадиган, диний таълим оладиган муассасаларидир. Бу, исломда - масжид, мадраса, христианликда - черков, семинария, яҳудийликда - синагога ва хоказо.
Дин арабча сўз экани барчага маълум. Лекин, дин тушунчасини тўлиқ англаб олиш учун, унинг хам луғавий, хам истилоҳий маъноларини алоҳида-алоҳида олиб танишиб, таҳлил килиш мақсадга мувофикдир. Араб манбаларида қайд этилишича, дин сўзи («дана») феълидан ясалган бўлиб, «кимгадир буйсунмоқ, бўйин эгмоқ, итоат этмоқ, кимдандир қарздор бўлмоқ, эътиқод қилмоқ, қилган ишига яраша мукофотламоқ»; «дийнун» сўзи эса, «дин, имон, ажр- мукофот, қилинган ишга яраша берилган ҳақ» каби маъноларни билдиради.
Ўзбек тили луғат адабиётларида «дин» - ишонч, ишонмоқ, эътиқод, мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, парҳез, йўл тутиш, одат қилиш, эътиқод қилиш маъноларини билдириши келтириб ўтилади. Исломдан аввал туркий халкларнинг дин тушунчасини ифодалаш учун турли даврларда «darm», «ном» ва «den» каби сўзларни ишлатганлари маълум. Улардан «drm», «darm» дин, ақида маъносида санскритча (қадим ҳинд тили) «dharma» (Пали тилида dhamma); «ном» дин ишонч, қонун маъносида суғд тилидан кириб келганлиги айтилади. Ўзбек тилидаги «дин» маъносини берувчи атамалар барча тилларда мавжуд. Жумладан, зардуштийларнинг манбаси «Авесто»да «дин» сифатида «daena», қадимги форс паҳлавий тилида «den», «din», «dena», «daena» сўзи ишлатилиб, «йўл», «мазҳаб», «маросим», «услуб», «тарз» каби маъноларни билдирган. Иброний тилида истифода қилинадиган «dath» сўзи «дин» тушунчасини ифодалаш учун умумий термин бўлиб, «ҳукм», «амр» ва «қонун» маъноларини англатган. Рус тилида дин маъносини англатадиган «религия» сўзининг келиб чиқиши борасида луғатларда бир қанча ёндашувлар келтириб ўтилган. Улардан баъзиларига кўра мазкур атама лотинча «religio» сўзидан келиб чиқиб, «диёнат, диндорлик, тақводорлик, художўйлик, мўминлик, тақво, муқаддас нарса ёки жой, қадамжо, зиёратгоҳ, ибодат-топиниш-сиғиниш ва у билан боғлиқ диний маросимлар» деган маъноларни англатади. Иккинчи гуруҳ тилшунослар «religio» сўзи семантик, маъно ва морфологик жиҳатдан «relegere» сўзи билан боғлик бўлиб, «янгидан тўпламок, янгидан танлашга киришмоқ, қайта ишлаб чиқиш учун олдинги синтезга қайтиш» каби маъноларни англатади, деб таъкидлайдилар.


Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling