2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Download 135.79 Kb.
bet8/27
Sana24.03.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1293954
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

«Илмут Тавҳид» Тавҳид фақат илоҳий сифатлардан бири бўлибгина қолмай, балки барча сифатларни жамловчи Аллоҳга лойиқ бўлган ва Аллоҳнинг зотида ундан ўзгача лойиқ бўлмаган ҳамма нарсаларни баён қилувчи нарсадир.
Бу исм ўнинчи ҳижрий асрдан кейин кенг тарқалди. Давлат билан дин (диний ташкилотлар) ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг турли шакллари мавжуд бўлиб, улар бугунга келиб қуйидаги учта асосий туркумга ажратилади:
1.Идентификацион модель. Бундай моделни биз, мисол учун, Дания, Англия, Греция, Швеция, Финляндия, Норвегияда (яъни Европа иттифокининг деярли учдан бир қисмида), Саудия Арабистони, Бруней қироллиги, Катар, Эрон ислом республикасида кузатишимиз мумкин.
2. Сепарацион , яъни давлат диндан ажратилганлигига асосланган модель. Давлат билан дин ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг бу турига АҚШ, Франция, Нидерландия, Туркия, МДҲ, давлатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси каби давлатларни мисол сифатида келтириш мумкин.
3. Кооперацион - нейтралитет модели. Германия, Испания, Италия, Бельгия, Люксембург, Австрия каби мамлакатларида ўз аксини топган.
1.Идентификацион модель муайян тарихий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда, Европанинг айрим мамлакатларида давлат динини расмий белгилаш принципига амал қилади. Жумладан, ҳозирги кунда англикан черкови (расмий номланиши - Англия черкови) давлат мақомига эгадир. Қироликдаги диний ташкилотларнинг ўрни-мавқеи бир қатор парламент томонидан қабул килинган қонунлар ҳамда давлат ва диний ташкилот ўртасидаги келишув-битимлари билан белгиланади. Шундай ҳужжатлардан энг муҳими - 1534 йили қабул қилинган «Супрематия (устуворлик) тўғрисидаги акт»дир. Унга биноан қирол англикан черков раҳбари ҳисобланади (1952 йилданг буён қиролича). Монарх ҳукумат тавсиясига биноан епископларни тайинлайди. Бундай епископларнинг аксарият қисми лордлар палатасининг аъзоларидир. Барча дин хизматчиларидан сан (диний унвон)га бағишлаш жараёнида қиролга итоаткорлик тўғрисида қасамёд қилиши талаб қилинади. Шунингдек, черковнинг муҳим ҳужжатлари, шунингдек англикан черковининг Бош синоди қарорлари, қонуний кучга киришидан аввал, парламент томонидан тасдиқланиши ва қирол томонидан маъқулланиши лозим. Англикан черкови хизматчилари томонидан расмийлаштирилган никоҳлар юридик кучга эга. Диний ташкилот ўзининг барча маблағларини бевосита эмас, балки «Черков ваколатдорлари» номли давлат молиявий ташкилоти орқали тасарруф этади. Бу ташкилот қўлида Англия черковига расмий тегишли бўлган барча молия-маблағлар тўпланади. Швеция, Дания ва Норвегияда диний ташкилотнинг мақоми бошқа мамлакатларда бўлган мақомидан жиддий фарқ қилади. Скандинавия мамлакатларининг характерли белгиси - протестантизмнинг қатъий устуворлиги ҳисобланади - бу мамлакатларда аҳолининг 90 фоизидан кўпроги протестант черковига мансубдир.

Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling