2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Download 135.79 Kb.
bet12/27
Sana24.03.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1293954
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

3-савол баёни: Дунё мамлакатлари ва Ўзбекистонда виждон эркинлиги ҳақидаги қонун қабул қилинишининг ижтимоий маданий аҳамияти.Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминланиши. Виждон эркинлиги табиий ҳуқуқ ва эркинликлар сирасига кирувчи, ҳар бир шахснинг ажралмас ҳуқуқларидан биридир. Шахснинг табиий ҳуқуқлари давлатнинг инсонга берган «туҳфаси» эмас, балки инсоннинг муносиб турмуш ва ҳаёт тарзини танлаш билан боғлик реал имконияти ҳисобланади. Шу билан бирга, табиий ҳуқуқдар жумласига кирувчи эркинликларни қонун чиқарувчи ўзи хоҳлаганда қисқартириши ёки чеклашга ҳам ҳақли эмас. Чунки бу ҳуқуқлар инсонларга табиатан (Худо томонидан) берилган инъом саналади. Виждон эркинлиги ҳам худди шундай. Ҳуқуқий мезонда виждон тушунчаси «виждон эркинлиги» шаклида келади. Ўзбекистоннинг асосий қомуси - Конституцияда «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди» (31-модда), деган қоида мустаҳкамланган. Баъзи ҳукукий адабиётларда «виждон эркинлиги» ўзнида «эътиқод эркинлиги» тушунчасини ҳам учратиш мумкин. Аслида эътиқод» (арабча «иътақада» феълидан) сўзи ҳам кўп маъноли сўзлар жумласига кириб, ишонч, имонли бўлиш, кўнгилда тасдиқлаш маъноларини беради. Эътиқод эркинлиги ҳам виждон эркинлиги сингари шахснинг бирор динни ихтиёр этиб, унга эътиқод қилиши ҳуқуқинии англатади.. Лекин бу ҳуқуқ виждон эркинлиги коидалари рухсат берадиган даҳрий бўлиш ҳуқуқини кафолатламайди. Шу каби фарқлар сабабли айрим давлатлар қонунчилигида (мусулмон араб мамлакатларида) виждон эркинлиги эмас, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга асосан агар инсон амал қилиб турган динидан чиқадиган бўлса, айрим ҳолларда қонуний жазо санкцияларининг қўлланилиши ҳам эътиқод эркннлигининг ўзига хос хусусиятини кўрсатади.Тингловчиларга “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси (18-моддаси)ни ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаpo Пакт (19-моддаси)ни таҳлил қилиб беринг.
Конфессия сўзи (лотинча – “confessio”) ўзбек тилига айнан таржима қилинганда “эътиқод қилиш”, деган маънони англатади.
Мутахассислар ҳозирги кунда дунёда тахминан 1000 дан ортиқ диний конфессиялар мавжуд, деб ҳисоблайдилар.
Секта сўзи,муайян диний, сиёсий ёки фалсафий қарашларга эргашувчилар гуруҳини англатади. Диний секта деганда маълум бир диндаги расмий ақидаларга зид равишда ажралиб чиққан ёки мавжуд динлар ва конфессияларга умуман алоқаси бўлмаган ҳолда дин байроғи остида фаолият кўрсатадиган гуруҳлар тушунилади.
Миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш.
Прозелитизм - бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилиш. лотинча”tolerare”-”сабр-қилмоқ”деган маъно беради.
1995 йил 16 ноябрда БМТнинг фан, таълим ва маданият бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКО “Бағрикенглик принциплари Декларацияси”ни қабул қилган.
2018 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик”деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. (Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташабусини илгари сурган эди.)
Диний бағрикенглик ғояси деб хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида чин дилдан очиқ кўнгиллик билан ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини тараннум этувчи фикрлар ва амалий хатти-ҳаракатлар тизимига айтилади.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади: “Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир” (168-оят). Ушбу ояти каримада шайтоннинг изларидан эргашиш ҳалол-пок ризқларни ейишга зид қилиб қўйилмоқда. Демак, мусулмон инсон ҳаромдан, бировнинг ҳаққидан дўзахга тушишдан қўрққан каби қўрқиши зарурдир.
Жумладан: Нонвой эрта-тонгдан унни қориб, касбга киришар экан, ёпадиган нони ҳар бир инсоннинг қўлига ҳалол пок етиб бориши учун ундан покизалик талаб қилинади. Ҳатто пешонасидан томадиган терни ҳам қораётган хамирга томмаслиги чорасини кўриши лозимдир.
Қассоб ҳам сўяётган жонлиқни "Бисмиллоҳ"ни айтиб, ҳалол покиза сўйиши, жамиятга ҳалол гўшт тақдим қилишни ўзининг бурчи деб билиши ҳамда бу борада ўзини омонатдор ҳис қилиши лозим.
Ўқитувчи-муаллим ва мударрислар ҳам дарс вақтини риоя қилиши ҳамда ўз касбининг омонатдори эканини асло унумасликлари лозим. Улар аудиторияда 45 минут ёки 80 минут дарс вақтининг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиши, ўқувчи ёки талабаларга манфаатли билимлари етказишга бор имкониятини сарфлаши, бунинг учун эса аввало дарсга яхши тайёргарлик кўриб, вақтида келиши талаб этилади.
Тингловчилардан ҳам вақтини беҳуда зое қилмаслиги учун вазифаларни яхши тайёрлаб келишлари, талаб қилинади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 16 та конфессияга мансуб 2277 та диний ташкилот фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 2094 тасини исломий диний ташкилотлар, шу жумладан, 2067 тасини масжидлар ташкил этади. Шунингдек, 166 та христиан диний ташкилоти, 8 та яҳудий ва 6 та баҳоий жамоалари, биттадан кришначилар жамияти ва буддавийлар ибодатхонаси ҳамда конфессиялараро Ўзбекистон Библия жамияти фаолият юритмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари кенгаши ўзининг йиғилишларини йилига икки марта ўтказиб келмоқда.(2020 йил маълумоти).
Диний таълимда туб ўзгаришлар юз берди, илмий-тадқиқот фаолияти изчиллик билан олиб борилмоқда. “Йўл харитаси”да белгиланган халқаро учрашув ва тадбирлар мунтазам равишда ташкил қилинмоқда. Мисол тариқасида 2019 йил ноябрь ойида Тошкент ва Самарқандда АҚШнинг Глобал жалб қилиш институти ҳамкорлигида ўтказилган “Дин ва қонун устуворлиги” мавзусида Ўзбекистон — Америка илмий-амалий семинарини келтириш ўринлидир. Мамлакатда ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилган. Вилоятларда калом, ҳадис, фикҳ, ақида ва тасаввуф илми мактаблари очилган. Шунингдек, Ўзбекистон тўлиқ Инжил христианлари маркази, Ўзбекистон Инжил христиан-баптистлар черковлари иттифоқи фаолият юритмоқда.Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” да дин ва диний ташкилотлар билан бўладиган муносабатлар ҳам такомиллаштириб борилмоқда. Олий ислом диний ўқув юртлари. 1.Ўзбекистон Ислом Академияси. (Халқаро ислом академияси Диний ва дунёвий билим беришга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади ва ушбу соҳадаги таълимнинг барча босқичларини ўз ичга қамраб олади. Хусусан: ўрта махсус таълим;олий таълим;олий таълимдан кейинги таълим;малака ошириш.2.Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти3.Ҳадис илмий мактаби: ЎМИ тасарруфидаги ОДТМ, 5 йил, ”Ҳадисшунослик” таълим йўналиши мавжуд, квотаси 10 нафар,Самарқанд.4.Мир Араб олий мадрасаси,Бухоро вилояти Коган тумани. Ўрта махсус ислом билим юртлари 1.Кўкалдош ( Тошкент) 2.”Хадичаи Кубро”(аёл-қизлар учун )3.”Мир Араб”( Бухоро ) 4.”Жўйбори Калом” (аёл-қизлар учун )5.Хожа Бухорий ( Китоб )6.”Сайид Муҳийддин махдум” (Андижон )7.Ҳидоя ( Наманган )8. “Мулло Қирғиз” ( Наманган )9.”Фахриддин ар-Розий” (Урганч )10.Мухаммад ал-Беруний ( Нукус )11.Имом Термизий (Термиз). Бошқа конфессиядаги ноисломий билим юртлари 1.Тошкет православ диний семинарияси 2. Тошкент протестант семинарияси. 2016 йил дин соҳасида амалга оширилган ишлар: 2016 йил октябрь - Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Сессия кун тартиби ғояси: “ Таълим ва маърифат - тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл “. Сессияда Президент Ш. Мирзиёев маъруза қилди.Маълумот: Собиқ СССР даврида 75 йил давомида Ўзбекистондан ҳажга борган кишилар 130 нафар экан. Масжидлар сони 30 та эди. 2017 йил диний-маърифий соҳада ислоҳотларга, яхши хабарларга бой йил бўлган. Диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар акс этган энг асосий янгиликларни эслаб ўтамиз.2017 йил 14 февраль. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди.2017 йил 29 ноябрь. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси буйруғига кўра, Қорилар мусобақаси ҳар бир туманда ўтказиладиган, унда ЎМИ тасарруфидаги ўқув юртларидан бўлмаганлар ҳам иштирок эта оладиган бўлди.2017 йил 15 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор эълон қилинди. Ўзбекистон Ислом академияси ҳузурида магистратура (2 йил), таянч докторантура (3 йил) ва докторантура (3 йил) фаолият юритади.2018 йил 16 апрель - “Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони қабул қилинган. 2018 йил дин соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар: 2018 йил 16 апрель - “Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси президенти фармони қабул қилинган. 2018 йил 4 май - Олий мажлис қонунчилик палатаси кенгаши ва Сенат кенгаши”Дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ижросини мониторинг қилиш ишчи гуруҳи тасдиқланди.2018 йил 30 июнь – “Экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 2018 йил 31 май - Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш,қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.2018 йил 12 декабрь – БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилинди. 2019 йил диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар: 2019 йил 4 сентябрь Диний – маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида. ПҚ-4436-сонли қарори қабул қилинди. 2020 йил диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилиши: Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси ҳам Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан чиқарди.Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан чиқарди. Комиссия 28 апрель куни эълон қилган ҳисоботида АҚШ Давлат департаментига Ўзбекистонни «махсус кузатувдаги давлатлар» рўйхатига ўтказишни тавсия этган.Комиссия ҳисоботида Ўзбекистон 2019 йил давомида диний соҳада амалга оширган ўзгаришлар эътироф этилиб, айниқса «Жаслиқ» қамоқхонасининг ёпилгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.«Ўзбекистон ҳукумати диний соҳага оид муаммоли қонунларни қайта кўриб чиқиши (ҳукумат шундай қилишни ваъда қилган) ва ҳибсда ушлаб турилганлар масаласини ҳал этиши зарурлигича қолаётганига қарамай, USCIRF сўнгги бир йилда кузатилган умидбахш ўзгаришларга асосланган ҳолда Давлат департаментига Ўзбекистонни «махсус кузатувдаги давлатлар» рўйхатига ўтказишни тавсия қилмоқда», – дейилади Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси ҳисоботида. Қайд этиш керак, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан 2018 йил декабрда чиқариб бўлган .Бироқ USCIRF 2019 йил апрелида Давлат департаментининг бу қарорини маъқулламаган, Ўзбекистонни «қора рўйхат»га қайтаришни маслаҳат берганди. Шунга қарамай, Комиссия тавсияси Давлат департаменти томонидан инобатга олинмаган, АҚШ ташқи сиёсат идораси 2019 йил декабрида Ўзбекистонни «алоҳида кузатувдаги давлатлар» тоифасида қолдирган эди.Маълумот учун, Ўзбекистон Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссиясининг йиллик ҳисоботларида 2005 йилдан буён «алоҳида хавотирга молик давлат» сифатида қайд этиб келинган.2020 йилги ҳисоботда 15та давлат "махсус кузатув остида" бўлиши кераклиги, 14та давлатдаги диний вазият эса "алоҳида хавотирга молик" экани айтилган.
2020 йилги ҳисоботда Ўзбекистон билан бирга Қозоғистон, Афғонистон ва Озарбойжон дохил жами 15та мамлакат «махсус кузатувдаги давлатлар» (суратда сариқ рангда), деб таснифланиши лозим, дея кўрсатилган. Туркия, Миср, Индонезия, Малайзия, Ироқ, Баҳрайн ҳамда бир нечта Африка давлатлари шулар жумласидан.USCIRF 14та мамлакатни «Алоҳида хавотирга молик давлатлар» Хусусан: Тожикистон, Туркманистон, Россия, Хитой ва Эрон диний эркинликлар айниқса чекланган мамлакатлар деб малакаланган.Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси – Қўшма Штатлар федерал ҳукуматининг мустақил органи бўлиб, ҳайъат аъзоларидан иборат. Комиссия вакиллари дунё бўйича диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиб, АҚШ президенти, Давлат департаменти ва Конгрессга сиёсий қарорлар қабул қилишда инобатга олишни кўзлаб тавсиялар киритади.
2020 йил 19 августда Ўзбекистонда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Изоҳ:-1991 йил 14-июнь қонун кучга кирди, 1998 йил 1-май янги таҳрири қабул қилинди ва 2020 йил 19-августда (янги таҳрир лойиҳаси) муҳокама учун ижтимоий тармоқларга қўйилди. Ҳозир қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling