Олий таълимдан кейинги таълим институтларини очиш тўғрисида “Кимё” кафедраси


Download 87 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi87 Kb.
#1505559
  1   2   3
Bog'liq
Umumiy asosnoma


Олий таълимдан кейинги таълим институтларини очиш тўғрисида

  1. Кимё” кафедраси томонидан кафедранинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида ва илмий педагогик кадрларга бўлган замонавий талабларни ҳисобга олиб, 02.00.06-“Юқори молекуляр бирикмалар” ихтисослиги бўйича белгиланган тартибда таянч докторантура ва докторантура очилишига рухсат бериш бўйича ҳужжатлар тақдим этилган. Институтнинг “Кимё” кафедрасида кўп йиллардан бери “Кимё” йўналишида аспирантура ва таянч докторантура фаолият юритиб келган. Жумладан, “Юқори молекуляр бирикмалар” ихтисослиги бўйича кимё фанлари номзоди, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), кимё фанлари доктори (ДСc) диссертатсиялари ҳимоя қилинган. Институт бакалавриатурасининг деярли барча йўналишларида “Полимерлар физикаси ва кимёси” фани ўқув режада мавжуд. Кимё-технология йўналишида бакалавр ва магистрлар тайёрланади, уларнинг ўқув режасида “Умумий ва ноорганик кимё”, “Органик кимё”, “Аналитик кимё”, “Физик ва коллоид кимё”, “Полимерлар физикаси ва кимёси” “Селлюлоза кимёси”, “Толали материаллар кимёси”, “Бўёвчи моддалар кимёси” каби кимё фанлари мавжуд. Ҳозирги пайтда кафедранинг илмий салоҳияти 90% ни ташкил этади. Кафедрада к.ф.д., проф. А.С.Рафиков, т.ф.д., дотс. А.Т.Ибрагимов, к.ф.н, дотс. Ш.И.Каримов, к.ф.н., дотс. А.Р.Тулаганов,
    к.ф.н., дотс. Ш.С.Джалилов, к.ф.н., дотс. Д.О.Абдусаматова, кимё фанлари бўйича ф.д. (ПҳД), дотс. С.Х.Каримов, Д.Б.Содиқова фаолият олиб бормоқдалар. Кафедрамизнинг 5 нафар таянч докторанти кимё йўналишида илмий-тадқиқот ишларини бажаришмоқда, 2 нафар ёш тадқиқотчилар ҳам илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Кафедранинг моддий-техник базаси илмий ишларни бажариш имкониятини беради. Ўқув-илмий лабораторияларда Спектрофотометр ЭМС-3, компакт УСБ-спектрометр, рақамли УСБ микроскоп, рақамли рефрактометр ДР301-95, роторли буғлаткич ИКА РВ 8, автоматик титратор ЭасйПлус Титратион, универсал қуритиш шкафи Меммерт, суюқланиш температурасини аниқловчи автоматик қурилма Стуарт СМП 10, Хепплер визкозимери ва автоматик роторли вискозиметр, аналитик ва электрон тарози, бидистиллятор, юпқа қатламли хроматография учун ускуна ва анжомлар, сентрифуга, электрокимё бўйича ишчи ўрни, диафрамали вакуум-насос, муфел печи, кондуктометр, термостат, иситгичлар, турли ўлчамдаги кимёвий шиша ва пластмасса идишлар, термометрлар ва бошқа анжомлар мавжуд. Юқори технологияли тадқиқотлар Республика илмий марказларида шартнома асосида бажарилиб келинмоқда.

  1. Тўқимачилик материалшунослиги” кафедраси томонидан таълим-фан-ишлаб чиқариш интергатсияси соҳада илмий педагогик кадрларга бўлган талабларнинг оширилиши ҳам ортишини ҳисобга олиб, 05.06.01-“Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги” ихтисослиги бўйича белгиланган тартибда таянч докторантура очилишига рухсат беришилишини сўраб ҳужжатлар тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январдаги 1-сонли йиғилиши баёни 60 банди ижросини таъминлаш бўйича “Тўқимачилик материалшунослиги” кафедрасида ўқитиладиган 70711302- “Метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш (пахта, тўқимачилик ва енгил саноат)” ‎‎мутахассислиги бўйича Давлат таълим стандарти, малака талаблари ишлаб чиқилган. Ушбу малака талабларида фанлар таркиби, уларнинг мазмуни, маъруза, амалий, лаборатория, малакавий амалиётлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турдош олий таълим муассасалари- Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро муҳандислик технология институти, Қорақалпоғистон давлат университети, Жиззах политехника институти билан, келишилган ҳолда, истеъмолчиларнинг истаклари ҳамда республикамизда пахта, тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларини ривожлантиришда рўй бераётган иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишда зарур бўлган талаблар инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Магистрларнинг касбий фаолияти турларида, илмий-тадқиқот, ишлаб чиқариш-технологик, ташкилий-бошқарув, лойиҳалаш-конструкторлик фаолиятлари билан олий, малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларида илмий педагогик ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида педагогик фаолият ҳам назарда тутилган.

Ҳозирда кафедрада илмий салоҳияти 72,4% ни ташкил этади. Кафедрада т.ф.д., проф.С.А.Хамрайева, т.ф.н., проф. М.Қулметов, т.ф.н.,проф.Т.А.Очилов, т.ф.н., дотс.Р.Д.Акбаров т.ф.н.,дотс.Б.Б.Ахмедов, т.ф.н., дотс. А.А.Абдугаффаров, т.ф.н., дотс. Ш.А.Усмонова, ф.ф.д.(ПҳД) Ж.Р.Мухтаров, ф.ф.д. (ПҳД) Д.Убайдуллайева, ф.ф.д.(ПҳД) Т.А.Тойирова, ф.ф.д.(ПҳД) З.Ф.Валийева, ф.ф.д.(ПҳД) Ш.Е.Тўланов, ф.ф.д.(ПҳД) С.У.Патхуллайевлар фаолият олиб бормоқдалар. 2022 йилда кафедрамизнинг катта ўқитувчиси М.Р.Атанафасов ва ассистенти У.П.Хайдаровлар фалсафа фанлари доктори (ПҳД) диссертатсиясини ҳимоя қилиш арафасида. Ундан ташқари, кафедрамизда 2 нафар ўқитувчиларимиз фалсафа доктори(ПҳД) илмий даражасини олиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling