Олий таълимдан кейинги таълим институтларини очиш тўғрисида “Кимё” кафедраси
Download 87 Kb.
|
Umumiy asosnoma
- Bu sahifa navigatsiya:
- 08.00.07-“Молия, пул муомаласи ва кредит” ва 08.00.13-“Менежмент”
- Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А. Гуламов
5. “Корпоратив бошқарув” кафедраси томонидан “Таълим-фан-ишлаб чиқариш” интегратсиясини чуқурлаштириш мақсадида илмий педагогик кадрларга бўлган талабларнинг оширилиши ҳамда ортишини ҳисобга олиб,
08.00.07-“Молия, пул муомаласи ва кредит” ва 08.00.13-“Менежмент” ихтисосликлари бўйича белгиланган тартибда таянч докторантура очилишига рухсат беришилишини сўраб ҳужжатлар тақдим қилинган. Айни пайтда юқори малакали кадрларга талаб Республикамизда иқтисодиётнинг тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларида ривожланган давлатлар таълим тизимлари ҳамда техника ва технологиялари ютуқларига асосланиб узлуксиз таълимни такомиллаштирилиши долзарб масалалар сирасига киради. Ҳозирда кафедранинг илмий салоҳияти 48 % ни ташкил этади. Кафедрада и.ф.д., проф. Н.М.Махмудов, и.ф.д., проф. Т.Ш.Ешназаров, и.ф.н., дотс. Х.М.Мавлянбердийева, и.ф.н., дотс. Х.А.Темиров, и.ф.н., дотс. Р.А.Исайев, и.ф.н., дотс. С.Н.Юлдашев, и.ф.ф.д., дотс. М.А.Мансуров, и.ф.ф.д., дотс. Н.М.Муминова, и.ф.ф.д., М.Р.Худойкулов, и.ф.ф.д., М.Х.Темиров, и.ф.ф.д., Ф.М.Абдусалямовлар фаолият олиб бормоқдалар. 2022 йилда кафедра профессори Р.А.Исайев ва доцент Н.М.Муминовалар иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc), катта ўқитувчи Ф.П.Азимова ҳамда таянч докторант Б.А.Давлятовлар иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олишда диссертатсияларини ҳимоя қилиши режалаштирилган. Ундан ташқари, кафедранинг 5 нафар ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Келажакда республикамиз турдош олий таълим муассасалари ўртасида етакчилик мавқеини таъминлаш, қолаверса кафедрамиз илмий салоҳиятини ошириш ва юқори малакали педагог кадрлар тайёрлашда докторантура очиш мақсадга мувофиқ. Институтда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини ташкил этиш ва илмий тадқиот ишларини олиб бориш учун қуйидаги моддий техника база мавжуд: -Корея ҳукуматининг 15 млн. АҚШ доллари миқдоридаги беғараз кўмаги ҳисобидан ташкил этилган “КОР-УЗ” тўқимачилик технопарки; -институтда акредитатсияланган тўқимачилик маҳсулотларини синаш учун “CентехУз” лабораторияси; -“Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси”нинг 325 000 АҚШ доллари маблағи ҳисобидан ташкил этилган лабораторияси; “Халқаро ривожлантириш Ассотсиатсияси иштирокида олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган лабораторияси; -“Табиий толаларни дастлабки ишлаш” кафедраси қошидаги илмий синов-лабораториялари мавжуд. Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А. Гуламов Download 87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling