Олий таълимдан кейинги таълим институтларини очиш тўғрисида “Кимё” кафедраси
“Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш”
Download 87 Kb.
|
Umumiy asosnoma
- Bu sahifa navigatsiya:
- 05.01.08-“Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш” ихтисослиги бўйича
- 4. “Ўзбек ва хорижий тиллар”
- 10.00.06-“Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик”
3. “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси томонидан таълим-фан-ишлаб чиқариш интергатсияси соҳада илмий педагогик кадрларга бўлган талабларнинг оширилиши ҳам ортишини ҳисобга олиб, 05.01.08-“Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш” ихтисослиги бўйича белгиланган тартибда таянч докторантура ва докторантура очилишига рухсат беришилишини сўраб ҳужжатлар тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январдаги 1-сонли йиғилиши баёни 60 банди ижросини таъминлаш бўйича “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедрасида ўқитиладиган 70711401-“Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (пахта, тўқимачилик ва енгил саноат)” мутахассислиги бўйича малака талаблари ишлаб чиқилган. Ушбу малака талабларида фанлар таркиби, уларнинг мазмуни, маъруза, амалий, лаборатория, малакавий амалиётлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турдош олий таълим муассасалари Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро муҳандислик технология институти, Жиззах политехника институти билан келишилган ҳолда, истеъмолчиларнинг истаклари ҳамда республикамизда пахта, тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларини ривожлантиришда рўй бераётган иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишда зарур бўлган талабларни инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Магистрларнинг касбий фаолияти турларида, илмий-тадқиқот, ишлаб чиқариш-технологик, ташкилий-бошқарув, лойиҳалаш конструкторлик фаолиятлари билан олий, малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларида илмий педагогик ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида педагогик фаолият ҳам назарда тутилган.
Ҳозирда кафедранинг илмий салоҳияти 40 % ни ташкил этади. Кафедрада т.ф.д., проф. Н.М. Арипов, т.ф.д., проф. И.С. Сидиков, т.ф.н., дотс. О.Х. Кадиров, т.ф.н., дотс. Д.А.Халматов, ф.ф.д. (ПҳД) Й.Ш. Авазов, ф.ф.д. (ПҳД) З.Е. Искандаровлар фаолият олиб бормоқдалар. 2022 йилда кафедра катта ўқитувчиси У.О.Хўжаназаров фалсафа фанлари доктори (ПҳД) ҳимоя қилиши режалаштирилган. Ундан ташқари, кафедрада 4 нафар ўқитувчилар илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Келажакда республикамиз турдош олий таълим муассасаларида, қолаверса кафедра илмий салоҳиятини ошириш ва сифатли педагог кадрлар тайёрлашда докторантура очиш мақсадга мувофиқдир. 4. “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедрасида 10.00.06-“Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” ихтисослиги бўйича илмий тадқиқотлар кенг миқёсида олиб борилмоқда ва ўзига хос мактаб яратилган бўлиб, Республика миқёсида эътироф этилган. Ҳозирги кунда филология фанлари бўйича 1 нафар фан доктори (ДСc) ва 2 нафар фан номзодлари фаолият кўрсатмоқда. Филология фанлари соҳасида амалга оширилаётган ишларни давр талабига мос равишда янги босқичга олиб чиқиш ва уни янада ривожлантириш мақсадида “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси қошида 10.00.06-“Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” ихтисослиги бўйича таянч докторантура очиш мақсадида ҳужжат тақдим қилинган. Тил инсон ва борлиқ ўртасидаги кўприк, инсон оламни идрок этишидаги энг муҳим восита сифатида характерланади. Инсоннинг ўзлигини англаши, унда миллий ғурур, ифтихор каби олий туйғуларнинг қарор топишида тилнинг ўрни ниҳоятда беқиёс. Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёйев илмий тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ҳамда инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратишга катта эътибор қаратиш заруратини, зеро, тилшунослик соҳаси мутахассисларини тайёрлашда ғарб ва шарқ тилларнинг адабиётшунослик, тилшунослик ва таржимашунослик соҳаларининг қиёсий-чоғиштирма тизимини илмий асосда чуқур тадқиқ қилиб ўрганилиши ҳам сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланади. Илмий кузатишлар шундан далолат бермоқдаки, ТТЙЕСИ ижтимоий йўналишдаги кафедраларда филология фанлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришга талабгорлар сони ортиб бормоқда. Download 87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling