Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик-технология институти


Download 229.25 Kb.
bet1/8
Sana28.12.2022
Hajmi229.25 Kb.
#1019413
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
02 00 08- Озода дастур




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


БУХОРО МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ








«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Бухоро муҳандислик–технология институти ректори проф. Н.Р.Баракаев
__________________________
«____»_______________2022 йил



02.00.08- “НЕФТЬ ВА ГАЗ КИМЁСИ ВА ТЕХНОЛОГИЯСИ” ИХТИСОСЛИГИ БЎЙИЧА МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОНИ
Д А С Т У Р И


Бухоро – 2022

Мутахассислик фанларидан 02.00.08–«Нефт ва газ кимёси ва технологияси» ихтисослиги бўйича таянч докторантурага (PhD) кириш имтиҳони дастури Бухоро муҳандислик-технология институти кенгашининг 2021 йил ________даги ____- сонли мажлиси қарори билан асос сифатида қабул қилинди.




Тузувчилар:

Фозилов С.Ф. – техника фанлари доктори, профессор.


Ахмедова О.Б. – техника фанлари фалсафа доктори.
Тақризчилар:
Хайитов Р.Р. – техника фанлари доктори.
Амонов А – техника фанлари доктори, профессор, БухДУ “Кимё” кафедраси мудири.


КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорларида олий таълим тизимини ислоҳ этишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланган олий таълимдан кейинги таълимда иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) тайёрлаш жараёни муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу жараён нефт ва газ саноати тизимида янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Дастур нефть ва газнинг кимёвий таркиби ва уларни кимёвий қайта ишлаш асосида олинадиган маҳсулотлар; Нефть ва газ кимёси ва уларни қайта ишлаш технологик муаммолар; Нефть ва газни сақлаш, ташиш, узатиш усулларини такомиллаштириш; Нефть ва газнинг кимёси, улар асосида турли хил маҳсулотларини ишлаб чиқариш кимёвий технологияси; Нефт ва газ асосида газ, суюлтирилган ёқилғилар, мотор ва сурков мойларини ишлаб чиқариш кимёвий технологияси; Нефть ва газни қайта ишлаш корхоналаридаги технологик жараёнларни бошқариш ва назорат қилиш; Нефть- газни қайта ишлаш кимёвий жараёнларини лойиҳалаш, бошқариш ва назорат қилиш усуллари; Нефть ва табиий газ асосида олинадиган турли хил органик бирикмалар, уларнинг хоссалари ва ишлатилиш соҳаси муаммолари бошқаларни ўз ичига олади.
Дастур “Мутахассислик” фанларидан 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси ихтисослиги бўйича таянч докторантурага (PhD) кириш имтиҳони топширувчиларнинг билим даражасини ошириш ва аниқлашга йўналтирилган.

Download 229.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling