Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик-технология институти


Download 229.25 Kb.
bet2/8
Sana28.12.2022
Hajmi229.25 Kb.
#1019413
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
02 00 08- Озода дастур

1. НЕФТ- ГАЗ КИМЁСИ ВА ФИЗИКАСИ

Мамлакатимизда нефть ва газ саноатининг ривожланиш стратегияси ва босқичлари. Нефтнинг физик-кимёвий назарияси. Нефть таркибидаги алканлар, циклоалканлар, аренлар, тўйинмаган углеводородлар ва гетероатомли бирикмалар асосида нозик органик синтезлар, кимёвий реакция механизмлари, маҳсулот унумдорлигига таъсир этувчи асосий омилларнинг назарий ва эксперименталь гипотезалари. Нефть углеводородларининг ҳарорат таъсирида ўзгаришини таҳлил қилиш ва илмий асослаш. Нефть-газ саноати қурилмалари, жиҳозлари ва ускуналарида борадиган кимёвий жараёнларнинг назарий асослари. Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари қурилмалари ва жиҳозларининг ишлаш тамойилларининг илмий асослари. Саноат корхоналари қурилмалари эксплуатацион хоссаларига таъсир этувчи омиллар.


Нефтнинг физикавий-кимёвий хоссалари. Нефт ва нефт маҳсулотларининг физикавий хоссалари: зичлик, молекуляр массаси, қовушқоқлик, қотиш, хираланиш ва кристаллга тушиш температуралари; ўт олиш, алангаланиш ва ўз-ўзидан алангаланиш температуралари, нурни синдириш хусусиятлари.
Нефт ва газни компонентларга ажратиш усуллари ва уларнинг таркибини ўрганиш. Ҳайдаш. Азеотроп ва экстрактив ректификация. Кристаллизация.
Нефт ва газни саноати тўғрисида умумий тушунча. Нефт ва газ қазиб олиндиган асосий регионлар. Нефт ва газни қазиб олиш ва уларни қайта ишлашга тайёрлаш. Нефтни қайта ишлаш саноатини тараққиёти. Нефтнинг классификацияси. Илмий классификация. Технологик классификация. Нефтни пайдо бўлиши ҳақида назариялар. Нефтни пайдо бўлиши ҳақида органик ва анорганик назариялар.
Нефтнинг органик бирикмалари. Нефт углеводородларини ҳосил бўлиши. Тўғри занжирли ва тармоқланган занжирли алканлар. Изопреноид углеводородлар. Халқали алканлар. Аренлар.
Нефтнинг таркибидаги алканлар. Алканларнинг нефт ва нефтни қайта ишлашда ҳосил бўладиган «йўлдош» газларнинг таркибидаги умумий миқдори. Газ холидаги алканлар. Нефт билан бирга чиқадиган газлар ва табиий газларнинг таркиби. Нефтнинг енгил ва урта фракцияларининг углеводородлари. Қаттиқ алканлар. Алканларнинг асосий реакцияларни. Карбамид ва тиокарбамидлар билан комплекс ҳосил этилиши.
Нефтнинг таркибидаги халкали алканлар (циклоалканлар). Бир халқали алканлар. Циклопентан ва циклогексанлар қаторига мансуб халқали алканлар, кўп халқали алканлар. Халқали алканларнинг хоссалари. Халқали алканларнинг асосий реакциялари. Халқали алканларни олиш усуллари.
Нефтнинг таркибидаги ароматик углеводородлар (аренлар) ва аралаш тузилишдаги бирикмалар. Аренлар ва аралаш тузилишдаги халкали алкан-аренлар. Аренларни нефт кимёси синтезида ишлатилиши. Нефтни қайта ишлашда ҳосил бўладиган туйинмаган углеводородлар. Нефтнинг таркибидаги гетероатомли бирикмалар.
Нефтнинг таркибидаги кислородли бирикмалар, уларнинг хоссалари, бу бирикмаларни нефт маҳсулотларининг кислородли бирикмаларидан тозалаш усуллари. Нефтнинг кислородли углеводородларини ва уларнинг хосилаларини оксидлаш. Оксидлаш реакциясининг механизми. Алканларни, халкали алканларни, алкенларни, аренларни оксидланиши. Нефтни қайта ишлашдаги гидрогенизация жараёнлари. Водород ва катализаторлар иштирокида содир бўладиган реакцияларни классификацияси.
Нефтнинг таркибидаги олтингугуртли бирикмалар. Уларнинг хоссалари, нефт маҳсулотларини олтингугуртли бирикмалардан тозалаш усуллари. Нефтнинг таркибидаги азотли бирикмалар, уларнинг хоссалари, бу бирикмаларни нефт маҳсулотларининг сифатига таъсири, нефт маҳсулотларини азотли бирикмалардан тозалаш усуллари.
Ёқилғилар, юқори октанли компонентларни синтез қилиш. Жараёндаги реакцияларнинг кинетикаси ва иссиқлик эффектлари. С46 алканларни изомерлаш. Изомерлаш реакцияларни термодинамикаси, кинетикаси ва механизми. Изомерлаш катализаторлари. Тармоқланган алканларни алкенлар билан катализатор ёрдамида алкиллаш. Нефт таркибидаги смоласимон ва минерал моддалар.



Download 229.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling