Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик-технология институти


НЕФТ ВА ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ, ҚУРИЛМАЛАРИ, АСБОБ-УСКУНАЛАРИ ВА ЖИҲОЗЛАРИ


Download 229.25 Kb.
bet4/8
Sana28.12.2022
Hajmi229.25 Kb.
#1019413
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
02 00 08- Озода дастур

3. НЕФТ ВА ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ, ҚУРИЛМАЛАРИ, АСБОБ-УСКУНАЛАРИ ВА ЖИҲОЗЛАРИ

Технологик жараёнларни бошқариш ва назорат қилиш усуллари. Абсорбция, адсорбция, сепарация ва экстракция қурилмалари, уларнинг ишлаш тамойиллари. Иссиқлик жараёнларида қўлланиладиган печлар, алмаштиргичлар, иситгичлар, конденсаторлар, насослар, компрессорлар, совутгичларнинг хусусий катталиклари, уларнинг самарадорлигининг оширишнинг замонавий илмий асослари. Гидромеханик, турли жинсли системаларни ажратиш, аралаштириб бериш жиҳозларини фойдали иш коэффициентини ошириш.


Каталитик реакциялар технологик жараёнининг асбоб-ускуна ва жиҳозлари. Нефть ва газни қайта ишлашдаги каталитик жараёнларни кинетик параметрларини реакторларининг асосий катталикларини ҳисоблаш. Нефть ва газни қайта ишлашдаги каталитик жараёнлар назарияси. Катализ жараёнларида қўлланиладиган катализаторларни турлари, табиати, кимёвий таркиби, кимёвий реакциядаги ўрни, вазифалари, ишлаш принциплари ва барқарорлигининг илмий асослари. Катализ жараёнида борадиган реакцияларнинг турлари, механизмлари ва кинетик параметрлари. Маҳсулот унуми ва сифатини оширувчи мос катализаторларни танлаш. Катализаторларнинг маҳсулот сифатига, қурилма ва дастгоҳларнинг техник кўрсатгичларига ва экологияга таъсири, уларнинг олдини олишнинг чора тадбирлари. Катализаторларни реакция учун танлаш ва тайёрлаш усуллари. Нефть ва газни қайта ишлашдаги катализ жараёни технологиясини автоматлаштириш, моделлаштириш асослари. Катализаторлар ва уларни тайёрлашнинг экологик тоза технологияси. Нефть-газни қайта ишлаш ва нефть кимёси жараёнларида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун самарали услубларни яратиш. Синтетик углеводородли хом ашё ва сунъий суюқ ёқилғини олиш жараёнлари. Углерод оксидлари (углеводородлар, спиртлар, гидроформиллаш ва карбониллаш ва бошқалар) асосидаги синтезлар. Углеводородли хом ашёларни қайта ишлаш жараёнларининг экологик хавфсизлиги.
Нефть ва ёнувчи газларни қайта ишлашга тайёрлаш ҳамда нефть ва газларни бирламчи қайта ишлаш жараёнларининг назарий асослари ва технологияси. Углеводородли хом ашёларни қайта ишлашда қўлланиладиган термик, термокаталитик ва термогидрокаталитик жараёнларининг назарий асослари ва технологияси. Нефть ва газларни чуқур қайта ишлаш, иккиламчи маҳсулотлар, чиқиндилар ва ишлатилган нефть маҳсулотларидан фойдаланиш.



Download 229.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling