4-мавзу: шаҳар ҳудудини сизот сувлардан муҳофаза қилиш. Сизот сувлар сатҳи кўтарилишининг экологияга таъсири


Download 439.68 Kb.
bet1/4
Sana28.12.2022
Hajmi439.68 Kb.
#1014517
  1   2   3   4
Bog'liq
4-маъруза. Шаҳар ҳудудини сизот сувларидан муҳофаза қилиш

4-МАВЗУ: ШАҲАР ҲУДУДИНИ СИЗОТ СУВЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ. СИЗОТ СУВЛАР САТҲИ КЎТАРИЛИШИНИНГ ЭКОЛОГИЯГА ТАЪСИРИ




Таянч иборалар: сизот сувлар сатҳи; инфильтрация; атмосфера сувлари; ер ости сувлари; тоғ жинсларининг фильтрация коэффициенти; геотекстиль; сиздирувчи қатлам; сув ўтказмайдиган қатлам; дренажнинг гидрогеологик ҳисоби; гидравлик градиент.


4.1. Ер ости сизот сувлари


Ер ости сизот сувлари сатҳининг кўтарилишига қор-ёмғир, дарё ва сунъий барпо этилган тўғон ва сув ҳавзалари сабаб бўлади. Айрим ҳолларда уларнинг ер юзига чиқиб туриш ҳоллари ҳам кузатилади.


Сизот сувлар сатҳининг ер юзасига яқин бўлиши, шаҳарни барпо этишда кўплаб қийинчиликларни туғдиради. Шунингдек, улар шаҳар ҳудудининг санитария ҳолатини ҳам ёмонлаштиради. Ер ости сувларининг кўтарилиши ўз навбатида ботқоқликларни ҳосил қилади. Замин таркибида намлик даражасининг ошиб бориши унинг барқарорлик қобилиятини сусайтириб, бино ва иншоотларни қуришдан олдин Инженерлик тадбирларини олиб боришни талаб қилади. Сизот сувлар тупроқ эррозиясини ҳосил бўлишига ва ўз навбатида жарликлар ҳосил бўлишига ҳамда кўчкилар ҳаракатини тезлаштиришига сабаб бўлади.
Сизот сувлар сатҳини пасайтириш мақсадида қуйидаги Инженерлик тадбирларини амалга ошириш тавсия этилади:
- ҳудудда сизот сувлар манбаини чеклаш ва қуритиш, иморат ва иншоотларни сизот сувлар таъсиридан сақлаш чораларини кўриш;
- шаҳар ҳудудини умумий вертикал режалаштириш;
- оқова ва ёмғир сувларини тартибга солиш;
- дренажлар қўллаш.
Ер ости сизот сувлари сатҳини ҳисобга олган ҳолда бино ва иншоотлар пойдеворини лойиҳалашда қуйидагилар тавсия этилади (7.1-расм):

7.1-расм. Ер ости сув сатҳини пасайтиришнинг меъёрини аниқлаш шакли:
а) – бино остида; б) – кўчанинг остида.

- биноларнинг ертўла пол белгисидан сизот сув сатҳигача 0,5-1 м бўлиши;


- ер тўла хонаси бўлмаган иншоот пойдеворининг қуйи сатҳи ер ости сизот сув сатҳидан 0,5 м баландда жойлашиши;
- кўкаламзорлаштирилган майдонлар учун сизот сув сатҳи 1-2 м бўлиши, у кўкаламзорлаштиришда қўлланиладиган дарахт ва бутазорларнинг турларига боғлиқ ҳолда танланиши.
Ер ости сув сатҳини пасайтириш:

  • турар-жой ва қурилиш майдонларида – 2 м;

- ертўлали бино ва иншоотлар ёки маиший хизмат кўрсатиш бинолари учун - 3 м;

  • ҳиёбон, чорбоғ, ўйингоҳ ва кўкаламзорлар учун 1 м.


Download 439.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling