4-мавзу: шаҳар ҳудудини сизот сувлардан муҳофаза қилиш. Сизот сувлар сатҳи кўтарилишининг экологияга таъсири


-расм. Ер ости суви шаклланишининг кўриниши


Download 439.68 Kb.
bet3/4
Sana28.12.2022
Hajmi439.68 Kb.
#1014517
1   2   3   4
Bog'liq
4-маъруза. Шаҳар ҳудудини сизот сувларидан муҳофаза қилиш

7.2-расм. Ер ости суви шаклланишининг кўриниши:
1 – аэрация оралиғи; 2 – юқори миқдорда сув шимилиш оралиғи; 3 – сув ўтказмайдиган қатлам; 4 – сувни тўсувчи бўлак.

7.3-расм. Грунт таркибидаги сувларнинг ҳаракатланиш шакли: h1
1 – ер сатҳи; 2 – сув шимилган грунтлар; 3- ер ости сув сатҳи; 4 –сув ўтказмайдиган қатлам.

7.4-расм. Шаҳар ҳудуди атрофидаги сув ҳавзаси таъсирида грунтнинг намланиши:


1 – таянч сатҳигача бўлган сув сатҳи; 2 – худди шундай таянч сатҳидан юқориги сув сатҳи; 3 - сув ўтказмайдиган қатлам.


Сизот сувларатмосфера, дарё ва кўл сувларининг ерга сингиши (инфильтрация) натижасида ҳосил бўлади ва ерости сизот сувлари оқимига айланади. Улар сув тўсгич қатламлар устида жойлашиб, ғоят йирик ҳудудларгача майдонларда тарқалади.
Сизот сувларининг сатҳи йил фасли ва ёғингарчилик миқдорига қараб ўзгариб туради (7.3 - расм).
Замин қатламидаги сизот сувлар – булар босимсиз сизот сувлар туркумига мансаб бўлиб, иккита сув тўсгич замин қатлами орасида жойлашади (7.2 - расм). Улар шаҳарсозликдаги бунёдкорликка нисбатан кам хавф туғдиради.
Сизот сувларининг ҳаракати бир талай табиий омилларга боғлиқ бўлади. Улар қуйидагилардан иборат: ёғингарчилик, заминнинг фильтрация коэффиценти, атмосфера сувларининг ер сатҳида бўладиган инфильтрацияси, буғланиш, заминнинг тузилиш таркиби, дарё ва кўл сувлари билан гидравлик алоқаларга боғлиқдир.
Сизот сувлари сатҳи харитада гидроизогипслар билан кўрсатилади ва улар бир хил баландликлардаги сув сатҳларини белгилаб беради. Бундан ташқари сизот сувларни ўрганишда изобар чизиқларидан ҳам фойдаланилади. Улар бир хил чуқурликдаги сизот сув сатҳини белгилайди (7.1- расм).
Сув ўтказувчанлик қобилияти замин ва тоғ жинсларининг асосий хусусиятларини белгилайди. Унинг миқдорини аниқлаш учун фильтрация коэффициенти тушунчаси киритилади ва м/сут. да ўлчанади.
Атмосфера сувларининг заминга шимилиш шиддати, яъни инфильтрация коэффициенти сув қатламининг вақтга нисбатида ифодаланади ва мм/сут ёки м/сут да ўлчанади.

Тоғ жинсларининг фильтрация коэффициенти 7.1 жадвалда келтирилган.



Download 439.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling