4-мавзу: шаҳар ҳудудини сизот сувлардан муҳофаза қилиш. Сизот сувлар сатҳи кўтарилишининг экологияга таъсири


Download 439.68 Kb.
bet2/4
Sana28.12.2022
Hajmi439.68 Kb.
#1014517
1   2   3   4
Bog'liq
4-маъруза. Шаҳар ҳудудини сизот сувларидан муҳофаза қилиш

Сизот сувларнинг пайдо бўлиши. Ер ости сизот сувларининг инсон ҳаёт фаолиятида тутган ўрни бениҳоя ижобий бўлиши билан бир қаторда салбий таъсирлари ҳам мавжудлигига тарихий манбалар гувоҳлик беради. Бу борада ном қолдирган тарихий алломалар қаторида Марк, Витувий, Полий (э.а. 1 аср) сизот сувлар атмосфера сувларининг ер бағрига шимилиши натижасида ҳосил бўлиши тўғрисида тўғри маълумотлар бериб, кейинчалик бу фикрлар кўпчилик олимлар томонидан ривожлантирилди ва тўлдирилди. Ҳозирги вақтга келиб, бундай фикрлар инфильтрация назариясига асос солди.
Ушбу назарияга асосан атмосфера сувлари ер қатламига сингиб кириши натижасида ер ости сувлар манбаини яратади. Улар қуйидагилардир:
- атмосфера сувларининг ерга сингиб кириш (инфильтрация) тезлиги бир хил бўлмай, заминнинг гидрогеологик шароитига, ёғингарчиликнинг миқдорига, турига ва ер устки қатламларининг литологик тузилишига боғлиқ бўлади. Атмосфера ёғингарчиликлари қанча кўп бўлса, у гравитацион сув шаклида тупроқда тўхталиб, нишаблик бўйича секин оқа бошлайди ва чуқурлик сари интилади. Шу тариқа ер ости сув заҳирасини тўлдриб боради.
- табиий ва сунъий ҳавзалар, каналлар ва дарё сувлари, бевосита сизиб (фильтрация), сизот сувлар миқдорини оширади (7.2 - расм).
Сизот сувлар сатҳини пасайтириш ва уларнинг пайдо бўлиш манбалари гуруҳларга мансублигини аниқлаш катта аҳамият касб этади.
Юқори сатҳли ер ости сизот сувлари – қор-ёмғир сувларининг ерга сингиши жараёнида сув тўсгич қатламларида сизот сувларининг тутилиб қолиши ҳодисасидир. Унинг сатҳ барқарорлиги, қор эриши ва ёмғир ёғиш жадаллигига боғлиқ бўлади.
Ер ости сизот сувларининг пайдо бўлиши эса жойларда ободонлаштириш ва оқова сувлар оқишини тўғри ташкиллаштиришга боғлиқ (7.3 - расм) бўлади.
Халқоб ҳавзалар – атмосфера сувлари рельефнинг қуйи сатҳида йиғилиб, ерга сингишидан пайдо бўлади. Ушбу шароитда замин қатламида сув тўскич учрамайди, улар заминда капилляр тортилишлар натижасида сақланиб қолади. Вақт ўтиши билан маълум қисми буғланиб, қолган қисми сувли қатламларга сингиб кетади (7.4-расм).


Download 439.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling