Фавқулодда вазиятлар бошқарма тизимида режалаштириш ва хисоботларни юритиш тартибини белгилаш тўғрисидаги I. Умумий қоидалар


Download 87.5 Kb.
bet1/5
Sana19.01.2023
Hajmi87.5 Kb.
#1102403
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу командирлик режалаштириш


1-МАВЗУ: “Бошқарма тизимида тезкор режалаштириш тадбирларини амалга ошириш”


Фавқулодда вазиятлар бошқарма тизимида режалаштириш
ва хисоботларни юритиш тартибини белгилаш тўғрисидаги


I. Умумий қоидалар

1. Режа - аниқ мақсадга йўналтирилган конкрет натижага эришишни назарда тутувчи муайян муддатда белгиланган вазифаларни ҳал этишга қаратилган хужжат тури.


2. Режалаштириш - бошқарувнинг функцияларидан бири бўлиб, маълум бир давр мобайнида конкрет йўналишлар бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутади.
3. ФВБ тизимида режалаштириш - бошқарма зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ қамраб олган ҳолда соҳавий йўналишлар бўйича маълум бир мақсадга йўналтирилган тадбирларни ўтказиш вақти, масъул ижрочилар ва эришиладиган натижани аниқ белгиловчи тартибни ўз ичига олиши лозим.
Режалаштириш жараёни ФВБ зиммасига юклатилган вазифаларни ҳал этиш кетма-кетлигини белгилаган ҳолда бошқарма хизмат фаолиятини такомиллаштириш мақсадини назарда тутади.
ФВБ хизмат фаолиятини режалаштириш тадбирлари бошқарма жавобгарлик соҳасидаги Ўзбекистан Республикаси қонунлари, Ўзбекистан Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистан Республикаси Давлат дастурларининг талаблари, Ўзбекистан Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг топшириқлари, Тошқинга қарши ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияларининг йиғилиш баёнлари, Ўзбекистан Республикаси ФВВ норматив-ҳуқуқий актлари ҳамда бошқарма Ҳайъатининг қарорларини бажариш мақсадида амалга оширилади.
4. Бошқарма тизимида режалаштириш хужжатларини ишлаб чиқиш (қайта ишлаш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш), келишиш, тасдиқлаш тартиби ФВБ тизимида юритиладиган режалаштириш хужжатларини ишлаб чиқиш ва хисоботларни юритиш рўйхати асосида белгиланади.
5. Ҳар бир режани ишлаб чиқиш (хисоботи ёки таҳлилини юритиш) бўйича жавобгарлик масъул тузилмалар томонидан ўз фаолият соҳаси бўйича
тавсиявий хусусиятга эга бўлган услубий қўлланма (ишланма)ларни ишлаб чиқиш, режаларни тайёрлаш, амалга киритиш ва назоратини юритиш асосида мазкур тавсияларга мувофиқ амалга оширилади.
6. Жорий режаларни ишлаб чиқиш (қайта ишлаш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш), келишиш, тасдиқлаш тадбирлари ФВБ тизимида режалаштириш хужжатларини ишлаб чиқиш ва хисоботларни юритиш рўйхати асосида бошқарма масъул тузилмалари томонидан олиб борилади.
7. Режалаштирилган тадбирларнинг самарали ижро этилиши назорат функциясининг амалга оширилишига бевосита боғлиқ.
8. Назорат - бошқарув жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, режалаштириш хужжатларида белгиланган талабларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши, якуний натижаларнинг режалаштирилган меъёр (стандарт) кўрсаткичлари даражасида ижро этилишини қайд этиб боради.
9. Назорат жараёнида режалаштирилган тадбирларнинг долзарблиги ҳамда ҳар бир тадбир бўйича сифат ва микдор кўрсаткичларининг белгиланган меъёрлар даражасидалигини баҳолаш тадбирлар самарадорлиги ҳамда режа бажарилишига салбий таъсир этувчи жиҳатларни аниқлаш юзасидан муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар асосида белгиланади.
10. Режалар ижроси буйича назорат тизимининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида хисоботлар юритиб борилади.
11. Хисобот - режалар, топшириқ (кўрсатма)ларнинг бажарилиши бўйича маълумотларни ўзида акс эттирувчи, юқори турувчи ташкилот ёки мансабдор шахсга тақдим этиладиган хужжат.
12. Хисоботларда режалар ва бошқа раҳбарлик хужжатларида белгиланган ҳар бир тадбирнинг ижро ҳолати, эришилган натижалар ёки натижадорликка салбий таъсир кўрсатувчи жиҳатлар таҳлил қилиб борилади.
13. Тузилмаларнинг фаолият соҳаси бўйича тайёрланадиган хисоботларда режалаштирилган тадбирлар ижросининг соҳавий йўналишлар ва қуйи тизим (вилоят, туман, шаҳар)лар кесимида тўлиқ қамраб олиниши, мантиқий жиҳатдан асосланган кетма-кетликка амал қилган ҳамда таҳлилий фаолият талабларига риоя этган ҳолда, ҳар бир тузилманинг иш самарадорлигини реал баҳолаш орқали уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади.



Download 87.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling